16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 03:33
Спорт 👁 820

Шоҳжаҳон Маматсолиев: Ўзбекистон шахмат оламида амударёлик янги юлдуз

Шоҳжаҳон Маматсолиев: Ўзбекистон шахмат оламида  амударёлик янги юлдуз

Ҳар бир инсон бу дунёда ўз йўли ва мақсади билан яшайди. Кимдир илм-фанда кашфиётлар қилади, кимдир санъат дунёсида бетак­рор асар яратади, яна кимдир спортда юксак ғалабаларга эришади. Қаҳрамонимиз – умидли ёш шахматчи Шоҳжаҳон Маматсолиев ҳам ана шундай иқтидорли спортчилардан бири.  

Шахмат – бу интеллектуал санъат, стратегик фикрлаш ва тезкор қарор қабул қилиш майдонидир. Шахмат тахтасида ақл-заковат, аниқ ҳисоб-китоб ва мукаммал таҳлил устунлик қилади. Болаликдан шахматга қизиққан инсонлар ҳаётда ҳам бир неча қадам олдинда бўлишади.  

Шоҳжаҳон 2011 йилнинг 9 ок­­­тя­­брь куни Амударё туманида туғилган. Қуш уясида кўрганини қилади, деганларидек ундаги спортга бўлган меҳр ота-онасининг тарбияси ва оила муҳитида шаклланди. Отаси Исломбек Абдуллаев “Amudaryotex” МЧЖ хорижий корхонасида кадрлар бўлими бош­лиғи бўлиб ишлайди, онаси Гулноза Мадаминова эса уй бекаси. Оилада шахматга бўлган қизиқиш юқори бўлиб, Абдуллаевлар хонадони “Оилавий спортчи мусобақаси”да қатнашиб, мамлакат миқёсида 1-ўринни қўлга киритишган.  

Шоҳжаҳон 5 ёшида бобоси Маматсолий Абдуллаевдан шахмат билимларини ўргана бошлайди. 2017 йилдан эса мураббий Раҳматжон Раҳимов қўл остида Амударё спорт мактабида профессионал машғулотларга киришди. Ёш спортчининг меҳнатсеварлиги ўз самарасини бериб, тез орада турли мусобақаларда совринли ўринларни қўлга киритди.  

Шоҳжаҳон ҳозирда туманимиздаги 40-сонли мактабнинг 7-синф ўқувчиси. У таълимда ҳам ўзини на­моён этмоқда. Айниқса, математика ва инглиз тили фанларига қизиқиши юқори. Унинг рақамлар, ҳисоб-китоб ва стратегия­га бўлган қизиқиши шахматга бўлган меҳри билан чамбарчас боғлиқ.  

Қаҳрамонимиз 2022 йилда Ўзбекистон чемпионатида ўз ёш тоифасида 3-ўринни эгаллади, шунингдек, Қорақалпоғистон чемпиони мақомига бир неча бор сазовор бўлди. Бу ғалабалар унга янги имкон эшикларини очди.  

2023 йилда Бирлашган Араб Амирликларининг пойтахти Абу-Дабида 14 ёшгача бўлган ўғил болалар ўртасида ўтказилган Осиё чемпионатида кучли ўнликдан жой олиб, 6-ўринни қўлга киритди. Натижада халқаро шахмат аренасида ҳам ўз ўрнига эга эканини кўрсатди.  

Жорий йилнинг 13-20 январь кунлари 14-15 ёшли шахматчилар ўртасида Андижон вилоятида ўтказилган Ўзбекистон чемпионатида шахматнинг блиц турида 1-ўринни эгаллаб, мамлакат миқёсида етакчи ёш шахматчилардан бирига айланди ва спорт усталигига номзод кўрсаткичини қайд этди.

Шоҳжаҳон ўз услубида мустаҳкам ҳимоя ва ҳужумкорликни уйғунлаш­тир­ган. Ўйин вақтида рақиб­ларининг хатоларини кутиш ва улардан устамонлик билан фойдаланишнинг уддасидан чиқади. Севимли шахмат фигураси – ҳаракатчан ва стратегик имкониятлар яратувчи қўшинбоши фарзин саналади.  

Шоҳжаҳон мураббийи Азимжон Раҳимов билан 20 февраль – 3 март кунлари Бухоро шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон чемпионатида ҳам муваффақиятли иштирок этиб, кучли ўнликдан жой олди.

Қаҳрамонимиз машҳур гроссмейстерлар – Нодир­бек Абдусатторов ва Маг­нус Карлсенларнинг партияларини таҳлил қилиб, уларнинг услубларини ўрганишга ҳаракат қилади.  

Шоҳжаҳон Маматсолиев – тиришқоқлиги, интизоми ва шахматга бўлган иштиёқи билан юқори марраларни забт этяпти. Келгусида у халқаро гроссмейстер мақомини қўлга киритишни ва юртимиз байроғини жаҳон шахмат мусобақаларида баланд кўтаришни ният қилган. Шубҳасиз, бугунги шижоати ва меҳнати мақсадларини амалга оширишда мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилади.  

Шоҳжаҳонга келгуси мусобақаларда ҳам катта муваффақиятлар тилаймиз!

Шоҳзод Қурбонбоев.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026