16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 09:27
Адабиёт 👁 3,525

СОЛИҲ ФАРЗАНД БЕР...

СОЛИҲ ФАРЗАНД БЕР...

(Бўлган воқеа)

Онаизор худодан ўғил фарзанд тиларди, кеча-кундуз икки қизи ёнида. Қизлари онага қўшилиб сўрашарди, унчалик тушунишмаса-да, онасининг худодан сўраётгани яхшиликка эканлигини билишарди, холос. Сўраётган нарсасини худо берса, бошқача ҳаёт кечиришларига ишонишарди, қиз бечоралар.

Ўн йил деганда Аллоҳ ўғил фарзанд бериб, аёлнинг орзусини ижобат қилди, отанинг қаддини рост қилди, қизларни хурсанд қилди. Ўғилли бўлишган эр-хотин уч кун тўй беришди, эл-юртга, қариндош-уруғга. Кун туғсаям, тун туғсаям ўғилга, ерга қўйса чанг, осмонга кўтарса, гард юқадигандай, ардоқлашди ўғилни...

Бири кўтариб, бири елкалаб, катта қилишди укаларини, қизгиналар. Қизлар бўй етиб, палахмон тошидек отилди, тушган жойларида тошдек қотдилар, ўзлари билан ўзлари тиниб-тинчиб кетишди.

Эрка, тантиқ, ҳамма нарса меники бўлиши керак, деган қоидага амал қилиб ўсган ўғил ота-онасига ҳам, хотинига ҳам кун бермади. Хотини етим эди, борадиган жойи бўлмагани учун эрининг зулмини ичига ютиб яшарди. Бирин-кетин туғилган фарзандлари учун ҳам у тилини ютиб, «ғинг» демасди.

Қийин, кексайган ота-онага қийин бўлди.

Ҳар куни кайф-у сафо, ота-онанинг йиллаб йиққан давлатини қисқа фурсатда совуриб юборган ўғил инсофга келай демасди. Ўғилнинг қилиқларига чидолмай, она зорланарди:

– Худойимдан ўғил фарзанд бер деб сўрайверибман, ундан кўра ақлли-ҳушли, инсофли-имонли қилиб бер, деб сўрамабман...

Бефаросат ўғилнинг қилиқларидан безган ота ортиқ чидолмай, бу дунёнинг барча ташвишлари билан бирга худбин ўғилни ҳам аёлининг нозик елкасига юклаб кетди. Ота бу дунёдан ўтгач, ўғил баттар худбинлашди. Ҳатто онасининг нафақа пулига ҳам чанг соладиган бўлди. Бу ёқда онаси, хотини, фарзандлари нима еб, нима ичиши ҳақида ўйлаб ҳам ўтирмасди. Бу борада  қайнонасига дардкаш бўлиб келаётган келин ҳам тузалмас дардга чалиниб, икки боласига қўшиб эрини ҳам қайнонасига ташлаб кетди. Она бошини қайси тошга уриб, ёришни билмай қолаверди. Қизлари келиб, онага кўмаклашиб туришди. Улар ҳам ўз уйларида тинч ўтиролмасди. Онаизорини ўйлаб, қизлар укасига келин топишди. У ҳам кўпга чидамади, кейин яна топишди. У бало чиқди. Ўғил ичиб келиб хотинини бир шапалоқ урган эди, ўзини қамоқда кўрди. 15 кун қамалиб чиққунча хотини бор будини олиб кетди-қолди.

Қамоқдан чиққач, ука опаларига ёпишди. Гўёки бўлаётган ишларнинг барисига опалари айбдор. Укасининг бу ишидан кейин опалари ота уйидан қадамини узишди. Онаизорига ичлари ачишса-да, қўлларидан бошқа нарса келмади.

Йиллар ўтди. Қанча баҳор-у  қишлар ўтди. Икки набира ўғил катта бўлишди, ҳар тугул отасига тортмади. Ақлли, зеҳнли бўлиб ўсишди. Қийинчиликлар, ҳаёт уларни шундай тарбиялади. Катта невара ўқишга кириб, шаҳарда ўқий бошлади. Кичкинаси армияга кетиб, муддат тугагач, шартнома асосида ишлаб қолди.

Ноқобил ўғил элликка кирди, онаси эса саксондан ошган, мункиллаб қолган кампирга  айланди. Ўғил ўша-ўша, ўзгармаган. Она эса шундай яшашга кўниккан. Она қариган сайин тез-тез мазаси қочадиган бўлиб қолди. Шу ҳолига ҳам ўғлини ўйларди: "Худойим, шу ўғлим учун ҳеч бўлмаса жонимни омон сақла. Мен ўлсам, боламнинг ҳоли нима кечади? Унинг иссиқ-совуғидан ким хабар олади?..»

Бу сафар онанинг нолалари худога етиб бормади. Омонат берган жонини ўзи қайтариб олди. Онани ҳатто қабрга ҳам қўёлмади, нопок ўғил. Бир кун олдин улфатлари билан бўкиб ичиб, онасининг ўлганидан бехабар, уйида нима бўлаётганини тушунадиган аҳволда эмасди. Тобутини шаҳарда ўқиётган набира елкалади. Эшитган, таниган инсонлар маййитни дафн қиладиган кун маст-аласт ухлаб ётган ўғилни лаънатлашди. Ота-онанинг тиригида ҳам, ўлигида ҳам нафи тегмаган ўғилнинг аҳволи нима кечиши энди худога аён...

Нодира ЯНГИБОЕВА, 

Ўрта қалъа овули.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026