16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 06:03
Сиёсат 👁 711

Давлат рамзларига эҳтиром — муқаддас қадрият

Давлат рамзларига эҳтиром — муқаддас қадрият

Амударё туманида 18 ноябрь — Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кун муносабати билан байрам тадбири ташкил этилди. Тадбир туман Маданият бўлимида бўлиб ўтди ва унда давлат рамзларига бўлган чуқур ҳурмат, ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш масалалари бош мавзуга айланди.

Тадбир аввалида Амударё тумани прокурори Баҳрам Машарипов, туман ҳокими ўринбосари Нодирбек Камолов сўзга чиқиб, йиғилганларни мамлакатимиз суверенитети ва давлат рамзлари шарафини улуғлайдиган ушбу сана билан самимий муборакбод этишди.

“Давлат байроғи — халқнинг шаъни, давлатнинг обрўси” – дея таъкидлади туман прокурори Баҳрам Машарипов ўз нутқида. Шунингдек, у давлат рамзларининг нафақат ҳуқуқий, балки маънавий ҳаётимиздаги ўрнига алоҳида тўхталиб ўтди. У давлат байроғи мамлакат мустақиллигининг энг муҳим белгилардан бири экани, байроғимиз тасдиқланган 1991 йил 18 ноябрда санаси тарихий аҳамиятга эга кун эканини алоҳида таъкидлади.

Дарҳақиқат, Ўзбекистон байроғи бугун жаҳон ареналарида фахр билан ҳилпирамоқда, халқаро спорт мусобақаларида спортчиларимиз ютуқлари шарофати билан байроғимиз баланд кўтарилмоқда. Байроғимизнинг нуфузли маросимлар, саммит ва халқаро учрашувларда ҳилпираши халқимизнинг шаъни ва обрўсини дунёга кўрсатмоқда. Давлат рамзларига ҳурмат — бу, аввало, Ватанга садоқат, миллий ғурур ва фуқаролик масъулиятининг ёрқин ифодасидир.

Туман ҳокими ўринбосари Нодирбек Камолов ўз нутқида давлат байроғининг халқимиз учун улкан ғурур ва фахр тимсоли эканини қайд этди. У давлат байроғи қабул қилинганига 34 йил тўлгани муносабати билан барча ҳамюртларимизни самимий табриклади.

Ҳоким ўринбосари ўз нутқида байроқдаги ранглар ва рамзларнинг маъноси — тинчлик, поклик, умид, жасорат ва умумбашарий қадриятларни ифода этиши ҳақида ҳам алоҳида тўхталиб ўтилди. Байроғимизни эъзозлаш, уни ҳурмат қилиш ва ёш авлодга шу қадриятни сингдириш барчамизнинг муқаддас бурчимиз экани алоҳида таъкидланди.

Тадбир туман Маданият бўлими ижодкорлари томонидан тайёрланган байрамона концерт дастури билан давом этди. Хонандалар томонидан Ватан муҳаббати, дўстлик, тинчлик ва бирликни тараннум этувчи куй-қўшиқлар ижро этилиб, йиғилганларга кўтаринки кайфият улашилди.

18 ноябрь — Давлат байроғи қабул қилинган сана нафақат тарихий кун, балки авлод-авлодга ўтадиган миллий қадрият, суверенитетимиз рамзи, мустақиллигимизнинг ёрқин ифодасидир. Амударё туманида ўтказилган байрам тадбири ҳам бу куннинг нақадар улуғ ва аҳамиятли эканини яна бир бор намоён этди.

Бу каби тадбирлар ёшларимиз қалбида Ватанга муҳаббат, давлат рамзларига ҳурмат туйғусини янада мустаҳкамлаши шубҳасиз.

Чарос Арслонова, туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019