16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 04:43
Адабиёт 👁 275

Ахборот-кутубхона марказида жадидлар ижоди ва фаолиятига бағишланган тадбир ҳамда “Заковат” интеллектуал ўйини ташкил қилинди

Ахборот-кутубхона марказида жадидлар ижоди ва фаолиятига бағишланган тадбир ҳамда “Заковат” интеллектуал ўйини ташкил қилинди

Мамлакатимизда китобхонлик маданиятини ривожлантириш, фаол китобхонлар сафини кенгайтириш, аҳоли, айниқса ёш авлоднинг интеллектуал салоҳиятини ошириш мақсадида жойларда турли тадбирлар, адабий-бадиий кечалар, маънавий-марифий давра суҳбатлари ҳамда интеллектуал ўйинлар ташкил қилинмоқда.

Амударё тумани Ахборот-кутубхона марказида ҳам ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиб, кенг оммалаштириш мақсадида жадидлар ижоди ва фаолиятига бағишланган тадбир ҳамда билимдонлар беллашуви – “Заковат” интеллектуал ўйини ташкил қилинди.

Ахборот-кутубхона марказидаги жадид адабиёти намоёндалари асарларидан тайёрланган махсус кўргазма тадбирга ташриф буюрган ўқувчиларда катта қизиқиш уйғотди.

Тадбирда туман Маънавият ва маърифат маркази мутахассиси Зарифа Соатбоева, 3-сонли умумтаълим мактаби кутубхонаси ходими Тазахан Қидирниязова, шу мактабнинг юқори синф ўқувчилари ҳамда Ахборот-кутубхона маркази ходимлари иштирок этди.

Тадбир аввалида марказ мутахассислари Рохатой Раманова, Соҳиба Бозорбоева ва Муножат Сафарбоевалар сўзга чиқиб, ватанимиз озодлиги ва ободлиги, халқ маърифати ва соадати учун умрини бағишлаган жадид боболаримиз, уларнинг ҳаёт йўли, миллий уйғониш ғоялари ҳақида фикрларини айтиб ўтди.

Шундан кейин “Билимли ва маънавиятли ёшлар билан учинчи Ренессанс сари” шиори остида туман Маънавият ва маърифат бўлими билан ҳамкорликда 3-сонли умумтаълим мактаби ўқувчилари орасида билимдонлар беллашуви – “Заковат” интеллектуал ўйинига сатарт берилди.

Интеллектуал ўйинда “Билимдонлар” ва “Аязбий” гуруҳлари ўзаро куч синашди. Жараён давомида ўқувчилар билимини туман Маънавият ва маърифат маркази ходими Зарифа Соатбоева, 3-сонли умумтаълим мактаби кутубхонаси ходими Тазахон Қидирниязова ҳамда Ахборот-кутубхона маркази мутахассислари Рохатой Раманова ҳамда Гуласал Қўчқаровалардан иборат ҳакамлар ҳайъати баҳолаб борди. Ўйинни Ахборот-кутубхона маркази ходими Соҳиба Бозорбоева бошқарди. Интеллектуал ўйинда ўқувчилар билимини синовдан ўтказиб, улар янги маълумотларга эга бўлишди.

Тадбир давомида ўқувчилар жадид боболаримиз ва қороқалпоқ шоирлари ижодидан ёд олган шеърларни ифодали ўқишди. Бу шеърларда ватанпарварлик туйғулари ва илм – ягона нажот деган ғоя тарғиб қилингани йиғилганларга ниҳоятда манзур бўлди.

3-сонли умумталим мактабининг 5-синф ўқувчиси Нурбек Аманбаев дутор халқ чолғу асбобини чалиб ижро қилган қўшиқлари барчага хуш кайфият бағишлади. Юртга муҳаббат ва садоқат акс этган мусиқа садолари барчани таъсирлантирди.

Ўқувчи қизлар тамонидан тайёрланиб, ижро қилинган рақс эса кечага янада файз киритди. Раққосанинг нафис ҳаракатлари беғубор ёшликнинг гўзал дамларини, унитилмас хотираларни эслатди, гўё.

Тадбир якунида фаол ўқувчиларга ташкилотчилар томонидан диплом ва эсталик совғалари топширилди. Туман Ахборот-кутубхона маркази ходимлари ёшлардан доимий равишда кутубхонага келишларини сўраб, иштирок учун самимий миннатдорчилик изҳор қилишди.

Мана шундай оммавий китобхонлик тарғиботи ва маънавий-маърифий тадбирлар ёшлар қалбида китобларга меҳр ва эҳтиром туйғуларини янада кучайтириши шубҳасиз. Бу эса жамиятда китобхонларнинг, илм-маърифат эгаларининг мавқаеини янада оширади.

Илм зиёси тафаккуримизни теранлаштириб, эзгу ғояларга чорлар экан, ҳар доим ҳам китоб ва кутубхоналарга эҳтиёжимиз ортаверади.

Шоҳзод Қурбонбоев

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019