16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 03:36
Саломатлик 👁 515

ЧУҚУРЛАШТИРИЛГАН ТИББИЙ КЎРИК АҲОЛИНИНГ ТИББИЙ МАДАНИЯТИНИ ОШИРИШ ИМКОНИНИ БЕРМОҚДА

ЧУҚУРЛАШТИРИЛГАН ТИББИЙ КЎРИК АҲОЛИНИНГ ТИББИЙ МАДАНИЯТИНИ ОШИРИШ ИМКОНИНИ БЕРМОҚДА

Саломатликдан улуғ давлат йўқ, дейишади. Чунки инсон ҳам жисмонан, жам ақлан соғлом бўлсагина ўз олдига эзгу режалар қўяди, ширин орзулар оғушида яшайди. Ўзига, соғлигига эътиборли бўлган одамлар учун янги-янги режалар, орзулар оғушида яшаш жуда мароқли. Лекин кўпчилик ҳолларда инсон ўзининг бепарволиги, вужудидаги хасталикни писанд қилмай, “шунчаки шамолладим, ўтиб кетади”, қабилида иш тутиши натижасида ўз соғлигига жиддий зарар етказаётганини, оқибатда танасида шамоллашнинг оғир оқибатлари билан курашиб яшашга мажбур бўлиб қолажагини жуда кеч англаб етади. Англаганида эса хасталикни анча ўтказиб юборган бўлишади. Бекорга улуғ бобокалонимиз Абу Али Ибн Сино ҳазратлари: “Агар шамоллаш касаллиги ва чангли, ифлос ҳаво бўлмаганида инсон минг йил умр кўрарди”, демаганлар. Шунинг учун ҳамиша соғлом, бақувват, жисмонан ва ақлан фаол бўлишни хоҳлаган одам, энг аввало жисм-у жони, яъни танаси тарбияси билан мунтазам шуғулланиши, соғлом турмуш тарзига қатъий амал қилиши жоиз.

Амударё туман Тиббиёт бирлашмаси шифокорлари томонидан туман овул ва маҳаллалари аҳолисини чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказиш, оналар ва болалар репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, тиббий кўрик жараёнида аниқланган касалликларга тўғри ташхис қўйиш, беморларга стационар ва амбулатор даво чораларини қўллаш орқали уларни соғломлаштириш чоралари кўрилаётгани боис, сўнгги йилларда аҳолининг ўртача умр кўриш кўрсаткичи сезиларли даражада ошди. Бунга биз жорий йилнинг 28 январь санасида туманнинг Қиличбой мавзесидаги Тошқалъа маҳалла фуқаролар йиғини аҳолисини чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказиш бўйича амалга оширилган ишлар билан танишиш асносида яққол гувоҳ бўлдик.

Нукус шаҳридаги Илмий-амалий марказдан ташриф буюрган тор доирадаги малакали мутахассислар ва Амударё туман Тиббиёт бирлашмаси шифокорлари ҳамкорлигида ўтказилган тиббий кўрик жараёнида мобиль поликлиника, мобиль рақамли замонавий рентген ускуналаридан самарали фойдаланилгани боис, касалликни аниқлаш, тўғри ташхис қўйиш ҳамда даво чораларини белгилаш муваффақиятли тарзда амалга оширилмоқда.

Чуқурлаштирилган тиббий кўрик жараёнига 3 минг 59 нафар аҳоли жалб қилинди. Тиббий кўрикнинг илк кунида 468 нафар фуқаронинг соғлиги қатъий текширувдан ўтказилиб, улардан 76 нафарида турли хил касалликлар борлиги аниқланди ва 1 нафар беморга стационар, 75 нафарига эса амбулатор даво чоралари белгиланди.

Тадбир бошланганидан бери ҳудуд аҳолисининг 1787 нафари чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди. Улардан 270 нафарида турли тоифадаги касалликлар аниқланиб, соғломлаштириш чоралари кўрилди. 61 нафар шахсга эса мутахассис шифокорларнинг тиббий кўрсатмаларига асосан бепул дори воситалари тақдим этилди.

Айни кунларда маҳалла аҳолисини чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказиш тадбирлари давом этмоқда. Амалга оширилаётган чора-тадбирлардан кўзланган мақсад эса халқимизнинг ҳар томонлама соғлом ва ўз ҳаётидан рози яшашларига, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини қарор топтиришга ҳисса қўшишдир. Бундан ҳам муҳими, аҳолининг ўз соғлиги учун эътиборли бўлиши борасидаги зарур тушунчаларни, соғлом турмуш тарзига амал қилиш билан боғлиқ маълумотларни тақдим этиш орқали уларнинг тиббий маданиятини оширишга яқиндан ёрдам бериш. Зеро, халқ соғлом ва ўтаётган ҳар бир кунидан рози бўлсагина мамлакатимиз юксак тараққиёт сари юз тутади.

РОБИЯ ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026