16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 03:34
Саломатлик 👁 583

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Эльмира Баситхонова иштирокида йиғилиш ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Эльмира Баситхонова иштирокида йиғилиш ўтказилди

Мамлакатимизда оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, перинатал ва неонатал хизматларни такомиллаштириш бўйича изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Соҳада замонавий тиббий технологияларни жорий этиш, оналар ва чақалоқларга кўрсатилаётган ёрдам сифатини ошириш ҳамда тизим самарадорлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Шу мақсадда, 4 март куни Амударё тумани Тиббиёт бирлашмаси мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Эльмира Баситхонова иштирокида йиғилиш ўтказилди.

Унда Амударё, Беруний, Элликқалъа ва Тўрткўл туманлари тиббиёт бирлашмалари масъул ходимлари иштирок этишди. Тадбирда оналик ва болаликни муҳофаза қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар таҳлил қилиниб, тиббий хизмат кўрсатиш тизимини янада яхшилаш юзасидан таклифлар билдирилди.

Жорий йилнинг 25 февраль куни Соғлиқни сақлаш вазири томонидан янги туғилган чақалоқларга, жумладан, муддатидан олдин чала туғилган ҳамда бемор чақалоқларга тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини яхшилашга қаратилган янги қарор қабул қилинди. Қарорга кўра, Республика перинатал маркази мамлакат бўйлаб барча туғруқ муассасалари, жумладан, 46 та туманлараро перинатал марказ учун бош муассаса сифатида белгиланди.

Мазкур марказнинг асосий вазифалари перинатал ўлим ҳолатларини камайтириш учун барча туғруқ муассасаларида замонавий технологиялар ва тасдиқланган стандартларга асосланган неонатал ёрдам тизимини шакллантириш, ҳар ой, чорак ва йил давомида неонатал хизматлар самарадорлигини баҳолаш ва таклифлар киритиш, мамлакат бўйлаб неонатологларнинг малакасини ошириш ва уларга услубий ёрдам кўрсатиш ҳамда ҳудудлар билан ишловчи махсус мутахассисларни белгилашдан иборатдир. Шунингдек, ҳар бир ҳудудда неонатологик консультатив-реанимацион транспорт хизматини ташкил этиш ҳам режалаштирилган.

Соғлиқни сақлаш вазирининг 2025 йил 28 февралдаги қарорига мувофиқ, туғиш ёшидаги аёллар ва ҳомиладорларга тиббий хизмат самарадорлигини ошириш, сифатли антенатал парвариш тизимини жорий этиш назарда тутилган. Қарорга мувофиқ, ҳомиладорлик даврида антенатал парваришни сифатли ташкил қилиш, ҳомиладорликка қарши кўрсатмалар рўйхатини шакллантириш ва уларни амалиётда қўллаш, ҳомиладорликни тиббий ва ижтимоий асослар бўйича тўхтатиш жараёнини аниқ регламентлаш, оғир ҳомиладорлик асоратлари бўйича шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш тартибларини ишлаб чиқиш ҳамда оналик ва болалик бўйича махсус штаблар фаолиятини тартибга солиш белгиланди.

Оналар ва чақалоқлар ўлим ҳолатларининг олдини олиш мақсадида соғлиқни сақлаш тизимида муҳим чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Хусусан, оналар ва чақалоқлар ўлими билан боғлиқ клиник ва патологоанатомик текширувлар тартибини ишлаб чиқиш, барча туғруқ муассасаларида перинатал ва неонатал ўлимни расмий қайд этиш ва таҳлил қилиш тизимини жорий этиш, оналар ва чақалоқлар саломатлиги билан боғлиқ фавқулодда ҳолатларда шошилинч тиббий ёрдамни такомиллаштириш каби йўналишлар устида иш олиб борилмоқда. Барча туғруқ муассасалари, хусусан, “Аёллар маслаҳатхоналари бўлимлари” билан туғруқ стационарлари ўртасида мувофиқлаштирилган алоқа тизими йўлга қўйилиши ҳам белгиланди.

Соғлиқни сақлаш тизимидаги муаммолардан бири бўлган коррупцияга қарши курашиш ҳам давлат эътиборида. Барча тиббиёт муассасаларида таъмагирлик ва коррупция ҳолатларини бутунлай йўқ қилиш, шунингдек, соғлом ахлоқий муҳитни шакллантириш мақсадида ходимларнинг касбий мажбуриятлари қайта кўриб чиқилиши белгиланган. Туғруқ муассасалари ва “Аёллар маслаҳатхоналари бўлимларида” хизмат сифатини ошириш мақсадида раҳбарият томонидан ходимларнинг лавозимларини ротация қилиш ҳам назарда тутилмоқда.

Юқоридаги вазифалар билан Ўзбекистонда оналар ва чақалоқларга кўрсатиладиган тиббий ёрдам сифатини сезиларли даражада ошириш мақсад қилинган. Йиғилишда республика перинатал марказининг ташкил этилиши, ҳомиладорлар ва чақалоқлар учун янги тизимларнинг жорий қилиниши, шошилинч ёрдам хизматларининг такомиллаштирилиши ҳамда коррупцияга қарши қатъий чоралар кўрилиши ушбу соҳадаги туб ўзгаришларнинг муҳим қисми ҳисобланиши қайд қилинди.

Шоҳзод Қурбонбоев.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026