16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 12:06
Жамият 👁 3,433

КЕКСАЛАР ДУОСИНИ ОЛАЁТГАН МАҲАЛЛАДОШЛАР

КЕКСАЛАР ДУОСИНИ ОЛАЁТГАН МАҲАЛЛАДОШЛАР

Бизнинг Ойбек номли маҳалла фуқаролар йиғини кенгаши 15 нафар кишидан иборат бўлиб, ҳамкор ташкилотлар, жамоатчилик ҳамда маҳалла фаоллари билан ҳамкорликда бир оила вакилларидек бамаслаҳат иш олиб борадилар. Маҳалламизда 3546 нафардан зиёд ҳар хил миллат вакиллари бўлиб, 8 нафар меҳнат фахрийлари, 60 ёшдан ошган 154 нафар отахон ва онахонларимиз фарзандлари эъзозида яшашади.

"Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат Дастурида "Ҳеч ким меҳр-эътибордан четда қолмасин!”, "Кексаларнинг дуосини олайлик”, "Қарияларимиз - хонадонимиз файзи”, "Меҳр ва муҳаббатда кечаётган умр”, "Қариси бор уйнинг париси бор”, "Уч авлод учрашуви” каби бир қанча акциялар ўтказиш белгилаб берилган. Кенгаш аъзоларининг қарори билан маҳалламизда "Ҳеч ким меҳр-эътибордан четда қолмасин” акцияси бўйича 60 ёшдан ошган 88 нафар онахонлар билан хомийлар ёрдамида "Орзу” тўйхонасида "Бир пиёла чой устида” суҳбат ўтказилди ва 55-сонли мактабнинг "Ораста қизлар” гуруҳи ва ўқувчилари, 6-сонли МТМ тарбияланувчиларининг "Зумрадойлар” гуруҳи томонидан тайёрланган концерт дастурлари намойиш этилди. Ҳудудга бириктирилган шифокорлардан Моҳимжон Абдураҳмонова, ҳамширалар Сарагул Тангирберганова, Феруза Бекимбетовалар иштирокида Ойбек номли маҳалла фуқаролар йиғини биносида 57 нафар 60 ёшдан ошган фуқаролар тиббий кўрикдан ўтказилиб, 50 нафар онахон ва отахонлар гепатит Б га қарши вакцина билан эмланди.

Бундан ташқари, "Кексалар дуосини олайлик” деб номланган акция ўтказилиб, 53 нафар кекса отахонлар учун 6-сонли МТМ тарбияланувчилари томонидан концерт дастури намойиш этилди, дастурхонга ош тортилди.

Ёқубов Маткарим бобо, Машарипов Раҳим бобо ва Бозорбоев Солий боболар фронт ортида қилган меҳнатлари ва бошидан ўтган қийинчиликлар ҳақида гапириб бердилар ҳамда ҳозирги фаровон ҳаётга етказганига шукроналар айтиб, Юртбошимиз кексаларни эъзозлаётгани учун мингдан-минг раҳмат айтиб, дуо қилдилар. Бу тадбирда туман Мудофаа бўлими томонидан 2 нафар мутахассис иштирок этишиб, кексаларни байрам билан табрикладилар.

Қурбониёзов Кенжабой, Авезов Йўлдош, Жабборов Эримбат, Эрдошев Қурбонбой, Аллаёров Тўрабой оталар эл-юрт фаровонлиги учун қилган меҳнатлари самарасини кўриб, ҳозирги тинч ва осойишта замонларга етказганига шукроналик билан, дилдан суҳбатлашдилар. Ҳудуддаги 55-сонли мактабда ташкил этилган "Ёрдамчи камолотчилар” гуруҳи аъзоларидан 7 нафар болалар келиб, ота-хонларга хизмат кўрсатишди. Тадбирдан кейин Жабборов Саъдулла бобонинг томарқасини тартибга келтириб, картошка экишга ёрдамлашдилар ва отахонларнинг дуоларини олдилар.

Маҳаллада яшовчи "Жайхун Аму мебель” МЧЖ раҳбари, тадбиркор уста Ражаб ака Матсапоев 8 нафар кекса онахон ва отахонларга ўз совғасини топширди. 14 апрель куни маҳалла фаоли Соатбой Далимов ҳомийлигида маҳаллада яшовчи 39 нафар кексалар "Шайх Жалил бобо” зиёратгоҳига боришди. Кексалар маҳалладошлари кўрсатаётган ҳурмат ва эъзоздан жуда хурсанд бўлишди.

Моможон РАҲИМОВА,

Ойбек номли МФЙ маслаҳатчиси.

(Фото - http://fikr.uz)

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019