16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 02:07
Спорт 👁 318

СПОРТ — СОҒЛОМ ҲАЁТ ВА ЮКСАК НАТИЖАЛАР ГАРОВИ

СПОРТ — СОҒЛОМ ҲАЁТ ВА ЮКСАК НАТИЖАЛАР ГАРОВИ

Юртимизда жисмоний тарбия ва спорт соҳасига қаратилаётган эътибор тобора кучайиб бораётгани бежиз эмас. Яқинда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида айнан шу йўналишдаги устувор вазифалар, эришилган ютуқлар ҳамда долзарб муаммолар атрофлича муҳокама қилинди.

Давлатимиз раҳбари йиғилиш бошида спортнинг жамият ҳаётидаги ўрни ва аҳамиятини алоҳида таъкидлаб, “Спорт бу фақат мусобақа эмас, балки соғлом турмуш тарзи, интизом, ватанпарварлик ва мамлакат нуфузини намоён қиладиган катта куч”, дея эътироф этган эди. Дарҳақиқат, бугунги кунда спорт нафақат жисмоний чиниқиш воситаси, балки ёш авлодни ҳар томонлама баркамол этиб тарбиялашнинг муҳим омилига айланиб бормоқда. Шу мақсадда жойларда ҳам кенг кўламли амалий ишлар олиб борилмоқда.

Хусусан, Амударё туманида ҳам аҳолининг спортга бўлган қизиқишини ошириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш мақсадида қатор спорт мусобақалари ташкил этилмоқда. Туман миқёсидаги навбатдаги мусобақалар давлат ташкилотлари, корхона ва муассасалар ходимларидан иборат жамоалар ўртасида бўлиб ўтди.

Яқинда тумандаги 40-сонли умумтаълим мактабининг замонавий ёпиқ, сунъий қопламали спорт майдончасида ўтказилган мини футбол мусобақалари фикримизнинг далилидир. Қизғин ва муросасиз баҳсларга бой бўлган мусобақаларда туман ҳокимлиги, мактабгача ва мактаб таълими бўлими, тиббиёт бирлашмаси, маданият бўлими, санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими ҳамда ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими жамоалари ўзларининг спорт маҳоратини намойиш этдилар.

Таъкидлаш жоизки, бугунги кунда мамлакатимизда спорт соҳасида эришилаётган ютуқлар эътиборга молик. Сўнгги тўққиз йил ичида 1,5 мингдан ортиқ маҳаллаларда 1 774 та замонавий спорт майдончалари бунёд этилди. Бундан ташқари, 200 дан зиёд йирик спорт иншоотлари барпо этилиб, 4 мингга яқин хусусий спорт клублари фаолият бошлади.

Натижада спорт билан профессионал шуғулланаётган ёшлар сони икки баробарга ошди. Олимпия терма жамоаларимиз таркиби сезиларли кенгайиб, паралимпия йўналишида эса бу кўрсаткич уч баробарга ортди.

Юртимиз спортчиларининг халқаро майдондаги муваффақиятлари эса алоҳида эътирофга лойиқ. Биргина ўтган йилнинг ўзида улар 452 та олтин, 418 та кумуш ва 501 та бронза медалини қўлга киритиб, 50 дан ортиқ жаҳон ва Осиё рекордларини янгилашга муваффақ бўлдилар.

Шунингдек, спорт соҳасига хусусий секторни кенг жалб этиш мақсадида янги имкониятлар яратилмоқда. Яқинда қабул қилинган Президент қарорига мувофиқ, спорт федерацияларига ҳомийлик қилган тадбиркорлар бошқарув тизимида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўладилар. Профессионал футбол клубларини молиявий қўллаб-қувватлаган тадбиркорлар эса уларни ишончли бошқарув асосида ривожлантириш имкониятига эга бўлишади.

Амударё туманида давлат муассасалари ходимлари иштирокиа ўтказилган мини футбол мусобақалари ҳам аҳолини спортга фаол жалб қилиш йўлидаги муҳим қадам бўлди. Кескин ва муросасиз кечган учрашувлар якунида туман тиббиёт бирлашмаси жамоаси фахрли биринчи ўринни қўлга киритди. Ушбу мусобақа нафақат ғолибларни аниқлади, балки жамоалар ўртасида дўстлик, ҳамжиҳатлик ва соғлом рақобат муҳитини янада мустаҳкамлади.

Зеро, спорт — бу фақатгина мусобақа эмас. У соғлом жамият пойдевори, ёшлар тарбияси, миллат ғурури ва мамлакат нуфузининг ёрқин ифодасидир. Амударё туманида бу каби спорт мусобақалар яна давом этади.

Чарос Арслонова, туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026