16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 06:38
Жамият 👁 227

Диний экстремизм ва ақидапарастликка қарши тарғибот тадбири ўтказилди

Диний экстремизм ва ақидапарастликка қарши тарғибот тадбири ўтказилди

Бугунги глобаллашув даврида тинчлик ва осойишталикни асраш, ёшларни турли ёт ғоялар таъсиридан ҳимоя қилиш ҳар қачонгидан ҳам долзарб масалага айланмоқда. Айниқса, диний ақидапарастлик, экстремизм ва терроризм каби таҳдидлар жамият барқарорлиги, миллатлараро тотувлик ҳамда инсон хавфсизлигига жиддий хавф туғдираётгани боис бу иллатларга қарши маърифат билан курашиш муҳим аҳамият касб этмоқда.

Шу мақсадда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши томонидан тасдиқланган иш-режага мувофиқ, Амударё туманида “Жаҳолатга қарши маърифат” шиори остида диний ақидапарастлик, экстремизм ва терроризм таҳдидларининг олдини олишга қаратилган кенг қамровли тарғибот тадбири ташкил этилди.

Туман ҳокимлиги мажлислар залида ўтказилган тадбирни туман ҳокими ўринбосари Нодирбек Камолов олиб борди. Унда давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, маҳалла фаоллари, таълим соҳаси ходимлари, хотин-қизлар фаоллари ҳамда ёшлар иштирок этди.

Тадбирнинг асосий мақсади жамиятда ҳушёрликни кучайтириш, айниқса ёш авлодни турли бузғунчи ғоялар таъсиридан асраш, диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувликни мустаҳкамлашдан иборат бўлди.

Тадбир давомида Дин ишлари қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бошқармаси бош мутахассиси Нурулла Жамолов диний ақидапарастликнинг асл моҳияти, унинг жамият учун хавфли жиҳатлари ҳақида атрофлича тўхталди. Таъкидланганидек, ақидапарастлик — бу диний тушунчаларни нотўғри талқин қилиш, муросасизликни тарғиб этиш ва жамиятда низоларни келтириб чиқаришга хизмат қилувчи зарарли оқимдир. Бундай ғоялар ёшларнинг онгини заҳарлаб, уларни ота-она, Ватан ва жамият манфаатларига зид йўлларга бошлаши мумкинлиги алоҳида қайд этилди.

Шунингдек, экстремистик оқимлар интернет ва ижтимоий тармоқлар орқали ёшларни ўз домига тортишга уринаётгани, турли ёлғон ваъдалар, диний шиорлар билан уларнинг ишончидан фойдаланаётгани ҳақида огоҳлантирилди. Мутахассислар бугунги кунда ахборот хуружларига қарши энг кучли қурол — бу илм, тафаккур ва мустаҳкам маънавият эканини таъкидлади.

Дин ишлари бўйича қўмитанинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси хотин-қизлар масалалари бўйича етакчи мутахассис Хурайим Ибрагимова оиладаги соғлом муҳит, фарзанд тарбияси ва оналарнинг ҳушёрлиги масаласига алоҳида эътибор қаратди. Унинг таъкидлашича, фарзанд тарбиясига бефарқлик, назоратнинг сустлиги ва маънавий бўшлиқ айрим ёшларнинг ёт ғоялар таъсирига тушиб қолишига сабаб бўлиши мумкин. Шу боис оилада китобхонликни ривожлантириш, фарзандлар билан доимий мулоқот қилиш ва уларнинг қизиқишларига эътибор бериш муҳим омил экани қайд этилди.

Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги масъул вакили Нурабулла Минажов эса терроризм ва экстремизмнинг бугунги хавфли кўринишлари, уларнинг жамият хавфсизлигига салбий таъсири ҳақида таҳлилий маълумотлар берди. Терроризмнинг ҳеч қандай миллат ва дин танламаслиги, у инсониятга қарши жиноят экани таъкидланди. Дунёнинг турли ҳудудларида содир бўлаётган террорчилик ҳаракатлари минглаб бегуноҳ инсонларнинг ҳаётига зомин бўлаётгани, иқтисодий ва ижтимоий барқарорликка катта зарар етказаётгани мисоллар орқали тушунтирилди.

Тадбирда диний бағрикенглик, ўзаро ҳурмат ва ҳамжиҳатлик халқимизнинг азалий қадрияти экани алоҳида эътироф этилди. Ўзбекистонда барча миллат ва дин вакилларининг тинч-тотув яшаши учун яратилган имкониятлар, давлат томонидан олиб борилаётган инсонпарвар сиёсат юртимиздаги осойишталикнинг муҳим омили экани қайд қилинди.

Йиғилишда туман ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Гўзал Сабурова, маҳалла еттилиги ҳамда тегишли ташкилот вакиллари ҳам иштирок этиб, жойларда профилактик тадбирларни кучайтириш, ёшлар билан манзилли ишлаш ва маънавий-маърифий тарғиботни янада фаоллаштириш юзасидан фикр алмашдилар.

Дарҳақиқат, бугунги мураккаб замонда ҳар бир фуқаронинг ҳушёрлиги, фарзанд тарбиясига масъулият билан ёндашуви ҳамда маънавий қадриятларга содиқлиги юрт тинчлиги ва жамият осойишталигининг энг муҳим кафолатидир.

Чарос Арслонова, туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026