16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 03:33
Маданият 👁 611

ИСТЕЪДОДЛИ ХОНАНДА РАҲМАТЖОН

ИСТЕЪДОДЛИ ХОНАНДА РАҲМАТЖОН

Амударёда истеъдодли ёшлар кўп. Спорт, санъат, шеърият, илм-фан ва бошқа йўналишларда ўз иқтидорини намоён этиб келаётган, элимиз фахрига айланган қобилият эгалари диёримизни дунёга танитмоқда. Бугунги кунда бири чемпион, бири шоира, бири санъаткор, яна бири билимдон ва зукко бўлган ёшларга ҳавас қилиб, орзу-мақсадлари йўлида интилаётган йигит-қизлар сафи ортаётгани жуда қувонарли.

Санъат оламига эндигина қадам қўйган, ўзининг муаллифлигидаги қўшиқлари билан элимизда танила бошлаётган созанда ва хонанда Раҳматжон Ўрозимбетов ҳам истеъдодли ёшлардан. У айни пайтда Чойкўл овулидаги Маданият марказида эстрада тўгараги раҳбари бўлиб ишлайди. Раҳматжон ижросидаги халқона қўшиқлар аллақачон ўз мухлисларини топган. Хушовоз хонанданинг чиқишлари, нафақат ёшлар, балки катталарга ҳам жуда манзур бўлмоқда.

Раҳматжон 1995 йилда Қипчоқ овулида таваллуд топган. Унинг санъатга, мусиқага қизиқишига дадаси Олламберган ака сабабчи бўлди. Кўпинча оила даврасида ўтиришганида Олламберган ака доира чалар, бундай лаҳзалар улар учун жуда завқли эди. Доирани яхшигина чаладиган Олламберган акани тўй-ҳашамларга хизматга тез-тез чақириб туришар, гоҳида катта фарзанд Раҳматжон ҳам унга эргашарди. Шунданми, у кичиклигидан соз чалишга ҳавасманд бўлди. Овулдаги 18-сонли мактабда ўқий бошлаган Раҳматжоннинг энг севимли дарслари қаторига мусиқа дарси ҳам қўшилди. Мусиқа ўқитувчиси Эркабой Хўжаниёзов ундаги истеъдодни пайқаб, алоҳида шуғуллана бошлади.

Раҳматжоннинг қўнғироқдек овози борлиги учун унга мусиқага мослаб қўшиқ куйлашни ҳам ўргата бошлади. Кейинчалик унинг қўшиқлари мактабдаги тадбирларда янграй бошлади. Ота-онаси ҳам фарзандидаги қизиқишга қараб, унинг овулдаги 21-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабига тўгарак машғулотларига қатнашишига имконият яратишди. Мусиқа мактабига 3-синфлигидан қатнай бошлаган истеъдодли Раҳматжон 9-синфга қадар устози Тўлибой Ҳайитбоевдан доира, сурнай ва қўшнай чалишни мукаммал ўрганиб олди. Шу пайтларда турли кўрик-танловларда, тадбирларда фаол қатнашди, совринли ўринларни қўлга киритиб, барча яқинларини янада қувонтирди.

Раҳматжон учун мусиқа ҳаёт мазмунига айланди. У 9-синфни тугатганидан сўнг, Элликқалъа туманидаги Отажон Худойшукуров номли Санъат ва педагогика коллежида анъанавий чолғу ижрочилиги йўналишида таҳсил олди. Ушбу масканда боломон ва кларнетда ҳам куй чалишни ўрганди. Маҳоратли устозлардан санъат оламининг сир-асрорларини тўлиқ билиб олишга ҳаракат қилди.

Маромига етказиб чалган наволари, хуш овозда куйлаган қўшиқлари эл назарига туша бошлаган Раҳматжон 2018 йилда таҳсилни Ажиниёз номидаги Нукус Давлат педагогика институтида мусиқий таълим йўналишида давом эттирди. Ўқишни тугатгунича санъат соҳасида кўзга кўринишга улгурган ёш истеъдод эгаси туманга келганидан сўнг, Чойкўл маданият марказида иш бошлади. Ўз устида ишлашда давом этаётган Раҳматжон ўзининг муаллифлигида қатор қўшиқлар яратди. Айниқса, элликқалъалик шоир Хурсанд Каримов қаламига мансуб “Ҳаётимсан”, Ёқди мани”, қўшиқлари, элимиздаги ҳаваскор ижодкорлар шеърларидан яратган “Амударё қизлари”, “Дўстим” деб номланган қўшиқлари мухлисларига жуда манзур бўлди.

Ҳозирги кунда эстрада йўналишида 20 нафарга яқин ёшларга мусиқадан сабоқ бериб келаётган ёш хонанданинг келгусидаги режалари катта. У мутоз йўналишда ҳам қўшиқ куйлаб, ўз репертуарини янада бойитиш, хилма-хил мавзуларда халқнинг дилидан жой оладиган кўплаб қўшиқлар яратиш ниятида.

Мамлакатимизда ёшлар камолоти йўлида яратилаётган чексиз имкониятлардан унумли фойдаланётган Раҳматжон сингари ёшлар жамиятда ўз ўрнини топишга, мақсади сари интилиб, халққа нафи тегадиган инсонлар бўлишга ҳаракат қилишмоқда. Эндигина элга танилаётган ёш хонанда юрт хизматида бўлиб, халқимиз эътирофига сазовор бўлишни энг катта бахт деб билади.

Озода Худойберганова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026