16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 06:22
Адабиёт 👁 426

ҚОРАҚАЛПОҚ АДАБИЁТИНИНГ ЙИРИК НОМАЁНДАЛАРИ ХОТИРАСИГА ҲУРМАТ-ЭҲТИРОМ КЎРСАТИЛДИ

ҚОРАҚАЛПОҚ АДАБИЁТИНИНГ ЙИРИК НОМАЁНДАЛАРИ ХОТИРАСИГА ҲУРМАТ-ЭҲТИРОМ КЎРСАТИЛДИ

Умумтаълим мактабларида ўқувчиларнинг билими, одоби ва ахлоқий сифатларини баҳолаб бориш орқали уларнинг фаоллигини оширишга алоҳида эътибор қаратилади. Чунки синфдошлари ва мактабдошлари даврасида ўзи эришаётган ютуқлари ҳақида алоҳида эътироф этилиб, маънавий рағбатлантирилган ўқувчи ўз устида янада самаралироқ ишлашга, янги ютуқларга эришишга интилади.

Амударё туманидаги 1-сонли умумтаълим мактаби педагогика жамоаси томонидан ўқувчиларнинг ижтимоий фаоллигини оширишнинг ўзига хос ва самарали услубидан фойдаланилади. Мактабда ҳар душанба ва жума кунлари эрталабки сафланиш ўтказилади. Бу сафланиш вақтида ўқувчиларнинг ҳафта давомида олган билимлари, ютуқ ва камчиликлари таҳлил қилинади. Алоҳида муваффақиятга эришган ўқувчи-ёшлар мактабдошларига намуна қилиб кўрсатилади ҳамда уларнинг ютуқларини мактаб миқёсида оммалаштиришга қаратилган тарғибот тадбирлари ҳам ўтказилади. Душанба кунлари эса янги ўқув ҳафтаси учун режалар белгилаб олинади.

Жорий йилнинг 5 май санасидаги сафланиш ҳафта якунига бағишланди. Унда анъанага кўра, аълочи, жамоатчи ва изланувчан ўқувчилар бошқаларга ибрат қилиб кўрсатилди. Сафланиш тадбири давомида Ўзбекистон Қаҳрамонлари, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ шоири Ибройим Юсупов ҳамда Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ ёзувчиси Тўлепберген Қаипберганов таваллудининг 94 йиллигига бағишланган адабий хотира кечаси, шунингдек, фаол ўқувчи-ёшларни тақдирлаш маросими ўтказилди.

Қорақалпоқ ва ўзбек адабиётининг забардаст намоёндалари, халқимизнинг азиз фарзандлари Ибройим Юсупов қаламига мансуб шеърларни ўқувчилар маҳорат билан ёддан ўқиб бердилар. Шунингдек, Қорақалпоқ ва ўзбек адабиётига ўзининг бетакрор ижодий фаолияти, бири-биридан қизиқарли нодир асарлари билан муносиб ҳисса қўшган Тўлерберген Қаипберганов асарлари ҳақида тўлқинланиб сўз юритдилар.

Тадбир давомида “Ёш гвардиячилар” мусобақасининг Амударё тумани босқичида фахрли 3-ўринни эгаллаган “Қалқон” жамоаси томонидан Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан жанговор машқлар намойиш этилди.

Шундан сўнг, “Ёш гвардиячилар” мусобақасининг туман босқичида фахрли 3-ўринни эгаллаган “Қалқон” жамоаси аъзолари, спорт мусобақалари ҳамда фанлар олимпиадаси, турли хил кўрик-танловларда иштирок этиб, ғолиб ва совриндор бўлган ўқувчилар мактаб маъмурияти томонидан муносиб тақдирландилар.

Сафланиш тадбиридан сўнг, мактабнинг қорақалпоқ тили ўқитувчиси Аптабида Абдумуратова томонидан қорақапоқ адабиёти йирик намоёндалари Ибройим Юсупов ҳамда Тўлерберген Қаипбергеновлар ижодига бағишланган давра суҳбати ҳам ташкил этилиб, унда қорақалпоқ тили фани услуббирлашмаси ва “Зийвар” тўгараги аъзолари иштирок этишди.

Қизиқарли савол-жавоблар Ибройим Юсупов шеърияти ва Тўлепберген Қаипбергенов асарларининг бадиий қиммати, тили ва услуби, улар яратган замонамиз қаҳрамонларининг ёшлар таълим-тарбиясида тутган ўрни ҳақида сўз юритилди. Шу билан бирга Ибройим Юсуопв шеърияти ҳамда Тўлепберген Қаипбергенов асарларининг билимдонлари ҳам аниқланиб, алоҳида эътироф этилди. Қорақалпоқ тили ўқитувчиси Аптабида Абдумуратова “Зийвар” тўгараги аъзолари учун Қорақалпоқ тили ва адабиётининг халқимиз маънавиятини юксалтиришдаги жуда катта аҳамияти хусусида сермазмун маъруза қилди ҳамда тўгарак аъзоларининг бу борадаги билимларини синовдан ўтказиш мақсадида қорақалпоқ фольклор адабиёти хазинаси дурдоналаридан парчалар ўқиб бериб, заковат ўйинлари ўтказди. Ўз навбатида тўгарак аъзолари қорақалпоқ фольклор адабиёти юзасидан ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилдилар. Барча саволларга Аптабида Абдумуратова бири-биридан қизиқарли халқ оғзаки ижоди намуналари орқали жавоблар берди.

Мактабда ўтказилган Сафланиш тадбири доирасидаги Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган адабий кеча, шунингдек “Зийвар” тўгараги аъзолари иштирокидаги давра суҳбати қизиқарли таассуротларга бой тарзда ўтди.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026