16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 06:34
Қишлоқ хўжалиги 👁 302

Пахтадан юқори ҳосил олишга қаратилган семинар бўлиб ўтди

Пахтадан юқори ҳосил олишга қаратилган семинар бўлиб ўтди

Амударё туманининг Оқ Олтин овулида жойлашган “Якупова Гавҳар” фермер хўжалигида 2025 йил ҳосили учун чигит экилган майдонларда қатор орасига ишлов бериш, чуқур юмшатиш, озиқлантириш ва суспензия сепиш каби агротехник тадбирларни уюшқоқлик билан, тизимли тарзда ташкил этиш бўйича семинар ўтказилди.

Семинарга Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Шуҳрат Тешаев, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг қўмита раиси Анвар Жуманазаров, Ўзагроинспекциянинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғи Арслон Юсупов, Амударё тумани ҳокими Собир Хўжаметов ва фермер хўжаликлари раҳбарлари қатнашдилар.

Семинар давомида сўзга чиққанлар ғўзанинг соғлом ўсиши, юқори ҳосил бериши ва зараркунанда ҳамда касалликларга чидамли бўлиши учун агротехник тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши муҳим эканлигини, агротехник тадбирлар ичида қатор ораларига ишлов бериш, суспензия сепиш, чуқур юмшатиш ва озиқлантириш муҳим ўрин тутиши хусусида сўз юритдилар.

Айтиш жоизки, қатор ораларига ишлов бериш — бу бегона ўтларни йўқотиш ва тупроқни юмшатишга хизмат қиладиган агротехник тадбирдир. Ғўзанинг дастлабки ривожланиш босқичларида қатор ораларини культивация қилиш орқали бегона ўтлар билан курашилади, тупроқда намлик сақланишига кўмаклашилади, илдизларнинг яхши ривожланишига шароит яратилади. Илк ишловлар ғўза 3-4 ҳақиқий барг чиқариши билан бошланади ва вегетация давомида бир неча маротаба такрорланади.

Суспензия сепиш ўсимлик барглари орқали озиқлантириш ва ҳимоя қилиш учун микроэлементлар ва кимёвий моддаларни майда томчилар ҳолида сепиш жараёнидир. Бунда, микроэлементлар ишлатилади, фунгицидлар ва инсектицидлар қўлланилади, натижада ғўзанинг бардошлилиги ошади, ҳосилдорлик кўпаяди. Ғўзани барг орқали озиқлантиришга қаратилган бу усул тез таъсир кўрсатиши билан аҳамиятлидир.

Ғўзани чуқур юмшатиш – тупроқнинг 25–30 см чуқурликкача ишлов берилиш жараёни бўлиб, ушбу тадбирни амалга ошириш орқали илдиз тизимининг чуқурроқ ривожланишига шароит яратилади, тупроқнинг зич қатламлари очилиб, ёмғир ёки оқар сув сингишига ёрдам беради. Бу усул одатда вегетациянинг ўрталарида, механик ишловлар оралиғида қўлланилади.

Семинар мобайнида жорий йилги пахта хомашёсидан юқори ҳосил олиш учун ушбу агротехник тадбирларни самарали ташкил этиш бўйича маслаҳатлар, таклиф, тавсия ҳамда кўрсатмалар берилди.

Фермер хўжаликлари раҳбарларлари ҳам ўз тажрибалари билан ўртоқлашиб, ғўза парваришида қўлланаётган турли агротехник усуллар ва технологиялар ҳақида ўзаро фикр алмашдилар.

Чарос Арслонова, туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026