16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 09:50
Иқтисодиёт 👁 2,949

УСТУВОР ВАЗИФАЛАР МУҲОКАМАСИ

УСТУВОР ВАЗИФАЛАР МУҲОКАМАСИ

2015 йил 30 октябрь куни туман ҳокимлигида "2015 йилнинг 9 ойида туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2015 йилги иқтисодий дастурининг энг муҳим устувор вазифаларини амалга оширилишини сўзсиз таъминлаш чора-тадбирлар тўғрисида”ги масала бўйича йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда ҳоким ўринбосарлари ва ҳокимлик масъул ходимлари, бўлимлар, муассаса, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, фуқаролар йиғинлари раислари, таълим муассасалари раҳбарлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Йиғилишни туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Б.Эрназаров очди ва олиб борди.

Йиғилиш кун тартибида "2015 йилда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш прогноз параметрларининг сўзсиз бажарилишини таъминлаш, шунингдек 2016 йилда иқтисодиёт тармоқларини барқарор ривожлантириш учун мустаҳкам замин яратиш бўйича қўшимча чора тадбирлар, экспорт прогноз параметрларининг бажарилишини сўзсиз таъминлаш, экспортни кўпайтиришнинг мавжуд резервларини юқори даражада сафарбар қилиш ва мева-сабзавот маҳсулотлари ва картошкани қишга ғамлаш тўғрисида”ги ҳамда "2015 йилда ишга тушириладиган энг муҳим объектларнинг сўзсиз фойдаланишга топширилишини таъминлаш, муҳандислик-коммуникация ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш бўйича 2016-2019 йилларда бажарилиши назарда тутилган инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилишини бошлашни жадаллаштириш ва тармоқлар ва ҳудудлар раҳбарларининг куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш бўйича ишларни тугаллаш тўғрисида”ги масалалар кўриб чиқилди.

Кун тартибидаги биринчи масала бўйича туман Иқтисодиёт бўлими бошлиғи А.Юсупов маъруза қилди.

Таъкидланганидек, 2015 йилнинг ўтган даврида, 2014 йилнинг мос даврига нисбатан саноат махсулотлари хажми 101,5 фоизга, халк истеъмоли моллари ишлаб чикариш ҳажми 104,8 фоизга, қишлоқ хўжалиги ялпи маҳсулоти 100,3 фоизга, капитал қўйилмалар ҳажми 100,8 фоизга, пудрат ишлари ҳажми 100,4 фоизга, чакана савдо айланмаси 113,8 фоизга, пуллик хизмат кўрсатиш ҳажми эса 119 фоизга ўсган.

Шунингдек, махаллий бюджет даромадлари 102,4 фоизга, юк ва йўловчи ташиш ҳажми мос равишда 101 ва 100,2 фоизга, экспорт ва импорт ҳажми эса мос равишда 100,1 ва 104,1 фоизга ошган.

Кун тартибидаги иккинчи масала бўйича туман Архитектура бўлими бошлиғи С.Муратов маъруза қилди. Маърузада 2015 йилда ишга тушириладиган энг муҳим объектларнинг сўзсиз фойдаланишга топширилишини таъминлаш, муҳандислик-коммуникация ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш бўйича 2016-2019 йилларда бажарилиши назарда тутилган инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилиши бўйича атрофлича маълумот берилди.

Шунингдек, йиғилиш давомида тармоқлар ва ҳудудлар раҳбарларининг куз-қиш мавсумига тайёргарлик бўйича амалга оширган ишлари муҳокама қилиниб, келгусидаги вазифалар белгилаб олинди.

Йиғилишда Қорақалпоғистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш қўмитаси раиси М.Қосназаров иштирок этди ва нутқ сўзлади.

Кун тартибидаги барча масалалар бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди ва шунинг билан йиғилиш ўз ишини якунлади.

Туман ҳокимлигининг ахборот хизмати.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019