16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 08:22
Фан ва таълим 👁 395

ҚИШЛОҚДАГИ НАМУНАЛИ МАКТАБ

ҚИШЛОҚДАГИ НАМУНАЛИ МАКТАБ

Бугунги давр ҳар бир инсондан юксак билим ва салоҳиятни талаб этади. Ўсиб келаётган ёш авлоднинг тобора ривожланиб бораётган илм-фан асосларини пухта эгаллашга бўлган эҳтиёжини қондириш учун илк қадам умумтаълим мактабларидан бошланади. Ўқувчи-ёшларни иқтидор ва қобилиятларига мувофиқ ўзлари қизиққан фанлар бўйича йўналтириб таълим-тарбия бериш эса ўқитувчининг билим ва маҳоратига, педагогика жамоасининг бирдамлигига боғлиқ. Шу нуқтаи назардан олиб қарайдиган бўлсак, бугунги педагог ўқитишнинг энг илғор услубларини ўзида мужассам этиш билан бирга, мамлакатимизда таълим тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятидан келиб чиқиб, дарсларини намунали тарзда ташкил этиши талаб этилади.

Ўқувчилари турли хил кўрик-танловларда, умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида ўтказиладиган фанлар олимпиадаларида ютуқларга эришаётган мактаблар ҳақида кўпчилик: “бу мактаб шаҳарда ёки туман марказида жойлашган, уларда имконият кўп”, қабилида фикр билдиришади. Аслида эса муваффақиятлар сири таълим муассасасининг манзил-маконида эмас, балки педагогика жамоасининг аҳиллигида, бир мақсад йўлида бирдамлик билан иш юритишида. Амударё тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлимига қарашли Сурайё Эшбоева раҳбарлигидаги 18-сонли умумтаълим мактаби фаолияти билан танишиш жараёнида бунга яққол гувоҳ бўлдик.

Туман марказидан 14 чақирим атрофидаги олис масофада, Қипчоқ қишлоғи ҳудудида жойлашган мазкур таълим маскани 1990 йилда бунёд этилган бўлиб, 2022 йилда жорий таъмирланган. 600 ўқувчи-ўрин қувватига эга муассасада айни пайтда 562 нафар ўқувчи-ёшлар таълим-тарбия олишмоқда. Мактабда фаолият олиб борувчи 50 нафар педагог ходимларнинг 5 нафари олий, 15 нафари 1-тоифали ўқитувчилар бўлиб, улардан 6 нафари ўз мутахассислик фанлари бўйича халқаро даражадаги С1 сертификати эгаларидир.

Мактабда фан тўгараклари яхши йўлга қўйилган. Хусусан, олий тоифали инглиз тили фани ўқитувчиси Санъат Жумамуродовнинг ўқувчилари инглиз тилида бемалол мулоқотга киришсалар, Дилафрўз Тўраева ҳамда Дилфуза Ортиқбоевалар раҳбарлигидаги инглиз тили тўгараги аъзолари кичик ҳикоя ва шеърларни ўзбек тилидан инглиз тилига, инглиз тилидан ўзбек ва қорақалпоқ тилларига қийналмасдан таржима қилиб беришади. Халқаро даражадаги С1 сертификати соҳибалари, олий тоифали рус тили фани ўқитувчиси Зебо Холбоева, Холпошша Бидашеваларнинг тўгарак машғулотлари мактаб ўқувчилари учун янада қизиқарли.

Шунингдек, мактабда олий тоифали математика фани ўқитувчилари Эркин Алламберганов, Нодира Отажонова, табиий фанлар ўқитувчилари Азиза Сабурова, Нилуфар Отабоева, жисмоний тарбия фани ўқитувчилари Зафар Матсафоев, Беҳзод Ўрозбоевларнинг ҳар бир дарси ва тўгараклар бўйича машғулотлари мактаб ўқувчилари учун бири-биридан қизиқарли таассуротларга бой тарзда ўтади.

Азиза Холмуродова ўқувчиларга она тили ва адабиёт фанидан дарс беради. Ўз мутахассислик фанининг билимдони бўлган Азиза ўқувчилари билан дарс жараёнида ҳам, дарсдан ташқари тўгарак машғулотларида ҳам соатлаб шуғулланишдан, уларнинг қизиқишлари доирасида қўшимча адабиётлар асосида машғулотлар олиб боришдан асло чарчамайди. Ўқувчиларни қизиқтирган мавзулар юзасидан рефератлар, илмий-назарий ва услубий маърузалар тайёрлаш, уларни амалда қўллаш орқали ўқувчиларнинг билимини бойитиб бориш, иқтидор ва қобилиятларини ривожлантириш Азизанинг доимий масъулиятли ишига айланган.

Табиатан интилувчан ва изланувчан, доимий равишда ўз фани бўйича инновацион услуб ва ғояларни қўллаган ҳолда дарс ўтишга бўлган иштиёқи туфайли унинг ўқувчилари орасида она тили ва адабиёт фанига меҳр қўйган ёшлар талайгина. Жорий ўқув йилида фанлар олимпиадасининг туман босқичида 9-синф ўқувчиси Севинч Каримова фахрли биринчи, 11-синф ўқувчиси Шодиёна Жабборберганова 2-ўринни эгаллаб, мазкур олимпиаданинг Қорақалпоғистон Республикаси босқичига йўлланма олдилар.

Аниқ фанларни ўқитиш бўйича ўзига хос малака ва тажрибага эга педагогларнинг ҳамкорликдаги саъй-ҳаракатлари туфайли мактабнинг “THE BEST” заковатли болалар жамоаси туманда ўтказиладиган билимдонлар баҳсларида доимий равишда фахрли ўринларни эгаллаб келишмоқда. 2023-2024 ўқув йилида эса 23 нафар битирувчиларнинг 17 нафари мамлакатимиздаги нуфузли ОТМларнинг талабалари бўлишди.

– Эришилаётган ютуқларнинг барчаси бошланғич синфларда болаларга яхши таълим-тарбия берилганининг самараси, – дейди мактаб директори Сурайё Эшбоева. – Чунки боланинг қизиқиш ва иқтидори қўлига илк қалам тутган кунидан бошланади. Бу борада биз бошланғич синфлар ўқитувчилари Нодира Холимбетова, Дилшода Юсуфова, Холида Ҳайдаровалардан миннатдормиз. Улар 4 йил давомида болаларни умумтаълим фанларига муваффақиятли тайёрлашмоқда.

Биз юқорида таълим соҳасида муваффақиятларга эришиш таълим муассасаси жойлашган манзил ва маконга боғлиқ эмаслиги ҳақида сўз юритган эдик ва буни туман марказидан салкам 14 чақирим олис масофада жойлашган 18-сонли қишлоқ мактаби педагогика жамоаси фаолияти билан танишиш асносида яққол ҳис этдик.

Шундай бўлса-да муассасада ўз ечимини кутаётган муаммолар ҳам йўқ эмас. Мактаб ошхонаси учун айни пайтда 60 ўринли ошхона жиҳозлари зарур. Жиҳозлар етишмовчилиги туфайли, айниқса, бошланғич синфлар ўқувчиларини вақтида овқатлантириш борасида қийинчиликларга дуч келишади. Бундан ташқари, 3та бошланғич ва 4та юқори синфларнинг синф хоналари яхши жиҳозланмаганидан дарс-машғулотларини амалга оширишда ўқитувчилар ҳам, ўқувчилар ҳам баъзан ноқулай вазиятларга тушиб қолишади.

Умид қиламизки, Амударё туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими масъуллари ушбу муаммога эътибор беришади ва бирдамлик, ҳамжиҳатлик билан иш юритиш орқали ўқувчи-ёшларга замон талаблари даражасида сифатли таълим бераётган мактаб педагогика жамоасини қийнаб келаётган мазкур муаммога албатта ечим топишади. Зотан, сифатли ва намунали таълимга фақат ва фақат намунали иш шароитидагина эришилади.

Робия Йўлдошева.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019