16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 06:32
Адабиёт 👁 2,925

Ўзига хос тажриба мактабига айланган газета

Ўзига хос тажриба мактабига  айланган газета

Матбуот – шунчаки ахборот манбаи, халқни жамиятимизда рўй бераётган янгиликлардан, ўзгаришлардан воқиф этувчи воситагина эмас, балки ҳар бир халқни илмий-маърифий мушоҳада юритишга ундовчи кучдир. Қолаверса, бугунги матбуот – ҳар бир инсонга замон билан ҳамнафас равишда ижтимоий-иқтисодий ҳаётда рўй бераётган тараққиёт омилларидан ижобий хулосалар чиқариб, ўз ҳаёт тарзини ўзгартириш, янгилаш имконини берувчи маънавий-маърифий тарбия дорилфунунидир. Буни Амударё тумани матбуоти мисолида яққол кўриш мумкин. Сабаби, илк сони 1934 йилдан чиқа бошлаган туман газетаси ўзининг 80 йиллик фаолияти давомида туман халқига садоқат билан хизмат қилиб қелмоқда. Турли йилларда ҳар хил номлар билан чоп этилиб келинган "Тараққиёт кўзгуси” газетаси ўз фаолиятининг барча босқичларида матбуот сўзининг, ҳақиқат ва адолатнинг қудратини амалда намоён этиб, халқ қалбидан муносиб жой ола билди ва Аму элининг ишончига, қайноқ меҳрига сазовор бўлди. Бугунги тезкор ахборот асрида кўпчилик туман газеталари инқирозга юз тутаётган, ўз даврийлигини таъминлай олмаётган бир пайтда "Тараққиёт кўзгуси” газетаси салкам 6000 нусхада, ҳар ҳафтада чоп этилиб, ўз вақтида обуначиларига етиб бораётгани туман газетаси нуфузининг нечоғлик юқорилигидан далолатдир.

Аввало шуни алоҳида қайд этиш керакки, туман газетасининг бундай мавқега етишишидаги энг биринчи омил бу – таҳририятда етук ва билимдон, малакали журналистлардан иборат аҳил ижодий жамоанинг шаклланганлигидир. Ўз касбининг фидойилари бўлган олий маълумотли журналистлар – газетанинг собиқ муҳаррирлари Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими Хонимжон Ражабова, Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган журналистлар Гулнора Матёқубова, Саъдулла Хўжаниёзов, Робия Йўлдошева, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси аъзоси, "Шуҳрат” медали соҳиби Алламберган Жуманиёзов, тажрибали журналист Ойгул Ражабовалар яратган ўзига хос ижод бўстони бугунги кунда нафақат Қорақалпоғистон Республикаси, балки Ўзбекистон миқёсидаги ибратли журналистика мактаби даражасига етди, десам муболаға бўлмайди.

Бугунги кунда ўзига хос тажриба мактабини яратган ижодий жамоа эришаётган ютуқлар салмоғи янада улкан. Газетанинг ёш муҳаррири Ғуломжон Ешниёзов раҳбарлигида 2012 йилдан бошлаб Қорақалпоғистон Республикасида биринчи бўлиб интернетда ўзининг мустақилвеб сайтига, 2014 йилнинг март ойидан бошлаб мустақил "Менинг оилам” илова нашрига эга бўлган газетатаҳририяти ходимларининг барчаси учун ўқиш, изланиш, ютуқларни янада бойитиб бориш доимий ижодий анъанага айланган. Шу боис, газетанинг ҳар бир сонида ёритилаётган мақолаларнинг қамров майдони кенг, ранг-баранг, халқчил. Шуниси эътиборга лойиқки, таҳририят журналистлари ҳар бир матн устида ўзларига юксак талаблар қўйган ҳолда ишлайдилар, ҳатто республика миқёсидаги газеталар даражасидан ўтиб ижод қилишга интиладилар.

Агар газета тахламлари билан танишсангиз, унинг деярли ҳар бир сонида туман ҳаётининг барча соҳалари акс этиб турганлигига гувоҳ бўласиз. Энг муҳими, саҳифаларда қайноқ ва жўшқин ҳаёт нафаси уфуриб туради. Газета шунинг учун ҳам туман халқи ҳаётининг ажралмас бир қисмига – юксак маънавият мактабига айланган.

Мана, бир ойдирки, амударёликлар Мустақилликнинг 23 йиллиги ва туман матбуотининг 80 йиллиги муносабати билан туман ҳокимининг 2014 йил 7 июлдаги "Мустақилликни мустаҳкамлаш ва миллий истиқлол ғояларини тарғиб қилишда "Тараққиёт кўзгуси” газетасининг ўрни ва аҳамияти” мавзусида тарғибот ойлигини ўтказиш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ газета ижодкорлари билан юзма-юз мулоқотларда, давра суҳбатлари, адабий-бадиий, мусиқий тадбирларда иштирок этишмоқда. Ҳеч бир замонда маҳаллий раҳбарият томонидан матбуотга бунчалик эътибор ва рағбат кўрсатилмаган. Ва яна шуни баралла айтаманки, Қорақалпоғистон Республикаси журналистикаси тарихида бундай тарғибот ойлиги ҳеч бир таҳририятда ўтказилган эмас! Бу – аввало маҳаллий раҳбариятнинг матбуотга эътибори кучлилигидан, қолаверса, "Тараққиёт кўзгуси” газетасининг халққа ниҳоятда яқинлиги, халқнинг ҳур ва эркин фикрлар айта оладиган чинаккам минбарига айланганидандир. Бу – ҳақиқий ибрат мактаби, ҳозирги замон ўзбек журналистикасининг том маънодаги тажриба Дорилфунунидир. Бу ибрат мактабидан, бу тажриба Дорилфунунидан барча ҳамкасбларимиз сабоқ олса арзийди ва оммалаштиришга муносибдир.

Мен "Тараққиёт кўзгуси” газетасинингжўшқин калбли ижодий жамоасини, жамоатчи мухбирларини, газетасини севган, маънавиятга ошно барча амударёликларни туман матбуотининг 80 йиллиги ҳамда яқинлашиб келаётган мустақилликнинг 23 йиллиги билан самимий табриклайман. Таҳририят ижодкорларига жўшқинлик, соғлик, эл-юртга осойишталик тилайман.

Кенгесбой РЕЙМОВ,

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмасининг Қорақалпоғистон Республикаси бўлими раиси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026