16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 05:06
Саломатлик 👁 500

Ёз мавсумида кузатиладиган юқумли касалликларнинг олдини олишга қаратилган профилактик тадбирлар ўтказилмоқда

Ёз мавсумида кузатиладиган юқумли касалликларнинг олдини олишга қаратилган профилактик тадбирлар ўтказилмоқда

Соҳа ходимларига яхши маълумки, март ойидан бошлаб октябрь ойигача бўлган давр каналарнинг ривожланиши учун жуда қулай мавсум ҳисобланади. Шу сабабли Қрим-Конго геморрагик иситма касаллигининг олдини олиш мақсадида Амударё тумани Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими томидан аҳоли орасида тарғибот-ташвиқот ишлари кучайтирилмоқда.

Бу касаллик ўтмишда қора ҳалак, қўра ўлим деб номланган бўлиб, каналар чақиши ёки канани териш ва эзиб ўлдириш, шунингдек, қўй-эчкиларнинг жунини қирқиш вақтида одамларга юқади. Беморлар ўз вақтида шифокорга мурожаат қилмаса, аҳволи оғирлашиб, айрим ҳолатларда ўлим билан тугаши мумкин.

Қрим-Конго геморрагик иситма касаллигини юқтириб олмаслик учун чорвачилик билан шуғулланувчи фуқаролар белгиланган санитария қоидаларига амал қилган ҳолда хонадонларда боқилаётган чорва молларида каналар бор-ёқлигини текшириб туришлари шарт.

Бундан ташқари, ёз кунларида аҳоли, айниқса ёшлар орасида салқин ичимликлар ва музқаймоқларнинг севиб истемол қилиниши оқибатида, ўткир юқумли ичак касалликлари, овқатдан заҳарланиш ҳамда юқумли бўлмаган бошқа касалликлар ҳам келиб чиқиши мумкин.

Амударё тумани Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими мутахассислари томонидан салқин ичимликлар, музқаймоқлар шунингдек иссиқ кунларда сифати тез бузилувчи озиқ-овқат маҳсулотларидан заҳарланишнинг олдини олиш мақсадида аҳоли гавжум жойлар, жумладан, кафеларда, бозорларда ва жамоат жойларида профилактик тадбирлар ўтказиляпти. Шунингдек, турғун савдо шоҳобчалари томонидан сотувга чиқарилаётган салқин ичимликлар ва музқаймоқларнинг кимёвий ва бактериологик таркибини аниқлаш мақсадида бўлим лабораториясига намуналар олиниб, тегишли тартибда текширилмоқда.

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, туғун савдо шаҳобчаларидаги салқин ичимликлар ва музқаймоқлар инсон саломатлигига салбий таъсир кўрсатмаслиги учун бир қатор белгиланган талабларга жавоб бериши зарур. Хусусан, савдога чиқарилган салқин ичимликлар ва музқаймоқларнинг сифати ва хавфсизлигини кафолатловчи ҳужжати бўлиши керак. Шунингдек, салқин ичимлик солинган катта ҳажмдаги идишлар меъёрий талаб бўйича озиқ-овқат маҳсулотларига мўлжалланган, хавсизлиги кафолатланган бўлиши лозим. Бундан ташқари, катта ҳажмдаги идишларда сотилаётган салқин ичимликлар ва музқаймоқлар бир маротаба ишлатиладиган идишларда қуйиб берилиши ва ишлатилгандан сўнг идишлар яроқсиз ҳолатга келтирилиб, махсус контейнерда йиғилиши белгиланган. Сотувчилар эса Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли буйруғи асосида даврий тиббий кўрикдан ўтиши ва махсус иш кийимига эга бўлиши ҳамда шахсий гигиена қоидаларига риоя этиши зарур.

Азиз истеъмолчилар! Сиздан шуни илтимос қилиб сўраб қоламизки, ёзнинг иссиқ кунларида қуёш нури тик тушадиган ва очиқ шароитда сақланган, полиэтилен идишларда қадоқланган салқин ичимликлар, фуқаролар томонидан номаълум шароитда тайёрланиб, санитария-гигена талабларига жавоб бермайдиган идишларга солинган турли чанқоқбосди ичимликлар ва хавфсизлиги кафолатланмаган озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилишдан сақланинг. Чунки бундай ичимлик ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари ўз сифат ва хавфсизлигини йўқотган ҳисобланади.

Д.Бабажанов, Д.Балтабаева, Амударё тумани СЭО ва ЖСБ олий тоифали шифокорлари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026