16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 03:16
Адабиёт 👁 273

БЎЗЁПЛИК КИТОБХОН ЁШЛАР ДАВРАСИДА

БЎЗЁПЛИК КИТОБХОН ЁШЛАР ДАВРАСИДА

Китоб – инсониятни зулматдан ёруғлик сари элтувчи маёқ. Илм қадрини билган инсоннинг ҳаёт сифатини яхшиловчи, маънавиятини юксалтирувчи қудратли кучдир. Ақлни чархлаб, кўнгилда эзгу орзулар уйғотишга қодир мутолаа лаҳзалари ҳар қандай одам онгида яхшилик, меҳр туйғуларини мустаҳкамлайди.

“Тараққиёт кўзгуси” газетаси таҳририяти ижодий жамоаси томонидан амалга оширилаётган “Нажот – таълимда, нажот – тарбияда, нажот – билимда” шиори остида ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб қилишга бағишланган “Билимли ва маънавиятли ёшлар билан – Учинчи Ренессанс сари” давлат гранти лойиҳаси доирасидаги тадбирларнинг мазмун-моҳияти ҳам ўсиб келаётган ёш авлодни илм чўққиларини эгаллаш ва юксак маънавият соҳиблари бўлишга даъват этиш, шу билан бирга, билимдон ва ташаббускор ёшларни тенгдошларига ўрнак қилиб кўрсатишга қаратилгани билан муҳим аҳамият касб этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан молиялаштирилган мазкур лойиҳа иш режасига кўра, лойиҳа ижодкорлари жорий йилнинг 29 март санасида Амударё туманининг 3-сектори ҳудудидаги 77-сонли умумтаълим мактабида бўлишиб, ёш китобхонлар билан учрашди.

Бўзёп қишлоғи аҳолисининг фарзандлари таълим-тарбия олаётган мазкур ўқув маскани, 2017 йилда қайта таъмирланиб, замонавий талаблар даражасида жиҳозланган. 140 ўқувчи ўринга мўлжалланган таълим муассасасида айни пайтда 134 нафар бўзёплик илмга чанқоқ ўқувчи-ёшлар таълим-тарбия олишмоқда. 26 нафар ўқитувчиларнинг 1 нафари олий, 3 нафари 1-, 3 нафари 2-тоифага, қолганлари эса мутахассис ўқитувчилардир. Мактабда умумтаълим фанлари бўйича 14та фан тўгараклари фаолияти йўлга қўйилган бўлиб, мазкур тўгаракларда салкам 90 нафар ўқувчи шуғулланишади. 6та спорт секциясида олиб бориладиган машғулотларнинг доимий иштирокчилари эса 52 нафарни ташкил этади.

Мактаб ўқувчилари учун китобхонлик энг қизиқарли машғулотлар сирасига киради. Зулхумор Ёзбоева раҳбарлик қилаётган мактаб кутубхонасининг китоблар жамланмаси 2600та бўлиб, кутубхонада ҳозирги замон ўзбек болалар адабиёти намуналаридан тортиб, жаҳон адабиётининг дурдона асарлари тартиб билан териб қўйилган.

Мўъжазгина кутубхонанинг 90 нафар доимий аъзолари билан биргаликда кутубхона мудираси Зулхумор Ёзбоева турли саналар муносабати билан адабий-бадиий давра суҳбатлари, таниқли шоир ва ёзувчиларнинг ҳаёти ва ижодий фаолиятига бағишланган мушоиралар, шеърият байрамлари ташкил этилаётганидан билдикки, китобхон ўқувчи-ёшлар учун мактаб кутубхонаси ҳақиқий маънавият масканига айланган.

Мактаб директори Шавкат Тўраев, маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Муҳаббат Манғитоваларнинг эътироф этишларича, китобхон ўқувчилар орасида А.Навоий, З.М.Бобур, Фурқат, Зулфияхоним, Ҳ.Олимжон, Э.Воҳидов, А.Орипов, Ҳ.Худойбердиева, Ибройим Юсупов, Муҳаммад Юсуф асарларининг билимдонлари кўп. Буни биз китобхон ўқувчи-ёшларнинг ўзлари ўқиган китоблар, китоблардан олган таассуротлари ҳақида тўлқинланиб сўзлашларидан ҳис этдик.

8-синф ўқувчиси Саодат Жумабоева Алишер Навоийнинг “Хамса”си, Ўткир Ҳошимовнинг “Дунёнинг ишлари” асарларидан ўзи учун олган ибрат ва меҳр-муҳаббат ҳисси, Муҳаммад Юсуф шеърияти туфайли қалбида уйғонган ватанпарварлик, халқпарварлик туйғулари хусусида фахрланиб сўз юритаркан, унинг бу фикрларини қувватлаган 10-синф ўқувчилари Севарахон Йўлдошева, Мадинахон Собирова, 5-синф ўқувчиси Ойдиной Рашидова, Улбўсин Матназаровалар ҳам ўзлари ўқиган китоблар ҳақида сўз юритиб, тенгдошларига ушбу китобларни ўқишни тавсия ҳам қилдилар.

Мактабнинг бири-биридан китобхон ёшлари билан самимий мулоқотда бўлган лойиҳа координатори, Ўзбекистон Ёзувчилар Уюшмаси аъзоси, Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўсратган журналист, шоира Робия Йўлдошева китобхон ёшларнинг билим ва салоҳиятларини синовдан ўтказиш мақсадида ҳозирги замон ва мумтоз ўзбек адабиёти намоёндаларининг асарлари юзасидан савол-жавоб тадбирини ҳам ўтказди.

Китобхон ёшлар Ўзбекистон халқ ёзувчиси Пиримқул Қодировнинг “Юлдузли тунлар”, “Ҳумоюн ва Акбар” асарлари, А.Ориповнинг “Ҳаким ва ажал” достони, М.Юсуф шеърияти хусусидаги саволларга мамнуният билан жавоб беришиб, ўзларининг маънан баркамол инсонлар сифатида вояга етаётганларини пухта жавоблари, теран фикрлари билан амалда намоён этдилар.

Мактабнинг 11-синф ўқувчиси Лобархон Жумабоева ўзи ёзган шеърларидан, китобхон ёшлар эса Ҳ.Олимжон, М.Юсуф, Ибройим Юсупов, А.Орипов шеърларидан ифодали ўқиб бердилар.

Бугунги глобаллашув жараёнида ўзларининг бўш вақтларини ижтимоий тармоқларга, интернет ва уяли телефон воситаларига сарфламай, мактаб кутубхонаси мудираси Зулхумор Ёзбоева раҳбарлигида маънавий-маърифий суҳбатлар, китоб мутолааси билан шуғулланиш орқали ўтказаётган бўзёплик китобхон ёшлар орасидан келажакда она Юрт фидойилари, ҳақиқий ватанпарварлар етишиб чиқишига ишондик. Жорий ўқув йилида илк битирувчилари мустақил ҳаётга қадам қўйишга ҳозирланаётган 77-сонли мактаб обрўсини кўтаришга қодир илмга чанқоқ ёшларнинг орзулари ушалишини тиладик.

Равшан БАҲРОМОВ, Муяссар ХАЛИЛЛАЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019