16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 07:31
Жамият 👁 2,377

Маҳаллам - ифтихорим

Маҳаллам - ифтихорим

Одамзот яралганидан бери то ҳозиргача гуруҳ бўлиб яшаб келади. Замонлар оша шаклланган ижтимоий гуруҳлар бирлашиб, давлатлар пайдо бўлди. Сўнг давлатлар ҳудудидаги кенг бирлик -  маҳалла пайдо бўлди. Биз биламизки, давлатнинг энг муҳим ва энг кичик бирлиги – бу оиладир. Оила – бу жамият. Маҳалла эса давлатнинг юзи ҳисобланади. Ёшларнинг тўғри камол топиши, оилалардаги ҳамжиҳатлик, тинч-тотув ва осойишталиги кўп жиҳатдан маҳаллаларнинг фаолиятига боғлиқ. Бизнинг "Чордара” маҳалламиз 1998 йилда ташкил топган  бўлиб, Манғит шаҳрининг энг кўркам маҳаллаларидан бири ҳисобланади. Мен ўзим яшаётган маҳалла билан ҳамиша фахрланаман. Маҳалламизда 5 та сектор – таълим-тарбия, саломатлик, оилага кириш, жиноятчилик профилактикаси ва бандлик секторлари иш олиб боради.

Секторларга юклатилган вазифаларни бажариш эса Жумамурод Еримбетов, Феруза Жумамуродова, Турсунбой Серикбоев, Илҳом Абутов, Камар Саидова каби маҳалла фаолларининг зиммасида. Жорий йил муҳтарам Юртбошимиз томонидан "Соғлом бола йили” деб эълон қилинди. "Чордара” маҳалласида эса йил муносабати билан бир қанча тадбирлар ўтказилди. Булардан энг аҳамиятлиси маҳалла маслаҳатчиси Феруза опа Оллоберганова томонидан ҳар ҳафтанинг чоршанба кунида ўтказилаётган "Ораста қизлар” тўгараги тадбирларидир.

- Биз яқинда ушбу тўгаракни ташкил этдик, - дейди МФЙ диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчи Феруза опа.  - Тўгаракда асосан ёш қизларимизни оилавий ҳаётга тайёрлаш, эрта турмуш қуришнинг олдини олиш борасида ёшлар ўртасида тиббий ва маънавий-маърифий суҳбатлар олиб бораяпмиз.

- Бу йил Президентимиз томонидан "Соғлом бола йили” деб эълон қилинди, - дейди МФЙ раиси Т.Серикбоев. – Биз эса энг биринчи навбатда соғлом бола дунёга келиши учун ҳаракат қилишимиз керак. Соғлом бола эса  соғлом ота ва соғлом онадан дунёга келади. Мана, саъй-ҳаракатларимиз туфайли яқинда маҳалламизда  эрта узатилаётган қизнинг тўйи қолдирилди. Бу ҳам бизнинг ютуқ. Яна эрта турмушнинг олдини олиш учун ота-оналар билан ҳам алоҳида суҳбатлар ўтказилмоқда.

МФЙ раисининг сўзларини тинглар эканман, маҳаллада олиб борилаётган ишларнинг нечоғлик аҳамиятга эга эканлигига яна бир бор амин бўлдим. Маҳаллада маънавий-маърифий тарғибот қанча кучли бўлса, шу элнинг ўғил-қизлари баркамол авлод бўлиб вояга етади. Баркамол фарзандлар эса миллат таянчи. Уларнинг ота-онаси, тарбиячиси, устози ва дўст-у ёри эса маҳалладир.

 

Сирож ОЛИМОВ,

Манғит қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежи талабаси.
🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019