16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 07:31
Жамият 👁 6,148

“Ҳаракат хавфсизлиги ойлиги” давом этмоқда

“Ҳаракат хавфсизлиги ойлиги” давом этмоқда

Ўзбекистон Республикаси раҳбарияти ва ҳукумати томонидан йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш масалаларига катта эътибор берилмоқда. Жумладан, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, ташкилотлар, корхоналар, меҳнат жамоалари хайдовчилар, пиёда йўловчилар ва болалар ўртасида профилактик тадбирларни олиб бориш, транспорт васиталарининг тихник ҳолатини, йўлларнинг аҳволини яхшилаш ҳамда оммавий ахборот воситалари орқали тарғибот ва ташвиқот ишларини олиб бориш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Шунга қарамасдан содир этилаётган йўл транспорт ҳодисаларининг сони камаймаяпти.

Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш самарадорлигини ошириш, йўл  транспорт ҳодисаларининг олдини олиш юзасидан йил давомида туман ИИБ ходимлари томонидан ибратли ишлар амалга оширилди. Жумладан, туман ҳокимлиги ҳузуридаги ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш комиссияси, "Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлими, МФЙ ва ОФЙ оқсоқоллари, маҳалла фаоллари ва халқ таълими ходимлари билан биргаликда туманимизда содир этилган  йўл-транспорт ҳодисалари бўйича транспорт воситаларини маст ҳолда бошқарган ҳайдовчилар муҳокама қилиниб, тегишли чоралар кўрилди.

Келгусида бундай ҳолатларнинг, қоида бузарликларнинг олдини олиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 4 декабридаги 825-Ф-сонли  фармойишига асосан 2013 йилнинг 15 декабридан 2014 йилнинг 15 январигача Республикамиз ҳудудида ўтказиладиган "Ҳаракат хавфсизлиги ойлиги” тадбирида ҳар бир фуқаронинг фаол қатнашишини таъминлаш, ушбу тадбирда туман ҳокимининг  фармойиши, туман ИИБ бошлиғининг тегишли буйруғи асосида амалга оширилиши лозим бўлган ташкилий ишлар режаси ишлаб чиқилди.

Бунда белгилаб қўйилганидек, транспорт воситалари ва йўловчилар, жумладан, болалар ҳаракати серқатнов бўлган йўллар ва жойлар белгиланиб, уларни кўрикдан ўтказиш. Аниқланган камчиликлар юзасидан таклифлар тайёрлаш ва бу камчиликларни бартараф этиш, носоз транспорт воситаларидан фойдаланишни таъқиқлаш, йўл ҳаракати қоидаларини юзасидан таълим муассасаларида ўқув машғулотлари ўтказишни янада яхшилаш, кенг жамоатчиликнинг ҳаракат хавфсизлигини таъминлашдаги иштирокини кучайтириш, йўл транспорт  ҳодисалари, айниқса болалар билан боғлиқ автоҳалокатларнинг  олдини олиш мақсадида меҳнат жамоалари, маҳалла, ўқув муассасалари ва мактабгача таълим муассасаларида учрашув ва суҳбатар ўтказиб бориш каби аниқ ва мақсадли ишларни амалга ошириш кўзда тутилган.

Айниқса, эътиборни йўловчи ташувчи транспортларга қаратган ҳолда уларнинг  катъий равишда йўналиш бўйича ҳаракатланиши, тунги вақтларда транспорт воситаларини сақлаш, хайдовчиларнинг иш вақти тугагандан сўнг, ҳамда дам олиш кунлари йўналишларга чиқишига йўл қўймаслик чораларини кўришимиз, об-ҳаво ноқулай келган вақтларда  йўловчи ташувчи транспортлар ҳаракатини вақтинчалик чеклашга қаратишимиз зарур.

Йўловчилар автомобиль йўлларининг қатнов қисмига чиқишлари ва ҳар хил ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида пиёдалар йўлакчаларини тафтишдан ўтказиб таъмирлашимиз зарур.

Фурсатдан фойдалниб, ҳар бир фуқарони корхона ва ташкилотлар, бирлашмалар ўзини-ўзи бошқариш органлари, ўқув муассасалари меҳнат жамоалари раҳбарларини "Ҳаракат хавфсизлиги ойлигги”да фаол иштирок этишга чақирамиз.

  Ғафуржон УСМОНОВ, туман ИИБ АМТВТХУФМКАКНЭ бўлинмаси бошлиғи, подполковник.

(Фото - http://uz24.uz)

 

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019