16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 13:23
Адабиёт 👁 3,395

Она Ватан эъзозига муносиб шоир

Она Ватан эъзозига муносиб шоир

Ўзбекистон Республикаси Президенти  Шавкат Мирзиёевнинг Қорақалпоғистонга ташрифи халқимиз ҳаётида жуда катта ижтимоий-сиёсий воқеа бўлди.

Муҳтарам Президентимиз раҳбарлигида ўтказилган видео селектор йиғилишини бутун халқимиз янги кунга умид ва ишонч билан кузатдилар.

Ҳақиқатан ҳам ушбу йиғилишда  тилга олинган ҳаётимизнинг барча соҳаларини ўз ичига олган истиқболли режалар қорақалпоғистонликларнинг кўп йиллик орзу ва умидларини ўзида мужассам этганлиги туфайли ҳар бир инсоннинг кўнглидан жой олди.

Шу юртда яшаётган зиёлилардан бири сифатида мен давлатимиз раҳбарининг маърузасида маънавий-маърифий соҳада тилга олинган режаларни эшитиб, кўнглимда ўзгача бир фахр-ифтихор туйғуларини ҳис қилдим. Айниқса китобхонлик, китоб мутолааси ҳақида Юртбошимиз олдимизга қўяётган  вазифалар кўнглимни тоғдек кўтарди.

Президентимизнинг қорақалпоқ адабиёти намоёндаларига кўрсатаётган ҳурмат-эҳтироми,  шу улуғ юртга бўлган алоҳида ғамхўрлиги қалбимизда фахр ва ифтихор туйғуларини уйғотди.

Қорақалпоғистон Республикаси мадҳияси муаллифи,  Ўзбекистон Қаҳрамони,   халқ шоири Ибройим оға Юсупов хотирасига юксак эҳтиром  кўрсатиб, унинг номидаги иқтидорли ёшлар мактаби, ижодкорлар боғи яратиш йўлида муҳтарам Президентимиз Ш.Мирзиёев раҳбарлигида бошланган эзгу ишлар шоирни яхши билган, унинг кўп суҳбатларини олган биздек замондошларига қувонч ва ғурур бағишлайди.

Ибройим Юсупов ўз халқининг ардоқли фарзанди, дарёдек жўшқин қалбли ижодкор эди. Унинг ўлмас асарлари ҳар бир юртдошимизнинг қалб тўридан жой олганига ҳеч шубҳа йўқ.

Ибройим оға билан жуда кўп суҳбатда бўлганлигим боис, унинг Ватанга, ватандошларига бўлган алоҳида ҳурмати, эътибори, дарёдек жўшқин қалби, болаларга хос беғуборлиги, ҳазиломуз суҳбатлари  хотирамда муҳрланиб қолган. Ҳозир ҳам у худди биз билан ёнма-ён яшаётгандек назаримда. Шоирнинг:

Зар қадрини билиб заргар,

Шундай замон келган кезда.

"Ижарага оз-моз ер бер”,

Деб ялинар дунё бизга.

Ёки: 

Қайта қуриш қобилияти,

Ер-онада мўл бўлади.

Сиз озгина сабр қилинг

Бу эл ҳали зўр бўлади. 

деган сатрлари назаримда  шоирнинг бугунги кунларимизни олдиндан кўриб, қилган башоратидай.

Муҳтарам Президентимизнинг шоир Ибройим Юсупов номидаги мактаб ва ижодкорлар боғи яратиш юзасидан бошлаётган эзгу ишлари юртимиздаги ҳар бир ижодкор учун кўрсатилаётган ҳурмат ва эҳтиром намунасидир.

Давлатимизни инсон омили энг юксак даражада кўтарилган шундай кунларга етказган Биринчи Президентимиз Ислом Абдуғаниевич Каримовдан  ва бугун она Ватанимиз Ўзбекистонни унинг меҳнаткаш халқини юксалиш йўлига собит қадамлик билан бошлаётган муҳтарам Юртбошимиз Шавкат Мирзиёевдан миннатдорчилик ҳисси қалбимни қувончга тўлдиради.

Хонимжон Ражабова,

Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган маданият ходими.  

 

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019