16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 05:52
Фан ва таълим 👁 222

Ҳуқуқий машғулотлар орқали ёшлар онгида қонунга ҳурмат руҳи шаклланмоқда

Ҳуқуқий машғулотлар орқали ёшлар онгида қонунга ҳурмат руҳи шаклланмоқда

Мамлакатимизда ҳуқуқий давлат барпо этиш, қонун устуворлигини таъминлаш ва жамият аъзолари, айниқса, ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 май кунги “Маъмурий ислоҳотлар доирасида адлия органлари ва муассасаларининг масъулиятини янада ошириш ҳамда ихчам бошқарув тизимини шакллантириш тўғрисида”ги Фармонида ҳам юридик таълимнинг узлуксизлигини таъминлаш, вояга етмаганлар ва ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш асосий устувор вазифалар сифатида белгиланди.

Шу мақсадда Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 август кунги тегишли Қарори билан Ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, уларни қонунга итоаткорлик ва ҳуқуқбузарликка тоқатсизлик руҳида тарбиялаш бўйича чора-тадбирлар Дастури тасдиқланди. Мазкур дастур ёшлар ўртасида қонунга ҳурмат руҳини шакллантириш, ҳуқуқбузарликлар профилактикасини кучайтириш ва ҳуқуқий маданиятни юксалтиришда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Дастур доирасида умумий ўрта таълим муассасаларида қонунга итоаткор ҳамда ҳуқуқбузарликларга тоқатсиз ёшларни тарбиялашга қаратилган аниқ чора-тадбирлар белгиланган. Хусусан, амалиётчи ҳуқуқшунослар, профилактика инспекторлари, судьялар, прокурорлар, адвокатлар ва адлия ходимлари иштирокида ҳуқуқий мавзуларда дарсдан ташқари амалий машғулотлар ташкил этилмоқда.

Бу каби машғулотлар орқали ўқувчиларга вояга етмаганларнинг ҳуқуқ ва бурчлари, ҳуқуқбузарлик тушунчаси ва унинг оқибатлари, шахсий ҳуқуқ ва эркинликлар, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларининг кафолатланиши, давлат ҳокимияти тизими, суд ҳокимияти ва давлат хизматларини кўрсатиш тартиби ҳақида кенг тушунчалар бериляпти.

Ана шундай дарс машғулотларидан навбатдагиси Фуқаролик ишлари бўйича Амударё туман суди ташаббуси билан туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими тасарруфидаги 2-сонли умумтаълим мактабида ташкил этилди.

Мазкур дарс машғулотида Фуқаролик ишлари бўйича Амударё туман суди раиси Адилбек Сейтназаров ва мазкур суднинг судьяси Муҳаббат Қайповалар томонидан турли мавзуларда маърузалар қилинди. Унда мактаб ўқитувчилари ва юқори синф ўқувчилари фаол иштирок этди.

Дарс жараёнида судьялар ўқувчиларга Конституциянинг мазмун-моҳияти, давлат ҳокимияти тармоқларининг шаклланиши ва уларнинг вазифалари ҳақида ҳаётий мисоллар орқали кенг тушунчалар берди. Жумладан, қонун чиқарувчи, ижроия ва суд ҳокимияти тармоқлари, уларнинг ўзаро мувозанати ҳамда халқ манфаатларини таъминлашдаги ўрнига алоҳида тўхталиб ўтилди.

Айниқса, суд ҳокимиятининг адолатни таъминлаш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишдаги роли, судьялар фаолиятида қонун устуворлиги ва холислик принципларининг аҳамияти ҳақидаги маълумотлар ўқувчилар учун жуда қизиқарли ва фойдали бўлди.

Ушбу амалий дарс орқали ўқувчилар ҳуқуқий мавзуларда ўзларини қизиқтирган кўплаб саволларга жавоб олдилар. Дарс якунида амалга оширилган қизиқарли машғулот учун Фуқаролик ишлари бўйича Амударё туман суди раиси Адилбек Сейтназаров ва мазкур суд судьяси Муҳаббат Қайповаларга мактаб маъмурияти томонидан миннатдорчилик билдирилди.

Мамлакатимизда ёш авлодни ҳуқуқий жиҳатдан онгли ва фаол фуқаролар сифатида тарбиялашга қаратилаётган эътибор самараси ўлароқ, таълим муассасаларида ўтказилаётган бундай дарс машғулотлари жамиятда қонунга ҳурмат, ҳуқуқий билим ва масъулият туйғусини кучайтиришда муҳим ўрин тутади. Конституцияда белгилаб берилган давлат ҳокимиятининг шаклланиши, унинг фаолият йўналишлари ва халқ манфаатларини таъминлашдаги вазифалари ҳақидаги билимлар ҳар бир ёш фуқаро учун ҳаётий аҳамият касб этади.

Фуқаролик ишлари бўйича Амударё туман суди томонидан ташкил этилаётган бундай маънавий-маърифий ўқув машғулотлари ёшларнинг ҳуқуқий билимларини мустаҳкамлаш, қонунга ҳурмат руҳида тарбиялаш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда самарали восита бўлиб хизмат қилмоқда.

Шоҳзод Қурбонбоев.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019