16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 03:19
Адабиёт 👁 151

Жайхун илҳомлари

Жайхун илҳомлари

Эҳтиром

З.М.Бобур таваллудининг

541 йиллигига

Асрларки, ёдимизда ғазаллари,

Ҳар сатрида намоён  юрт фасллари.

Қалбимизда мангу яшар ҳар бир сўзи,

Бобур бобом битган назм-у насрлари.

 

Ўхшаши йўқ бир ўлкадир Ўзбекистон,

Халқи танти, оқибатли ва меҳрибон.

Тарих гувоҳ яшнаётган ул Андижон

Бобур номин баланд тутиб яшар ҳамон.

 

Қўшиқ бўлиб куйланмоқда асарлари,

Тилимиздан ҳеч тушмагай ғазаллари.

Ўғил-қизлар «Бобурийман!» дейишар шод,

Кўзга сурма Бобур ўтган манзиллари.

 

Минглаб тилга ўгирилди шоҳ асарлар,

Севиб ўқир турли миллат ва элатлар.

Халқ дилида янграйверар «Хатти Бобур»,

Илм-у ирфон йўлларига чорлайверар.

Зуҳра Аҳмедова.

 

БАҲОР ШАМОЛИ

Ҳар бир ишда ҳикмат бор, жон бор,

Қиёси йўқ сифат бор, сон бор.

Қорлар кетиб, томчилар тушар,

Ёш-яланглар ҳиссиёт қучар.

 

Созга қўшиқ, қўшиққа рақс,

Мос-да баъзан гурунгга баҳс.

Эсган ел ҳам бесабаб эмас,

Тоғдан сел ҳам тошмаса, келмас.

 

Бир кунлари япроқ сарғайиб

Ётган эди, бўлибди ғойиб.

Ҳар нарсага боғлиқ гап бўлар,

Гул кўкарар, қулф урар, сўлар.

 

Бўлмай туртки турмасдир бўрон,

Ё шунчаки ел эсмас бир он...

Амин бўлдим, қиш дамин олиб,

Келди баҳор шамоли ғолиб!

Жумабой ҲИДОЯТОВ,

“Жайхун илҳомлари” ННТ аъзоси.

 

Ватан ҳимоячисига

Чечаклар кўкарар этакларимда,

Баҳорга ин бўлди қорачиқларим

Бодраб кетар суқсур орзулар,

Бахтларни аллалаб ухладим.

Пешонамга қанотин сурар

Тушларимда учган лайлаклар.

Шу дам сенинг кенг манглайингни

Ўпаётир балки лайлак қор.

Балки ёмғир йўқлаган сени,

Балки музлар тафтига олган.

Биз ухлаймиз ойга бош қўйиб,

Ой сенга бош қўйганин билмай,

Чегарада тик турган Ўғлон!

Дилдора ХУДОЙБЕРГАНОВА.

 

ШУКРОНА ҚИЛ

Кӯзинг кӯриб, йӯлни топиб,

Юрганингга шукур қил.

Кеча ётиб, эрта турган,

Ӽар кунингга шукур қил.

 

Аллоҳ ноз-неъматларни,

Чексиз инъом этган, бил.

Уни қӯллаш имкониятлари,

Ӯз қӯлингда, шуни бил.

 

Ӽаётда сен борлигинг,

Омадингдир, бахтингдир.

Қанча гӯдак туғилиб,

Яшамаган, шуни  бил.

 

Ӽаётда ўз ўрнинг топ,

Шиор қил: олға  қадам.

Нолимагин  Аллоҳимдан

Хулоса  қил, шукур қил.

Дилфуза Султонова.

 

Болажонларга

Соғлом бўлайин, десанг,

Яхши дам ол, болажон.

Ва кучли бўлай, десанг,

Спортни сев ҳар қачон.

 

Нонушта қил вақтида,

Китоб билан ошна бўл.

Униб-ўсиб, барваста,

Ҳамиша фахрга тўл.

Маржона Каримбоева,

71-мактаб ўқувчиси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019