16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 03:33
Адабиёт 👁 475

“Ё сиз келинг, ё биз борамиз”: “китоблар карвони” навбатдаги таълим масканига ташриф буюрди

“Ё сиз келинг, ё биз борамиз”: “китоблар карвони” навбатдаги таълим масканига ташриф буюрди

“Илм излаб бормайди, илмни излаб келадилар” деган эди донолардан бири. Ушбу қисқа жумлаларда не маъно яширин? Агарда инсон етукликка, илм олишга ва маънавий оламини бойитишга бел боғласа ўқисин, излансин, шахсан ўзи ҳаракат қилсин ва кўзлаган мақсадига эришсин, деган мазмун бор унда. Аммо бугунги тараққий топган замонда илм-у маърифат, маънавият инсонни ўзи “излаб” келиши ҳам мумкин. Қандай дейсизми?! Айтайлик, маънавий камолот воситаси бўлган “китоблар карвони” сиз таълим олаётган масканга ёки сиз истиқомат қилаётган маҳаллага бориши мумкин.

“Тараққиёт кўзгуси” газетаси таҳририятининг “Билимли ва маънавиятли ёшлар билан – Учинчи Ренессанс сари!” номли грант лойиҳаси ана шундай имкониятни тақдим этмоқда.

Яқиндагина газета таҳририяти ходимлари, лойиҳа ижрочилари ушбу грант лойиҳаси доирасида Амударё туманининг 2-сектори ҳудудида жойлашган 64-сонли мактабга ташриф буюришди. Турли хил жанрдаги адабиётларни ўз ичига олган китоблар жамланган “китоблар карвони” мактабга ва китобсевар ўқувчилар қалбига зиё таратиб кириб келди.

Тадбирда “Тараққиёт кўзгуси” газетаси мухбири Маҳмуджон Шомуродов, Амударё телевидениеси суҳандони Азиза Мадраҳимова, газета мухбири Шаҳзод Қурбонбоев, мактаб директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Акбар Холниёзов ҳамда мактабнинг илмга чанқоқ 9-10-синф ўқувчилари иштирок этишди.

Тадбирни мактаб директорининг ўринбосари Акбар Холниёзов очиб берди. У ўз сўзида ўқувчиларнинг ҳаётида китобнинг тутган ўрни ҳақида айтиб ўтди. Китоб ўқиган инсон саломидан маълум экани, кенг дунёқарашга эга бўлиш учун ҳам китоблар ўқувчининг дўсти эканлигига алоҳида урғу берилди. Шундан сўнг лойиҳа координатори, журналист Азиза Мадраҳимова ўқувчиларни таҳририят қошидаги кутубхонадан келтирилган “китоблар карвони” билан қисқача таништириб ўтди. Мазкур китоблар жамланмасида бадиий, илмий, мотивацион йўналишда ёзилган тўпламлар борлигини айтиб, ҳар бир киши ўз қизиқишидан келиб чиққан ҳолда мутолаа қилиши мумкинлигини билдирди. Шунингдек, китоб ўқиш нафақат маънавий озуқа олиш учун кераклигини, балки, ҳаётда ўз ўрнингни топиш, карьера қилиш, ҳаттоки нозик оилавий муносабатларни мустаҳкамлаш учун ҳам зарурлигини таъкидлаб ўтди. Дарҳақиқат, китоб ўқийдиган, маънавияти бой, ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат кучли бўлган оила ҳеч қачон ажрим ёқасига келиб қолмайди.

Журналист Шаҳзод Қурбонбоевнинг китобхонлик ҳақидаги ҳаётий кузатувлари билан йўғрилган фикрлари эса даврани жонлантирди. Шунингдек, у ўқувчиларнинг келажакдаги режалари билан қизиқди.

Тадбирда айниқса, 9-синф ўқувчилари бўлган Дилшода Султанова ҳамда Олтиной Ҳайдароваларнинг бугунги глобаллашув даврида китобларнинг аҳамияти тўғрисидаги фикрлари тенгдошларини мушоҳадага чорлади.

Тадбир сўнгида ўқувчилар “китоблар карвони”дан жой олган адабиётлар билан яқиндан танишдилар. Аксарият ўқувчилар таҳририят қошида ташкил қилинган кутубхонага аъзо бўлишга қизиқиш билдирди ҳамда грант лойиҳаси доирасида ташриф буюрган ижодий гуруҳга ташаккур айтиб, ўқувчи маънавиятини бойитадиган бундай тадбирларни тез-тез ўтказиб туриш кераклигини таклиф қилдилар.

Азиза Мадраҳимова

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026