16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 09:28
Саломатлик 👁 7,549

ГРИПП КАСАЛЛИГИДАН САҚЛАНИНГ!

ГРИПП КАСАЛЛИГИДАН САҚЛАНИНГ!

Грипп – бу ўткир юқумли вирусли инфекция бўлиб, нафас олиш аъзолари шиллиқ қават хужайраларининг зарарланиши ва организмнинг заҳарланиши билан кечувчи, ҳаво-томчи ҳамда мулоқот йўллари билан юқувчи, эпидемик ва пандемик тарқалишлар билан намоён бўладиган касаллик ҳисобланади.

Грипп вирусининг ҳозирча маълум бўлган учта – А, В, С серотиплари мавжуд. Ҳозирги вақтда "А”, "В” типига мансуб грипп вирусларининг бир қатор серологик вариантлари аниқланган. Грипп вируси миксовируслар гуруҳига, ортомиксовируслар оиласига мансуб бўлиб, РНК сақлайдиган қўзғатувчилар гуруҳига киради. Грипп вируси ташқи муҳит омиллари таъсирига ниҳоятда сезувчан. Юқори ҳароратда вирус тезда нобуд бўлади. Дезинфекцияловчи моддалар: хлорамин, хлорли оҳак ва бошқалар таъсирида 5-10 дақиқадан кейин вирус касаллик чақирувчи хусусиятини йўқотади. Аммо грипп вируси паст ҳароратга чидамли бўлиб, 0 - минус 4 даражадан минус 25-70 даражагача совуқда ўз ҳаёт фаолиятини бир неча йил давомида сақлаб қолади.

Тарихий маълумотлардан маълумки, грипп касаллигининг янги вируси пайдо бўлган вақтларда касаллик пандемик ҳолатда бутун дунёга тарқалган. Масалан, 1918-1920 йиллардаги "Испанка” деб номланган пандемия 1 млн. одамни ҳаётдан олиб кетган. Пандемия оралиғида ҳар 2-3 йилда грипп касаллигининг эпидемиявий тарқалиши кузатилади. Одамдан-одамга ҳаво-томчи ва мулоқот йўли билан юқади. Яъни, гаплашганда, аксирганда, саломлашганда ва бемор фойдаланган анжомлардан фойдаланганда юқиши мумкин.

Вирус организмга тушгандан кейин яширин даври бир неча соатдан 2-3 кунгача давом этади. Яширин давридан кейин касаллик белгилари юзага чиқади. Касалликнинг асосий белгилари бош оғриғи, мушаклардаги оғриқ, тана ҳароратининг кўтарилиши, йўтал, ангина, ренит билан бошланади ва айрим ҳолларда қайт қилиш, ич кетиш ҳолатлари кузатилади. Беморга ўз вақтида тиббий ёрдам кўрсатилмаса, оғир оқибатларга, ҳатто ўлимга олиб келиши мумкин.

Грипп касаллиги билан касаллангандан кейин одам организмида грипп касаллигига қарши курашувчи иммунитет пайдо бўлади. Лекин бу иммунитет турғун эмас. Шу сабабли 1-1,5 йилдан кейин одам грипп вируси билан қайта касалланиши мумкин.

Хўш, касалликнинг олдини олиш учун нималарга эътибор бериш керак?

Одам грипп ва бошқа респиратор касалликлар билан оғриганда уйидан чиқмаган ҳолда тиббиёт ходимларини уйларига чақиртириши керак. Тиббий ходимлар келгунча беморни уйидаги бошқа одамлардан ажратиб қўйиб, кўпроқ суюқликлар, асалли, ширин чой, лимон, малина солинган чой, компотлар ва бошқа витаминларга бой ичимликлар ичириш тавсия қилинади. Тана ҳарорати юқори бўлса, парацитамол ёки бошқа ҳароратни туширувчи дорилардан фойдаланиш зарур. Бемор ажратиб қўйилган хонани тез-тез шамоллатиб, ҳўллаш усули билан тозалаш керак.

Жамоат жойларида, мактаблар, болалар боғчалари, транспортларда, умумий овқатланиш шохобчалари, корхона ва муассасаларда кундалик тозалаш ишларини хлор сақловчи, дезинфекцияловчи моддалар билан ўтказиб, тез-тез шамоллатиб туриш тавсия этилади. Касаллик қайд қилинган вақтда жамоат жойларида ишловчилар тўрт қаватли дока ниқоблар тақиб ишлашлари керак. Ҳудудлардаги даволаш-профилактика муассасаларида грипп касаллиги қайд қилинган вақтда зудлик билан ёрдам кўрсатиш учун дори-дармон ва дезинфекцияловчи воситалар заҳираси ташкил қилиниши зарур.

Грипп касаллигининг олдини олиш учун ҳозирги кунда гриппга қарши вакциналар ишлаб чиқарилган. Йилига 1 марта гриппга қарши эмлаш ишлари олиб борилса, грипп касаллиги юқишининг олди олинади.

Юқоридагиларга амал қилсак, касалликнинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олган бўламиз.

Гулшод ТОЖИБОЕВА,

туман ДСЭНМ эпидемиология бўлими мудири,

олий тоифали эпидемиолог.

(http://navoimed.uz)

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019