16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 03:31
Адабиёт 👁 408

Китобхонлик маданияти ва мутолаага эҳтиёж болаликдан бошлансин!

Китобхонлик маданияти ва мутолаага эҳтиёж болаликдан бошлансин!

Кўнгил зиёси бўлган китобларга меҳр қўйиш ва китобхонлик маданияти ёш танламайди. Фарзандларимиз бутун вақтини телефон билан ойнаи жаҳон олдида ўтказиб улғайишмасин. Зеро, бугун китоб ўқиган бир бола эртага телевизор кўриб ўтирган ўнта болани бошқариши ҳаёт ҳақиқатига айланган. Қолаверса, бундай ускуналардан доимий фойдаланиш бола соғлиғига жиддий зиён етказиши ҳам сир эмас.

Болаларда китобхонлик маданиятини шакллантиришда мактабгача таълим ташкилотлари ва ахборот кутубхона марказларининг самарали фаолияти муҳим аҳамият касб этади. Бола ёшига мос ҳар хил қизиқарли эртаклар, шеърлар ҳамда қўшиқлар муҳитида тарбияланар, экан нутқ шаклланиши, тасаввур дунёси кенгайиши, хотира кўникмалари ривожида ижобий таъсир кўрсатади. Шу сабабли Амударё тумани Ахборот-кутубхона марказида томонидан болаларни китобхонликка жалб қилиш бўйича турли тадбирлар, акциялар ўтказилмоқда.

Марказ томонидан 1 июнь Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан ҳам “Болалар китоб фестивали” доирасида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди. Мазкур тадбирда Амударё туманидаги “Радуга” нодавлат мактабгача таълим ташкилоти раҳбари Феруза Тажибоева боғчанинг битирувчи болалари билан меҳмон бўлди. “Эзгулик – шиоримиз, марифат - қуролимиз” шиори остида ўтказилган тадбир болажонларга унитилмас қувонч бағишлади.

Табир аввалида туман Ахборот-кутубхона маркази ходими Роҳатой Раманова болаларни байрам билан самимий табриклаб, ташкилот раҳбари Феруза Тажибоевага марказда болалар учун яратилган шароит ва ранг-баранг чиройли эртак китоблар ҳақида маълумот берди. Шунингдек, марказ ходимлари томонидан болаларда китобхонлик маданиятини шакллантириш мақсадида боғчаларда ўтказилаётган китоб кўргазмалари, ахборот-кутубхона марказида болаларга бағишлаб ташкил этилган экуркурсияларнинг аҳамияти алоҳида таъкидланди.

Шундан кейин, марказ мутахассиси Муножат Сафарбоева тамонидан болалар иштирокида ўйинлар ўтказилди. Ўйин шартига кўра ёш рассомлар махсус тайёрланган расмларга ранг беришди. Кимдир машинга ранг берса, бошқа иштирокчи ўзи севган эртак қаҳрамонини жонлантиришга ҳаракат қилди. Болаларнинг расмларни беғубор тилда тасвирлаши, қаҳрамонлар образига кириб айтган сўзлари барчанинг кўнглига хуш кайфият бағишлади. Муножаат Сафарбоева тамонидан образга кириб айтилган қизиқарли эртаклар болаларга манзур бўлди.

Шундан кейин болалар боғчада ёд олган ўзбек ва рус тилидаги шеърларни ифодали ўқишди. Мазкур шеърларда уларнинг улғайганда ким бўлиши, қайси касбни яхши кўриши, табиат манзалари ҳамда эртак қаҳрамонлари баён этилди. Шеър ўқиш тасаввурни бойитиб, нутқий шаклланишни ҳам яхшилайди. Қизлар томонидан тайёрланиб ижро этилган расқлар эса, тадбирга байрамона файз бағишлади. Рақс нафақат кайфиятни кўтаради, балки боланинг соғлом ривожланишида ҳам муҳим аҳамият касб этади.

Тадбир якунида болажонларга ташкилотчилар тамонидан байрам совғалари билан фахрий ёрлиқлар топширилди. Мактабгача таълим ташкилоти раҳбари Феруза Тажибаева кўтаринки руҳда ўтказилган маънавий-марифий тадбир учун туман Ахборот-кутубхона ходимларига миннатдорчилик билдирди.

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, бугунги кунда ахборот-кутубхона маркази фондида ҳар хил жанрдаги умумий сони 65минг 300дан зиёд илмий, бадий, публицистик китоблар ҳамда газета-журналлар мавжуд. Шундан 3мингга яқинини болаларга бағишланган китоблар ташкил этади. Ёзги таътил вақтида ахборот-кутубхона маркази ходимлари жойларга бориб, очиқ осмон остида – табиат қўйнида тадбирлар, давра суҳбатлари, китоб кўргазмалари, шоир-ёзувчилар билан учрашувлар ташкил этишни режалаштирмоқдалар.

Бола бамисоли ниҳолга ўхшайди. Уларни қандай муҳитда тарбия қилиш ўзимизга боғлиқ. Зеро, китобларни дўст билиб улағайган инсондан ёмонлик чиқмайди. Фурсатдан фойдаланиб, туманимиздаги барча ёшларни ҳамда аҳолини Ахборот-кутубхона марказига таклиф қиламиз.

Роҳатой Рамонова, Амударё тумани Ахборот кутубхона маркази Ахборот библиография хизмати раҳбари

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026