16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 03:31
Спорт 👁 375

БАЙРАМ МУНОСАБАТИ БИЛАН АМУДАРЁЛИК АЁЛ-ҚИЗЛАР ИШТИРОКИДА СПОРТ МУСОБАҚАЛАРИ ЎТКАЗИЛДИ

БАЙРАМ МУНОСАБАТИ БИЛАН АМУДАРЁЛИК АЁЛ-ҚИЗЛАР ИШТИРОКИДА СПОРТ МУСОБАҚАЛАРИ ЎТКАЗИЛДИ

Халқаро аёл-қизлар куни муносабати билан юртимизнинг барча ҳудудларида турли маънавий-маърифий, кўнгилочар тадбирлар ўтказилди. Корхона-ташкилот ва муассасаларда “Аёл борки, олам мунаввар”, “Аёллари қадр топган юрт”, “Сен барибир муқаддассан, муқаддас аёл”, “Қизлар давраси” номли маданий-маърифий тадбирлар кўтаринки руҳда нишонланди. Айниқса, байрам арафасида ташкил этилган спорт мусобақаларида қатнашган аёл-қизларга жўшқинлик улашилиб, байрамни хушнуд ўтказишди.

5-6 март кунлари Амударё туманида ҳам 8 март – Халқаро аёл-қизлар байрами муносабати билан таълим тизимида фаолият олиб бораётган аёл-қиз ходимлар ўртасида “Спорт – саломатлик гарови” шиори остида спортнинг шахмат, шашка, стол тенниси, дартс ва волейбол турлари бўйича мусобақалар ўтказилди. Мусобақалар Амударё муҳандислик техникуми, туман ихтисослаштирилган мактаби ва 40-сонли умумтаълим мактаби спорт залларида ўтказилди.

Мусобақаларнинг очилиш маросимида иштирок этиб сўзга чиққан масъуллар барча хотин-қизларни, спортчи ва тренерларни, тизим ходимларини нафосат ва гўзаллик байрами билан табриклашди. Жамиятимизнинг турли жабҳаларида хотин-қизларнинг ўрни беқиёслигини таъкидлаб, улар ўзларининг билими ва малакаси, тажрибаси ва маҳорати билан юртимиз равнақига, жамиятимиз ривожига мунособ улушини қўшиб келаётганини, жисмоний тарбия ва спорт соҳасида ҳам самарали меҳнатлари, юқори кўрсаткичлари билан эл назарига тушган, обрў-эътиборга сазовор бўлган аёл-қизлар кўпчиликни ташкил қилишини, улар турли нуфузли мусобақаларда улкан ютуқларни қўлга киритиб, туманимиз, мамлакатимиз довруғини оламга ёйишга ўз ҳиссаларини қўшишаётганини фахр ва ғурур билан эътироф этиб ўтишди.

Мусобақаларда туман бўйича ҳудудларда ғолиб саналган иштирокчилар ва ғолиб жамоалар иштирок этишди. Спортнинг шахмат тури бўйича бўлиб ўтган мусобақаларда фахрли 1-ўринни 11-сонли умумтаълим мактаби ўқитувчиси Раиса Сахиева, 2-ўринни 65-сонли умумтаълим мактаби ўқитувчиси Озода Абдуллаева, 3-ўринни 12-сонли умумтаълим мактаби ўқитувчиси Дилором Шомуродовалар эгаллашди. Шашка тури бўйича ўтказилган мусобақаларда эса фахрли 1-ўринни 26-сонли мактабгача таълим ташкилоти ходими Турсуной Тожибаева, 2-ўринни 67-сонли умумтаълим мактаби ўқитувчиси Зулайҳо Бобожонова, 3-ўринни 45-сонли умумтаълим мактаби ўқитувчиси Дилфуза Абдураҳмоновалар қўлга киритишди.

Спортнинг стол тенниси тури бўйича қизғин кечган мусобақаларда 46-сонли умумтаълим мактаби ўқитувчиси Муяссар Машарипова фахрли 1-ўрин, 8-сонли мактабгача таълим ташкилоти ходими Гулшод Машарипова 2-ўрин, 11-сонли умумтаълим мактаби ўқитувчиси Қундуз Камолова 3-ўрин ғолиблари бўлишди. Шунингдек, спортнинг дартс тури бўйича ўтказилган мусобқаларда эса 19-сонли умумтаълим мактаби ўқитувчиси Муборак Машарипова фахрли 1-ўринни, 11-сонли умумтаълим мактаби ўқитувчиси Насиба Камолова 2-ўринни, 16-сонли умумтаълим мактаби ўқитувчиси Раҳима Сапарбоева 3-ўринни эгаллашди.

Баҳсларга бой тарзда ўтган волейбол мусобақаларида эса фахрли 1-ўринни 28-сонли умумтаълим мактаби жамоаси, 2-ўринни 22-сонли умумтаълим мактаби жамоаси, 3-ўринларни 41-сонли умумтаълим мактаби жамоаси ва 32-сонли умумтаълим мактаби жамоалари эгаллашди.

Мусобақаларда ғолиб бўлган жамоалар ва фахрли ўрин эгаллаган иштирокчилар Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Амударё туман бўлинмаси кенгаши томонидан дипломлар ва совғалар билан тақдирланишди.

У.Абдураҳмонов, Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Амударё туман бўлинмаси кенгаши раиси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026