16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 03:34
Иқтисодиёт 👁 685

Қорақалпоғистон Республикаси Солиқ бошқармаси бошлиғи тадбиркорлар билан учрашди

Қорақалпоғистон Республикаси Солиқ бошқармаси бошлиғи тадбиркорлар билан учрашди

Кичик ва ўрта бизнес ҳар қандай мамлакатнинг иқтисодий тараққиётида муҳим ўрин тутади. Бугунги кунда мамлакатимиз иқтисодиёти ҳажмининг ярмидан кўпи, саноат ва экспортнинг учдан бир қисми айнан кичик ва ўрта бизнес вакиллари ҳиссасига тўғри келмоқда.

Бу борада фаолият юритаётган тадбиркорлар сафини янада кенгайтириш, ишбилармонларнинг ўз салоҳиятини тўлиқ ишга солишлари учун зарур шароитлар яратиш мақсадида республикамиз бўйлаб кичик ва ўрта бизнес вакиллари иштирокида очиқ мулоқотлар ўтказилмоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси солиқ бошқармаси бошлиғи Халмурза Бекчановнинг тахиятошлик тадбиркорлар билан учрашувида ҳам хусусий сектор вакилларига берилаётган имкониятлар, мавжуд муаммолар ҳақида фикр алмашилди.

Иштирокчиларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Кичик ва ўрта бизнеснинг иқтисодиётдаги ўрнини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига мувофиқ берилаётган имкониятлар ҳақида батафсил маълумотлар берилди.

Айтиш жоизки, Қорақалпоғистон Республикасида 2024 йил якуни билан кичик тадбиркорлик субъектлари сони 34 минг 215 та, ўрта тадбиркорлик субъектлари сони 359 та, йирик тадбиркорлик субъектлари сони эса 30 тани ташкил этади.

Шунингдек, кичик ва ўрта бизнес вакиллари томонидан 2024 йилда 1 трлн. 298 млрд. сўм солиқлар тўланиб, бюджетга жами тушумдаги улуши 43 фоизни ташкил этган. Шу билан бир қаторда Ўзбекистон Республикаси Солиқ Кодекси, Ўзбекистон Республикаси Президенти қарор ва фармонларига ҳамда бошқа солиқ қонунчилигига асосан 2023 йил давомида 13 минг 714 та кичик ва ўрта бизнес вакилларига 447,8 млрд. сўм солиқ имтиёзлари қўлланилган бўлса, 2024 йил давомида 16 минг 597 та кичик ва ўрта бизнес вакилларига 622,3 млрд.сўм солиқ имтиёзлари қўлланилиб, бу кўрсаткич 39 фоизга ёки 174,5 млрд. сўмга ошган. Ушбу маблағлар тадбиркорлик фаолиятининг янада кенгайиб, янги иш ўринлари яратилишига асос бўлган.

Қорақалпоғистон Республикаси бўйича 2024 йилда жами бюджет тушумлари 3 триллион 29 млрд 217,8 млн сўмни ташкил этиб шундан, 1 трлн. 298 млрд 616,7 млн сўми, ёки жами бюджет тушумининг 42,9 фоиз кичик бизнес субъектлари ҳиссасига тўғри келади.

Шунингдек учрашувда тадбиркорларнинг солиқ имтиёзларидан фойдаланиш, солиқ ҳисоботлари, маъмурий ҳуқуқбузарлик, кредит ва солиқ ставкалари билан боғлиқ муаммо ва таклифлари ҳам тингланиб, уларни ижобий ҳал этиш чоралари кўрилди.

Солиқ органлари масъуллари ва тадбиркорлар ўртасидаги бу каби учрашувлар ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлашда муҳим ўрин тутади. Бундай мулоқотлар орқали тадбиркорлар солиқ қонунчилигидаги янгиликлар, имтиёзлар ва ҳисоб-китоб тартиблари ҳақида батафсил маълумот оладилар. Бу эса уларнинг фаолиятини қонуний асосда юритишларига кўмаклашади.

Шу билан бирга, бундай учрашувлар давомида тадбиркорлар ўзларини қийнаётган масалаларни очиқчасига баён қилиш имконига эга бўладилар. Солиқ органлари эса бу муаммоларни ўрганиб, уларни бартараф этиш бўйича аниқ чоралар кўрадилар. Бу нафақат тадбиркорлик муҳитини яхшилайди, балки ишбилармонлар ва солиқ органлари ўртасида ишонч муҳитини ҳам мустаҳкамлайди.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026