16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 03:17
Сиёсат 👁 4,017

9 апрель - Қорақалпоғистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун

Конституция - ОБОД ТУРМУШ АСОСИ

Ўзбекистон Республикаси мустақиликка эришганидан кейин Қорақалпоғистон ҳам Ўзбекистон Республикаси таркибига кирадиган суверен демократик Республика деб эълон қилинди.

Қорақалпоғистон Республикасининг амалдаги Конституцияси 1993 йил 9 апрель куни Қорақалпоғистон Республикаси Олий Кенгашининг 12-сессиясида қабул қилинди.

Қорақалпоғистон Республикаси Конституциясининг 3-моддасига кўра, Қорақалпоғистон  Республикаси ўзининг маъмурий-ҳудудий тузилиши масалаларини мустақид ҳал қилади, давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг тизимини белгилайди, Ўзбекистон  Республикаси сиёсатига мос сиёсатни олиб боради.

Конституциянинг 5-моддасида кўрсатилишича, Қорақалпоғистон  Республикаси қонун билан тасдиқланадиган ўз рамзлари, байроғи ва мадҳиясига эга.

Конституциянинг иккинчи бўлими инсон ва фуқароларнинг асосий ҳуқуқлари, эркинликлари, бурч ва мажбуриятлари тўғрисида бўлиб, жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахси ва ижтимоий мавқеидан қатъий назар қонун олдида тенгдир деб кўрсатилган.

Конституциянинг яна битта муҳим ҳусусиятларидан бири, ҳуқуқий ва сиёсий тафаккурнинг энг юксак ютуқларини хозирги замон Конституциявий илмини ўзида мужассам этиб, қорақалпоқ халқи маданияти ва миллий анъаналарининг чуқур илдизларига суянганлигидир, қолаверса, қорақалпоқ халқининг азалдан, асрлар давомида орзу қилиб келган ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқининг мукаммал равишда ифода этилганлигидир.

Ўзбекистон Республикасида ягона фуқароликнинг ўрнатилишига мувофиқ Қорақалпоғистон  Республикасининг ҳар бир фуқароси Ўзбекистон Республикасининг фуқароси бўлиб ҳисобланади.

Конституциянинг 7-, 8-, 9- ва 10-боблари фуқароларнинг шахсий ҳуқуқ ва эркинликлари тўғрисида баён қилинган моддаларни ўз ичига олади.

Фуқароларнинг сиёсий ҳуқуқлари ҳам Конституциянинг алоҳида моддалари билан белгалаб қўйилган, яъни Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролари жамият ва давлат ишларини бошқаришда бевосита ўз вакиллари орқали иштирок этиш, сайлаш ва сайланиш, касаба уюшмаларига, сиёсий  партияларга, жамоат бирлашмаларига уюшиш, қонунларда белгиланган тартибда намойишлар ўтказиш, давлат органларига, муассасаларига ёки халқ вакилларига ариза, таклиф ва шикоятлар билан мурожаат қилиш ҳуқуқларига ҳам эгадирлар.

Шунингдек, фуқароларга шахсий ҳуқуқ ва эркинликлар, сиёсий ҳуқуқлар берилиши билан бирга уларнинг бурч ва мажбуриятлари ҳам Конституцияда ўз аксини топган, яъни фуқаролар қонунларга риоя қилишга, бошқа кишиларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари, шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилишга, Қорақалпоғистон  Республикаси халқининг тарихий, маънавий ва маданий  меросини авайлаб-асрашга, маданий ёдгорликларни муҳофаза қилишга, табиатни қўриқлашга ва эҳтиёткорона муносабатда бўлишга мажбурдилар.

Фуқаролар қонун билан белгиланган тартибда солиқлар ва маҳаллий йиғимларни тўлашга, ҳарбий ёки муқобил хизматни ўташга ҳам мажбурдирлар.

Бугунги кунда Конституция жамиятимизга халқ манфаатлари йўлидаги ислоҳотларни давом эттириш учун шарт-шароитларни вужудга келтириб, ҳуқуқий асослар яратмоқда.

Конституция инсон ҳуқуқларини, барқарорликни ва ҳар бир оиланинг муносиб ҳаёт кечиришида барча фуқароларга ишончли ва истиқболли йўлни белгилаб бермоқда.

Фурсатдан фойдаланиб, барчани Конституция куни байрами билан қизғин муборакбод этаман.

П.МАТЧАНОВА,

1-сонли туман давлат нотариал идораси нотариуси, II даражали ҳуқуқшунос.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019