16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 09:25
Мақолалар 👁 934

ИЧКИЛИК – УМР ЗАВОЛИ

ИЧКИЛИК – УМР ЗАВОЛИ

Ҳар қандай жамият турли даврларда ароқхўрликка қарши кураш очган, уни тагтуги билан йўқотиш йўлларини излаган. Бироқ шунча уринишлар кутилган самарани беролмаган. Чунончи, 1929 йили АҚШ Конгресси ароқхўрликка қарши курашга дахлдор махсус тадбирлар ишлаб чиққан, унда қаттиққўллик шу даражага бориб етганки, ароқхўрликка муккасидан кетган ва тузалмас деб топилганлар учун, ҳатто ўлим жазоси тайинланган. Лекин оқибатда... мамлакатда ароқхўрлар сони кўпайса, кўпайган, асло камаймаган.

Маълумки, Исломга қадар Арабистон ярим оролида ва курраи заминнинг бошқа минтақаларида маст қилувчи ичимлик ичиш кенг тус олган. Жамият, давлат ундан қанчалар кўп жиддий талофат кўрмасин, ҳеч ким, ҳеч қачон ароқхўрларни бу одатларидан тия олмаган.

Пайғамбаримиз (с.а.в) Аллоҳ амри билан хамрнинг ҳаром эканини эълон қилганларидан кейин мусулмонлар уни ичишдан тийилганлар.

Аллоҳ таоло инсонга тафаккур бағишлаб, уни ер юзидаги жонзотлар ичида энг азизи ва мукаррами қилиб яратди. Худди шу тафаккур, ақл билан инсон яхшини ёмондан, эзгуликни ёвузликдан ажратиш қобилиятига эга бўлди. Ана шу ақл-фаросат соҳиби бўлган одамлар орасида ароқхўрлик кейинги ярим аср мобайнида урф бўлиб кетди. Зиёфат берсак, тўй қилсак ҳам дастурхонга ароқ тортамиз, гўё шу бўлмаса, тўйимиз ўтмай қоладигандек. На Худодан қўрқамиз, на бандадан уяламиз. Бу жамиятни инқирозга олиб борадиган катта иллат эканини ўйламаймиз.

Таассуфлар бўлсинки, жамиятда ақл ва қалб йўриғидан чиққан, инсонга зид ишлар қиладиган кимсалар ҳам борки, улар ўз қилмишлари билан нафақат ўзларига, балки бутун жамиятга зарар етказадилар..

Яқинда сал мазам қочиб, дўхтирга кўриндим, дорихонага бориб, буюрилган дориларни харид қилдим. Энди ташқарига чиқмоқчи эдим, бир одам келиб:

– Э, отахон, аҳволим ёмон, мен ҳам касалмандман, мен ҳам дори олишим керак, аммо пулим йўқ, – деди.

Ёрдамга шошиб, киссамни кавласам, 7 минг сўм пул бор экан, бердим. Шаҳардаги жиянимнинг уйига бориб дам олдим. Тушдан кейин уйга қайтмоқчи бўлиб келаётгандим, қарасам, йўлак четида, чим устида ҳалиги мендан дорига, деб пул олган “касал” танишим тупроққа беланиб ётибди. Ҳайрон бўлдим, касали хуруж қилиб ётганмикан, деган хаёлга бордим. Эртасига йўталга қарши дори олай деб дорихонага кирсам, сотувчи қиз:

– Кеча сиз пул берган одамингиз ошнангизми? – деб сўради.

– Йўқ, танимайман, – дедим.

– Роса тўполон қилди, мени ҳақоратлаб, сиздан олган пулининг ҳаммасига спирт бер, деди. Мен рецепт сўрадим, рецепти йўқ экан, спирт бермадим.

Шунда мен унга пул берганимга қаттиқ хижолат бўлдим. Қайлардандир топиб ичибди.

Орадан 20 кун ўтиб яна учратиб қолдим. Мени кўриб югуриб келди.

– Эҳ ота, мен бадбахт йўлдан адашдим. Тоғамдан пул олиб, жарима ҳам тўладим. Сўққабошман, мен сизни 6 ой бурун кўриб эдим. Фалон ерда учрашиб эдик, ўтиришда яхши сўзлар айтдингиз, мен сиздек одамга сўз бераман. Энди қайтиб заҳри қотилни оғзимга олсам одаммасман, – деб сўз берди.. Мен унга ғазаб қилмадим, яхши маслаҳатлар билан кўнглини кўтардим.

– Тоғангни норози қилма, олган пулингни тезда қайтариб, дуосини ол, – дедим ва ишлаш учун яхши инсонларга қўшдим. Ҳозир аҳволи яхши. 2 фарзандли бир аёлга уйланибди. Аёли ҳам доно аёл экан, йигитни соғлом ҳаётга қайтарди..

Мана азизлар, яхшидан шарофат, ёмондан касофат, деб шуни айтадилар-да.

Ислом ақл идрокка, соғлиққа зарар етказадиган ҳар қандай ичимликни ман қилган. Эй азизлар,буни асло унутмайлик.

Абдулла МАХСУМ, Тошёп овули.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019