16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 08:38
Адабиёт 👁 273

Ахборот-кутубхона маркази китобхонлар хизматида

Ахборот-кутубхона маркази китобхонлар хизматида

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларни ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди томонидан молиялаштирилган Амударё телевидениеси таҳририятининг “Юксак маънавиятли ва аҳлоқли ёшлар − келажак пойдевори” номли грант лойиҳаси доирасида ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказишга, уларни мафкура майдонининг турли ҳуружларидан ҳимоя қилишга маънавий дунёсини бойитишга хизмат қилувчи кўплаб тадбирлар ташкил этилмоқда.

Жумладан, 23 январь куни ёшлар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш мақсадида Амударё тумани Ахборот-кутубхона марказига 55-сонли мактаб ўқувчилари иштирокида экскурсия уюштирилди.

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 июндаги “Ўзбекистон Республикаси аҳолисига ахборот-кутубхона хизматини кўрсатишни янада такомиллаштириш туғрисида”ги қарори қабул қилингин эди. Мазкур қарор ижросини таъминлаш мақсадида Амударё туманида 2019 йилда Ахборот-кутубхона маркази фаолияти йўлга қўйилди.

Кутубхонининг эски биноси туман Маданият бўлими маркази биносида жойлашган эди. Амударё тумани ҳокимлигининг 2022 йил 16 декабрь кунги қарорига асосан ахборот-кутубхона маркази учун Ойбек маҳалласи ҳудудидан янги бино ажратилди.

Янги бинода китобхонлар учун барча шароитлар яратилган бўлиб, бу ердан улар исталган турдаги бадиий ва илмий адабиётларни қийналмай топиш имкониятига эга бўлдилар.

55-сонли умутаълим мактаби ўқувчилари кутубхона фаолиятини кўздан кечириш баробарида кутубхонага янгидан олиб келинган бадиий адабиётлар билан танишишди.

Айтиш керакки, бугунги кунда ёшларнинг адабиётларга бўлган талаби жуда юқори. Илим олишни истаган ҳар бир китобхон илмий ёки бадиий адабиёт бўлишидан қатъий назар излаган китобини Ахборот-кутубхона марказидан тезда топа олади. Шу сабабдан ҳам бўлса керак, кутубхона фойдаланувчилари кундан кунга кўпаймоқда.

Амударё тумани аҳолисининг 28 фоизини ёшлар ташкил этади. Ахборот-кутубхона маркази фаолиятидан фойдаланувчи китобхонлар эса 13 минг 643 нафарни ташкил қилади.

Кутубхона фондини янада бойитиш мақсадида меҳнат фахрийлари, ёзувчи ва журналистлар ўз китобларини совға қилиб, адабиётларнинг янада кўпайишига ўз ҳиссаларини кўшиб келишмоқда.

Ҳозирга кунда Ахборот-кутубхона марказининг умумий фонди 19 минг 421 номдаги 64 минг 41 нусха китобдан иборат бўлиб, шундан бадиий адабиётлар 45 минг 966 нусхани, фан соҳаларига оид китоблар 17 минг 773 нусхани, газета, журнал ва электрон китоблар эса 302 нусхани ташкил этади.

Муҳтарам Президентимиз “Китобсиз тараққиётга, юксак маънавиятга эришиб бўлмайди. Дунёдаги ҳар қайси давлат, ҳар қайси миллат биринчи навбатда ўзининг интеллектуал салоҳияти, юксак маънавияти билан қудратлидир. Бундай енгилмас куч манбаи эса, аввало, инсоният тафаккурининг буюк кашфиёти – китоб ва кутубхоналарда”, – деб таъкидлаган эдилар.

Дарҳақиқат, китобхонликни кенг тарғиб қилиш мақсадида ўтказилаётган танловлар, ижодий кечалар, турли хил акциялар зийрак китобхонларни кашф этишда муҳим восита бўлиб хизмат қилмоқда.

 Ф.Эшимбетова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019