16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 03:20
Адабиёт 👁 325

Кутубхоналар халқ тафаккурини ифодалайди

Кутубхоналар  халқ тафаккурини ифодалайди

Халқимизнинг тарихан юксак китобхонлик мадания­ти натижасида Марказий Осиё ҳудудида дунёга машҳур илм-фан марказларига асос солинган. Айниқса, IX-XII асрларда, Амир Темур ва Темурийлар даврида мамлакатда улкан кутубхоналар ташкил этилди, илм-фан соҳалари юксалди. Кейинги асрларда ҳам Самарқанд, Бухоро, Хива, Қўқон шаҳарларида ҳукмдорлар саройларида йирик кутубхоналар фаолият юритган.

Маълумотларга кўра, ХХ асрнинг бошида биргина Бухоро шаҳрида 13та кутубхона, 96та қироатхона мавжуд бўлган. Сарой кутубхонасида амирларнинг шахсий жамғармалари билан бирга 47.500 жилд турли тиллардаги қўлёзма ва тошбосма китоблар сақланган.

Кутубхоналар яқин тарихимизда ҳам халқимиз тафаккурини ўзида ифода этган. ХХ аср бошида жадидчилик ҳаракати раҳнамолари томонидан минтақа шаҳарларида маърифатни тарғиб қилиш мақсадида дастлабки оммавий кутубхоналарга асос солинади. Хусусан, 1908 йилда Наманганда Исҳоқхон ўғли Ибрат томонидан “Матбааи Исҳоқия” номли илк нашриёт қошида “Кутубхонаи Исҳоқия” номли кутубхона ташкил этилди. Бу даврда Самарқанд, Қўқон ва Тошкент шаҳрида “Нашриё­ти Беҳбудия”, “Ғайрат” номли кутубхоналар ҳамда “Турон” жамияти қошида ташкил этилган маърифат масканлари фаолият юритган.

Ўша даврда кутубхоналарни ташкил этишдан асосий мақсад, энг аввало ёшлар, мактаб ўқитувчилари, мадраса талабалари, зиёлиларни янги адабиётлар, дарсликлар, матбуот билан мунтазам таништириб бориш бўлган. Чунки бу маскандаги китоблар ва газеталарни бошқа бирор жойдан топиш амри маҳол эди.

Тарихдан маълум, кутубхоналар ва матбаа соҳаси ривожланган давлатлар тараққиётда бошқа давлатлардан анча олдинда бўлган. 1445 йилда Иоганн Гутенберг томонидан китоб босиш дастгоҳининг ихтиро қилиниши Европа тараққиётида муҳим давр ҳисобланади. Чунки Гутенберг ихтиросидан кейин инсониятнинг катта қисми саводли бўлган. Германия бугунги кунда энг китобхон давлатлар қаторида эътироф этилади.

Сўнгги йилларда мамлакатимизда аҳоли, айниқса, ёшлар орасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш мақсадида бир қатор тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Интеллектуал кўрик-танловлар, маданий-маърифий тадбирлар ёшларни китобхонликка янада яқинлаштирди. Биргина “Ёш китобхон” танловида ҳар йили минглаб ёшлар иштирок этишяпти. Шунингдек, тегишли ташкилотлар томонидан ташкил қилинган китобхонлик танловларида энг билимли, зукко ёшлар муносиб тақдирланмоқда. Бир сўз билан айтганда, руҳий озуқамиз бўлган мутолаа орқали моддий рағбатларга ҳам эга бўлишимиз мумкин.

Амударё тумани Ахборот-кутубхона маркази ҳам туман аҳолиси, айниқса, ёшларининг маънавий юксалиши йўлида муносиб хизмат қилиб келмоқда. Ахборот-кутубхона маркази 2022 йил декабрь ойидан буён Ойбек номли маҳалла ҳудудидаги янги бинода фаолият юритяпти.

Бугунги кунда Ахборот-кутубхона марказида жами 17700 нафардан зиёд абонамент рўйхатга олинган. Шундан, 8850 нафардан зиёдини эркаклар, 8840 нафардан зиёдини аёллар ташкил қилади. Китобхонларга 13 нафар ходим сифатли хизмат кўрсатяпти.

Ахборот-кутубхона марказига Олмазор, Гулзор, Бўстон маҳаллаларининг аҳолиси, 55-сонли мактаб ўқувчилари фаол равишда ташриф буюришади. Кутубхонанинг китоб жамғармасида ҳар хил жанрдаги, умумий сони 65минг 300дан зиёд илмий, бадиий, публицистик китоб­лар ҳамда газета-журналлар мавжуд. Шунингдек, камёб нусхадаги адабиётларни мутолаа қилишлари учун ўқув залида китобхонларга барча замонавий шароитлар яратилган. Бундан ташқари, жорий йил­­нинг июнь ойида кутубхона жам­ғармаси 162 дона янги чоп этил­ган бадиий адабиётлар билан бойи­тилди.

Ёшлар маънавиятини юксалтириш ва Ахборот-кутубхона маркази фаолияти билан яқиндан таништириш мақсадида маданий-маърифий учрашувлар, интеллектуал ўйинлар, “Китобхон она – китобхон бола” шиори остида “Омадли китобхон” танловлари ўтказиб келиняпти. Белгиланган иш режага мувофиқ ҳар ойда овул ва маҳаллаларда “Сайёр кутубхона” тадбирлари ташкил қилиниб, китобсеварлар қалбига зиё улашилмоқда. Таълим муассасасаларида ўтказилган китоб тақдимотларида ёшларга ўзларида ва оиласида мутолаа маданиятини шакллантиришлари учун зарур тавсиялар берилмоқда. Учрашувларда хонадонлардаги шахсий кутубхоналар ўша оиланинг бебаҳо бойлиги эканлиги тушунтириляпти.

Ёшлар орасида кутубхона ишига қизиқувчи ўқувчилар кўп. Амударё муҳандислик техникуми Кутубхонашунослик йўналиши ўқувчилари ўқув-амалиёти вақтида фаол иштирок этиб, амалий тажрибаларини ошириб боришади.

Кутубхоналар ­— халқ тафаккурининг ўзига хос кўзгуси. Бу кўзгу янада жозибали бўлишида кутубхоначининг самарали фаолияти, замонавий билими муҳим аҳамиятга эга.

Биз бугун техника тараққиёти асрида яшаяпмиз. Лекин бу китоб­лардан, матбуот нашрларидан узоқ­лашишимизга баҳона бўлмаслиги керак. Энг ривожланган давлатларда ҳам ўзини зиёли билган халқ оммавий равишда мутолаа қилишади. Зеро, инсоннинг ақлий салоҳияти ва қалб дунёсини биринчи навбатда китоблар бойитади.

Муножот Сафарбоева, туман Ахборот-кутубхона маркази або­намент ва фойдаланув­чиларга хизмат кўрсатиш бўйича мутахассиси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019