16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 05:02
Саломатлик 👁 415

Ўзбекистон Республикаси Соғликни сақлаш вазири ўринбосари иштирокида семинар ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Соғликни сақлаш вазири ўринбосари иштирокида семинар ўтказилди

17 апрель куни Амударё туман тиббиёт бирлашмаси мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Соғликни сақлаш вазири ўринбосари Фаррух Шарипов, Қорақалпоғистон Республикаси Соғликни сақлаш вазири Мурод Қурбановлар иштирокида тиббиёт ходимлари ва соҳа маъсуллари учун семинар ўтказилди.

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Соғликни сақлаш вазирининг 2023 йил 13 октябрдаги буйруғи билан Ўзбекистон Республикаси давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланадиган, туман даражасида амбулатор ва стационар шароитда кўрсатиладиган тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмлари рўйхати тасдиқланган эди. Шунингдек, вазирнинг 2024 йил 23 январдаги буйруғига мувофиқ 2024 йилда Тошкент шаҳри ва Қорақалпоғистон Республикасида, 2025-2026 йилларда босқичма-босқич қолган ҳудудларда давлат тиббий суғурта механизмлари жорий этилиши ҳамда молиялаштиришнинг янги моделига ўтилиши муносабати билан тегишли чора-тадбирлар белгиланган эди.

Семинарда тиббиёт соҳаси масъулларига ушбу буйруқларнинг мазмун-моҳияти ва уларда топширилган вазифаларнинг ижро механизмлари ҳақида батафсил тушунчалар берилди.

Ўзбекистон Республикаси Соғликни сақлаш вазирининг ўринбосари Фаррух Шарипов семинар иштирокчиларига давлат бюджети маблағлари ҳисобидан копланадиган, туман даражасида амбулатор ва стационар шароитда кўрсатиладиган тиббий ёрдамнинг кафолатланган хажмлари рўйхати ҳақида, давлат тиббий суғурта механизмларини жорий этиш ҳамда молиялаштиришнинг янги моделига ўтилиши жараёнига тайёргарлик кўриш, бу борада тиббиёт ходимлари томонидан қилиниши лозим бўлган функционал вазифалар, аҳоли ўртасида ўтказиладиган тушунтириш-тарғибот ишларининг аҳамияти ҳақида тўхталди.

Вазир ўринбосари тумандаги марказий шифохона, кўп тармоқли марказий поликлиника, оилавий поликлиникалар, оилавий шифокорлик пунктларида аҳолини тиббий бригадаларга бириктириш ва хавф гуруҳларига ажратиш, шифокор олди кўриги хонасида амалиётчи ҳамшира қабулини ташкил қилиш борасида тавсиялар берди. Шунингдек, семинар иштирокчилари билан кафолатланган тиббий ёрдам ҳажмлари, дори воситалари пакети, диагностика учун ажратиладиган реактив ва сарфлов материаллари, электрон тиббий карта, электрон навбатга ёзилиш тартиби, оилавий шифокор йўлланмаси асосида кўрсатиладиган бепул тиббий ёрдам турлари, тиббий хизматлар учун норасмий тўловларни бартараф этиш йўллари борасида фикр алмашилди.

Туман тиббиёт бирлашмаси масъуллари ва тиббиёт ходимларига давлат тиббий суғурта тизимини жорий этиш бўйича аҳолини бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларига бириктириш тартиби, оилавий шифокор томонидан беморга кафолатланган пакет доирасида тиббий ёрдам олиши учун бериладиган йўлланма шакли, шифохонадан ёки руҳий касалликлар шифохонасидан чиқарилганларнинг статистик картаси шакли, оилавий поликлиникалар, оилавий шифокорлик пунктлари ва аҳоли бириктирилган кўп тармоқли марказий поликлиникаларни молиялаштириш ҳажмини шакллантириш мақсадида қўлланиладиган ҳамда ушбу муассасаларга бириктирилган аҳоли ёши ва жинси коэффициентлари ҳақида батафсил тушунчалар берилди.

Семинардан кейин масъуллар туманнинг “Бердах”, “Қангли” оилавий шифокорлик пунктларида бўлиб, ушбу тиббиёт муассасаларида давлат тиббий суғуртаси механизларини амалга оширишга кўрилаётган тайёргарлик ишлари билан яқиндан танишдилар ва масъулларга керакли тавсия ҳамда маслаҳатлар бердилар.

Ж.Явқашев, туман тиббиёт бирлашмасининг ташкилий-услубий бўлими мудири

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026