16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 05:03
Саломатлик 👁 497

“ДАВЛАТ ТИББИЙ СУҒУРТАСИ МЕХАНИЗМЛАРИНИ ЖОРИЙ ЭТИШГА ОИД ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА”ГИ ПРЕЗИДЕНТ ҚАРОРИ ТАҚДИМОТИГА БАҒИШЛАНГАН ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ

“ДАВЛАТ ТИББИЙ СУҒУРТАСИ МЕХАНИЗМЛАРИНИ ЖОРИЙ ЭТИШГА ОИД ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА”ГИ ПРЕЗИДЕНТ ҚАРОРИ ТАҚДИМОТИГА БАҒИШЛАНГАН ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ

Мамлакатимизда аҳолига тиббий ёрдам кўрсатишнинг сифати, самарадорлиги ва оммабоплигини ошириш, бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўламини кенгайтириш, соҳага босқичма-босқич тиббий суғурта хизматини жорий этиш, тиббий хизмат бозорида замонавий рақобат муҳитини яратиш ва шу асосда аҳолининг кафолатланган ва сифатли тиббий ёрдам олиш имкониятини кенгайтириш мақсадида 2024 йил 5 сентябрда Президентимизнинг “Давлат тиббий суғуртаси механизмларини жорий этишга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги 311-сонли Қарори қабул қилинган эди. Унга кўра, давлат тиббий суғуртаси доирасида аҳолига бепул тиббий хизматлар кўрсатиш ва дори воситаларини тақдим этиш давлат бюджетига тўланадиган солиқлар ҳисобидан амалга оширилиши белгилаб қўйилган. Бунда аҳолидан суғурта учун қўшимча тўлов ундирилмайди.             

Амударё туман Тиббиёт Бирлашмаси фаоллар залида Президентимизнинг мазкур қарори тақдимотига бағишланган кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди. Унда Тиббиёт бирлашмаси ҳузуридаги кўп тармоқли Марказий поликлиника, шунингдек, ҳудудлардаги оилавий поликлиникалар, оилавий шифокорлик пунктлари шифокорлари, умумий амалиёт шифокорлари, овул ва маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ҳамда фаоллари, тиббиёт соҳаси мутахассислари иштирок этдилар.

Йиғилишни туман ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Гўзал Сабурова очди ва олиб борди. У тадбир иштирокчиларига мамлакатимизда Давлат тиббий суғуртасини босқичма-босқич амалиётга жорий этиш борасидаги Президент Қарори юзасидан қисқача маълумот бериб ўтди.

Шундан сўнг Тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Фаҳриддин Абдуллаев мазкур Қарорнинг мазмун-моҳияти, аҳолига сифатли ва кафолатланган тиббий хизмат кўрсатишда қулайликлар яратиш мақсадида ушбу Қарор билан 2024 йил 1 октябрдан Ташкент шаҳри ва Сирдарё вилояти Давлат тиббий суғуртаси тизимига ўтганлиги, Қорақалпоғистон Республикаси, шу жумладан Амударё туманида ҳам 2025 йил 1 январдан бошлаб аҳолига Давлат тиббий суғуртаси тизими орқали тиббий хизмат кўрсатиш йўлга қўйилиши хусусида батафсил тўхталди.

Туман Тиббиёт бирлашмаси бошлиғи ўз сўзида давлат тиббий суғуртаси механизмларининг афзаллиги, аҳоли учун қулайликлари, кафолатланган пакетларга нималар киритилгани ва дори-дармонлар билан бепул таъминланиш ҳуқуқига эга фуқаролар электрон ташхислар орқали дорихоналар томонидан таъминланиши ҳақида сўз юритди. Бундан ташқари, ҳар бир фуқарода ўз соғлигига ўзи масъуллиги ҳиссини шакллантириш, аҳолининг тиббий саводхонлигини ошириш, маҳалла билан тиббиёт ходимлари ҳамкорлиги, шошилинч ва режали равишда бепул тиббий хизмат кўрсатилиши масалалари бўйича йиғилиш иштирокчиларига мисоллар орқали зарур тушунчалар берди.

Шу билан бирга, туман Тиббиёт Бирлашмаси томонидан Давлат тиббий суғуртаси тизими орқали аҳолига тиббий хизмат кўрсатишга жиддий таёргарлик ишлари олиб борилаётгани, бу бўйича овул ва маҳалла фуқаролар йиғинлари билан ўзаро ҳамкорлик муҳим аҳамиятга эга эканлиги алоҳида таъкидланиб, ҳамкорликда амалга ошириладиган вазифалар юзасидан зарур тушунчалар берилди.

Йиғилишда давлат тиббий суғуртасини амалиётга жорий этиш борасида аҳоли ўртасида тарғибот-ташвиқот тадбирларин олиб бориш, тиббий суғурта хизматининг афзалликлари, аҳоли учун қулайликлари хусусида тушунтириш ишларини самарали ташкил этиш юзасидан таклифлар ҳам билдирилиб, вазифалар белгилаб олинди.

Робия Йўлдошева

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026