16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 06:01
Саломатлик 👁 2,411

ХАЛҚИМИЗ СОҒЛОМ ЭКАН, ВАТАНИМИЗ ҲАМИША ФАРОВОНДИР

ХАЛҚИМИЗ СОҒЛОМ ЭКАН, ВАТАНИМИЗ ҲАМИША ФАРОВОНДИР

Мамлакатимизда ҳар жиҳатдан соғлом, баркамол авлодни вояга етказиш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, қабул қилинаётган давлат Дастурлари доирасидаги кенг қамровли вазифалар негизида ҳам халқимиз саломатлигини янада мустаҳкамлаш асосий мақсад қилиб белгиланган.

Мен ҳар куни ўзим раҳбарлик қилаётган Охунбобоев номли ҚВП томон йўл оларканман, бундан 25 йил аввалги Хитой овули ҳудудидаги мўъжазгина ФАПни ва у ердаги шароитни кўз олдимга келтириб, бугунги қишлоқ ҳаётининг нақадар фаровон ва обод паллага кирганидан қувониб кетаман. Бор-йўғи  икки ёки ошиб кетса уч нафар ўрта тиббиёт  ходимлари фаолият олиб борадиган ФАПларда аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш  даражаси тамоман қониқарсиз аҳволда эди. Тиббий  анжомлар ҳақида гапирмаса ҳам бўлади.

Бугунги ҚВПларда эса халқимиз саломатлигини мустаҳкамлаш, беморларга тиббий хизмат кўрсатиш замон талаблари даражасида. ҚВП жойлашган ҳудудда  6120 нафарга яқин аҳоли истиқомат қилади. Муассасамизда фаолият олиб борувчи 23 нафар тиббиёт ходими  ҳудуддаги ҳар бир  оила, ҳар бир фуқаро ҳақида тўлиқ маълумотга эгалиги туфайли аҳоли ўртасида юқумли касалликларга чалиниш ҳолатлари жуда кам. Айниқса, оилаларда соғлом фарзандлар туғилишини, уларнинг соғлом ривожланишини таъминлаш мақсадида фертиль ёшидаги аёллар соғлиги қатъий назорат остига олинган. Дунёга келган ҳар бир гўдак алоҳида меҳр ва эътиборда. Бир ёшгача бўлган ва бир ёшдан 6-7 ёшгача бўлган болаларни касалликларга  қарши эмлаш ишлари ўз вақтида олиб борилганлигидан болалар соғлом ўсишмоқда. Бундан ташқари, 7 ёшдан 14 ёшгача бўлган ўсмирлар ва ундан юқори ёшдаги ёшлар саломатлиги борасида ҳудудимизда муаммо йўқ ҳисоби.

Лекин 18 ёшдан 40 ёшгача бўлган фуқаролар орасида туманимиздан четга, кўпинча Қозоғистон ва Россия давлатлари ҳудудига чиқиб, ишлаб қайтаётганлар ҳам борлиги учун патронаж шифокорларимиз айнан шундай фуқароларнинг оилаларида тез-тез бўлиб, уларнинг саломатликларини назорат қилиб туришади. Қон таҳлиллари натижалари алоҳида қайд этилиб, зарур пайтда тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

Кекса авлод вакиллари нафақат оилаларимиз, балки жамиятимизнинг ҳам кўркидир. ҚВП тасарруфидаги маҳаллаларда истиқомат қилувчи  60 ёшдан ўтган, 70-80 ва ундан юқори  ёшларга етган пир-у бадавлат отахон ва онахонларимиз ҳолидан хабар олиш муассасамиз ходимлари зиммасидаги энг масъулиятли бурчдир. Зарурат туғилганда ҚВПда ташкил этилган ўринларда ётиб, даволаниш имконияти яратилган.  ҚВПда беморларни қабул қилиш, аниқ ташхис қўйиш, қон таҳлилларини аниқлаш ва даволаш бўйича яратилган шароитлар туман марказидаги шифохоналардаги шароитдан қолишмайди. Чунки барча хоналаримиз замонавий тиббий асбоб-анжомлар билан жиҳозланган. Нигора Мамутова, Сайёра Ражабова, Шуҳрат Давлатов каби шифокорларимиз ўзларининг хушмуомалалиги, самарали даволаш усуллари билан овул аҳлининг  ҳурмат-эътиборини қозонишган. Замира Ўрозимбетова, Адолат Ўтабоева, Дилбар Бобожонова, Гўзал Ибрагимова, Сафаргул Йўлдошева, Мадина Давлатова, Феруза Эримбетова сингари ўрта тиббиёт ходимларининг ҳар бир ишидан аҳоли мамнун.

Инсонлар дардига дармон бўлиш, уларнинг қалбига қувонч бахш этиб, умрига умр қўшишга интилиб яшаш – ҳар бир шифокор дилидаги эзгу қасам. Биз ана шу қасамга ҳамиша садоқатда, халқимиз  соғлигига масъуллик ҳисси билан меҳнат қилаверамиз. Чунки халқимиз соғлом ва ёшларимиз баркамол бўлса, она Ватанимиз юксак тараққиёт сари дадил одимлайверади.

 

Омонбой ЕЛУБОЕВ,

Охунбобоев номли ҚВП мудири.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019