16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 04:43
Спорт 👁 4,932

ПАРЛАМЕНТ КОМИССИЯСИНИНГ НАВБАТДАГИ ЙИҒИЛИШИ

ПАРЛАМЕНТ КОМИССИЯСИНИНГ НАВБАТДАГИ ЙИҒИЛИШИ

2015 йил 30 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда Парламент комиссияси аъзолари – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси депутатлари, сенаторлари, давлат органлари, ННТ, ОАВ ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг вакиллари иштирок этди.

Таъкидланганидек, ННТ ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг демократик ўзгаришларда, мамлакатимизни модернизация қилишда ва жамиятимизни либераллаштиришда фаол иштирокини қўллаб-қувватлаш  бўйича изчил ва тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Ушбу мақсадларга 2015 йилда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан 10,0 млрд. сўм маблағ ажратилди. Олий Мажлис ҳузуридаги Жамоат фонди томонидан давлат грантлари ажратиш ва давлат ижтимоий буюртмалари бериш бўйича 7 та танлов ўтказилди. Олий Мажлис ҳузуридаги Жамоат фонди танловларида 1200 гаяқин ННТ, ОАВ ва фуқаролик жамияти бошқа институтлари ўзларининг 1383та ижтимоий аҳамиятли лойиҳалари билан қатнашди. Танлов иштирокчилари ва тақдим этилган лойиҳалар сони 2014 йилга нисбатан 2 маротаба ўсди.

Давлат кўмаги турлари бўйича тақсимланган маблағлар ҳажмида ҳам сифат жиҳатидан ўзгаришлар кузатилмоқда, яъни 2009 йилга нисбатан давлат гранти маблағлари ҳажми 12,5 маротаба ва ижтимоий буюртма 2,7 маротаба ўсган.

Улар 2015 йилда ажратилган ва танлов асосида йўналтирилган давлат кўмаги умумий ҳажмининг 67 фоизини ташкил қилади. Бунда бир давлат гранти учун ажратиладиган сумма 2009 йилдаги 5-7 миллион сўмдан 25 миллион сўмгача ёки ўртача деярли 4,2 маротаба ўсган. Умуман олганда, жорий йилнинг 10 ойида Парламент комиссиясининг қарорига мувофиқ ННТ, ОАВ ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг 238та лойиҳаси ва дастури давлат грантлари, ижтимоий буюртмалар ва субсидиялар кўринишида давлат томонидан 9,2 млрд. сўм миқдорида қўллаб-қувватланди.

1. Давлат субсидияси олувчилар эгалари томонидан қарийб 50та қонунни янада такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрланди, 1800 та ахборот-таҳлил материаллари тайёрланиб, уларнинг 1000 дан ортиғи босма ОАВда эълон қилинди. Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигига бағишлаб "Энг улуғ, энг азиз” республика танлови, журналистларнинг ижодий фаоллигини рағбатлантиришга қаратилган "Йилнинг энг фаол журналисти” республика танлови ва қатор семинар ва тренинглар, Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари кунига бағишлаб «Озод юрт тулкинлари», «Журналистлар баҳори-2015» медиа-фестиваллари, «Менинг юртим - менинг фахрим» акциялари ўтказилди. 1000дан ортиқ медиа маҳсуотлари теле-радио эфирга берилиб, уларда мамлакатимиздаги демократик ислоҳотларни амалга оширилиши ва фуқаролик жамияти шаклланиши жараёнлари ўз аксини топди.

2. "Ижтимоий шериклик тўғрисида”ги Қонуннинг 21-моддасига ва давлат органларининг буюртмаларига мувофиқ  танлов асосида 20дан ортиқ давлат буюртмалари тақдим этилди. "Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастурида белгиланган вазифаларни амалга оширишда ННТ, ОАВ ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг фаол иштирокини таъминлаш давлат ижтимоий буюртмаларининг энг муҳим йўналишига айланди. Натижада «Нуроний» Ўзбекистон фарийларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш фонди, «Меҳр-шавқат ва саломатлик», «Экосан» каби жамоат фондлари томонидан 7000 та кексаларга,
1000 дан ортиқ уруш ва меҳнат фахрийларига ижтимоий хизматлар кўрсатилди, ногиронларга эшитиш аппаратлари, аравачалар, ҳаракатланиш воситалари ва бошқа воситалар тақдим этилди.

Тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда ёшлар, таълим муассасалари ўқувчиларининг уруш ва меҳнат фахрийлари билан 1000дан ортиқ учрашувлари ўтказилди, тарихий-маданий жойлар, музейлар, кўргазмаларга борга ҳолда 100дан зиёд турли маданий кўнгил очар тадбирлар ташкил этилди. Хўжайли (Қорақалпоғистон Республикаси), Қўқон (Фарғона вилояти), Зомин (Жиззах вилояти) туманларида "Мурувват” уйларида қайта тикланувчи электр манбаалари жорий этилди ва шу тариқа 800 дан ортиқ кексалар ва ногиронларнинг турмуш даражаси ва сифатини оширишга кўмаклашилди.

Жисмонан соғлом ва баркамол авлодни тарбиялашга кўмаклашиш Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди ва Парламент комиссияси томонидан қўллаб-қувватланган ижтимоий буюртмаларнинг муҳим йўналишларидан бирига айланди. Ушбу йўналишда ижтимоий буюртмалар амалга оширилиши натижасида 1000 гаяқин ёшларнинг шарқ спорт беллашувларида иштирок этиши, 10 нафар спортчи халқаро мусобақаларда қатнашиши қўллаб-қувватланди. 200 нафардан ортиы ногирон болаларнинг ижтимоий мослашуви учун 40 номдаги 130та замонавий асбоб-ускуналар ва спорт анжомлари сотиб олинди. Ижтимоий муҳтож қатламларидан болаларга ижтимоий-педагогик, ҳуқуқий ва ахборот-таълим ёрдами кўрсатиш учун қўшимча шароитлар яратилди.

600дан зиёд талантли, иқтидорли ёшлар илмий фаолиятга жалб қилинди, ёшларнинг илмий-техник, ижодий ва интеллектуал салоҳиятини, ижтимоий фаоллигини ривожлантиришга, фаол фуқаролик позициясини шакллантиришга қаратилган қатор туркум тадбирлар ташкил этилди, 150дан зиёд ижтимоий аҳамиятли ахборот-коммуникацион технологиялари билан боғлиқ лойиҳалар ишлаб чиқилиб жорий қилинди.

Шунингдек, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан биргаликда демократик ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамияти асосларини, миллатлараро ва маданиятлараро бирдамликни мустаҳкамлаш соҳасида лойиҳалар амалга оширилди. Ижтимоий буюртмаларни амалга ошириш доирасида Ўзбекистонда юз бераётган ижтимоий-сиёсий, ижтимоий-иқтисодий, мадания воқеалар ҳақида ўзбек, рус ва инглиз тилларида 3000 дан ортиқ ахборот-таҳлил материаллари Интернетга жойлаштирилди.

Фаол фуқаролик позициясини ва юксак касбий маҳоратини намоён қилган журналистларнинг меҳнатини ижтимоий эътироф этилиши ва муносиб баҳоланишига кўмаклашиш бўйича ишлар давом эттирилди. Бутунжаҳон матбуот эркинлиги кунига бағишлаб Журналистика соҳасида "Олтин қалам” X Миллий мукофоти халқаро танлови ўтказилди. Ўзбекистонда тинч тотув яшаб, меҳнат қилаётган 130 та миллат ва халқларининг ҳаётини, жамиятимиздаги фуқаролар тотувлиги ва тинчликни ёритувчи "Ўзбекистон – умумий уйимиз” китоби-альбомини тайёрлаш бўйича ишлар фаоллик билан амалга оширилмоқда.

3. 2015 йилдаўтказилган 4 та грант танлови натижалари бўйича Фонд томонидан ННТ, ОАВ ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг умумий суммаси 3 млрд. 950 млн. сўм бўлган 217та ижтимоий аҳамиятли лойиҳалари қўллаб-қувватланди. Давлат грант лойиҳаларини амалга ошириш доирасида кексаларни ижтимоий манзилли ҳимоя қилишга, фахрийлар ва катта ёшдагиларга ижтимоий тиббий хизмат кўрсатиш даражаси ва сифатини оширишга алоҳида кўмак кўрсатилди.

Кекса ёшдагилар соғлиғини мустаҳкамлаш, уларнинг оиладаги, жамиятдаги ўрни ва обрўсини ошириш ҳамда ёшларни тарбиялаш қўллаб-қувватланди. Бу кексалар ҳаёти ва фаолияти, хордиқ чиқаришини ташкил қилиш тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш, мулоқот марказлари, қизиқишлар бўйича клублар тузиш, жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишга шароитлар яратиш имконини берди.

Мисол учун, Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳри «Курилисши» №12 фукқаролар ўзини-ўзи бошқариш органида кексаларнинг дам олиши ва спорт билан шуғулланиши, шунингдек хордиқ чиқаришлари учун майдонча бунёд этилди. «Саломатлик плюс экология» ННТ (Фарғона вилояти) 1095дан ортиқ, шу жумладан 73 нафар кекса ёшдагилар истиқомат қиладиган Дангара тумани "Қудуқ” қишлоғи аҳолисини ичимлик суви билан таъминлади. Қудуқ тикланиб таъмирдан чиқарилди ва тозаланди. Аҳоли ўртасида юқумли касалликларнинг олдини олиш ва соғлом турмуш тарзи юритиш бўйича ўқув семинарлари ўтказилди.

4. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг
23 йиллиги байрамини нишонлаш арафасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссияси томонидан фуқаролик институтларининг аҳоли ҳуқуқий билимларини, ҳуқуқий маданияти ва ҳуқуқий онгини юксалтиришдаги ролини кучайтиришга қаратилган давлат гранти танловларининг натижалари кўриб чиқилди. 207 та лойиҳадан Парламент комиссияси ННТ, ОАВ ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг умумий суммаси 800,0 млн.сўм бўлган 34 та лойиҳани маъқуллади ва қўллаб-қувватлади. Шунингдек, Парламент комиссияси аъзолари томонидан Ўзбекистон халқлари тарихий-маданий меросини, республиканинг Истиқлол йилларидаги ижтимоий ҳаётнинг турли соҳаларидаги ютуқларини тарғиб қилишга қаратилган 6-қўшимча грант танлови натижалари кўриб чиқилди. ННТ, ОАВ ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг 115та лойиҳасидан жами 28та лойиҳа ғолиб деб топилди ва уларнинг қўллаб қувватланишига
700,0 млн.сўмга яқин маблағ ажратиш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Йиғилишда жамиятда ижтимоий шерикликлар тамойилларини янада кучайтириш, ННТ, ОАВ ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг демократик ислоҳотларни амалга ошириш, модернизация ва фуқаролик жамиятини шакллантириш жараёнидаги ўрни ва аҳамиятини юксалтириш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

ННТ, ОАВ ва фуқаролик жамияти бошқа институтлари уюшмалари ва бирлашмалари раҳбарларининг ННТ ҳудудий форумлари, Ўзбекистон ННТ IV миллий форуми, шунингдек VII Ижтимоий медиа-маҳсулотлар миллий фестивалини ўтказиш бўйича ахборотлари эшитилди. Шу маънода Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Халқ таълими вазирлиги ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги, шунингдек қатор давлат органлари, миллий ННТ ва халқаро ташкилотлар билан ижтимоий шерикликда ўтказилаётган "Алоҳида эҳтиёжлари бўлган болаларнинг ижтимоий ҳимояси ва жамиятга уйғунлашуви” халқаро форумини ташкил қилиш ва молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш масалалари ҳам кўриб чиқилди.

ННТ, ОАВ ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг қўллаб қувватланган лойиҳалари ва дастурларини амалга оширилиши самарадорлиги ва натижаларини аниқлаш мониторингини ўтказиш бўйича ишлар миллий механизм томонидан йўлга қўйилган. Жорий йилнинг ўзида давлат кўмагидан фойдаланувчилар харажатлари сметаси ва қарийб 300та лойиҳа ва дастурларнинг амалга оширилиши бўйича ҳисоботлари мониторинги кенг миқёсда таҳлил қилинди,  ННТ, ОАВ ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг 200 дан ортиқ харажатлар сметаси ва ҳисоботлари нотўғри тузилишининг олди олинди. Йиғилишда давлат грантларини амалга оширишда жойларда мониторинг ўтказиш ва ижтимоий шерикликни кучайтириш бўйича турли маслаҳат ва ҳуқуқий  ёрдам кўрсатиш, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят ва Тошкент шаҳар Кенгашлари ҳузуридаги Ижтимоий шериклик бўйича жамоат комиссияларининг фаоллигини ошириш бўйича қарор қабул қилинди.

Йиғилиш иши доирасида муҳокама қилинган масалалар юзасидан бошқа қарорлар ҳам қабул қилинди.

 

Жамоат фонди ижроия девони
🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019