16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 03:35
Адабиёт 👁 426

Амударёлик ёш китобхон мамлакат миқёсидаги танловда 2-ўринни эгаллади

Амударёлик ёш китобхон мамлакат миқёсидаги танловда 2-ўринни эгаллади

Китоблар инсонни маънан юксалтиради, жамиятда обрў-эътиборини оширади. Шу сабабли ҳам аҳоли, айниқса ёшларни китобхонликка жалб қилиш мақсадида қатор тадбирлар, танловлар ўтказилмоқда. Яқинда мамлакат миқёсида ўтказилган шундай танловларнинг бирида амударёлик қиз фахрли 2-ўрин соҳибаси бўлди. “Маҳалладаги китобхон” онлайн танловида муносиб иштирок этиб, ғолиблар сафидан жой олган Моҳина Жуманиёзованинг хонадонига Ўзбекистон Маҳаллари уюшмаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғи Сағиндик Турманов ташриф буюриб, Моҳинанинг онаси Саида Жуманиёзовага шундай китобхон қизни тарбиялаб, вояга етгазгани учун ўз миннатдорчилигини билдирди. Шунингдек, ёш китобхонга қимматбаҳо совғалар топширди.

Ўзбекистон Маҳаллалари уюшмаси Амударё тумани бўлими бошлиғи Алишер Юлдашев ҳамда туман прокурори вазифасини вақтинча бажарувчи Абат Жумамуратовлар ҳам Моҳина Жуманиёзова каби китобхон ёшлар амударёликларнинг фахри эканлигини алоҳида таъкидладилар.

Саида Жуманиязовани ҳам фарзандини билим ва маънавият томон йўлловчи, китобнинг қадрини билгувчи маърифатли она, десак муболаға бўлмайди. Чунки бу аёл, болалигидан китобларни дўст билиб улғайган. Шу сабабли, Моҳинанинг мактабда яхши ўқиши, шунингдек, фарзандида санъат ва китобхонликка қизиқиш уйғотиш учун хонодонида зарур шароитларни яратди.

Маълумот ўрнида, “Маҳалладаги китобхон” танлови Ўзбекистон Маҳаллалари уюшмаси томонидан китобхонлар сафини янада кенгайтириш мақсадида республика миқёсида маҳаллалар ўртасида, жорий йилнинг июнь ойидан эътиборан ташкил қилинган эди. Танлов низомга кўра белгиланган бадиий асарлардан тузилган 25 тестдан иборат бўлиб, онлайн шаклда, ёшидан қатъий назар барча китобхонлар ўртасида ўтказилди. Иштирокчиларга танловнинг июнь ойи учун Ўткир Ҳошимов қаламига мансуб “Дунёнинг ишлари” ва Абдулҳамид Чўлпоннинг “Кеча ва кундуз” асарларини мутолаа қилиш тавсия қилинган эди.

Моҳина Жуманиёзова китоб мутолаасидан ташқари фортепиано чалишга ҳам жуда қизиқади. Соҳа билимларини яхши ўзлаштириш мақсадида 9-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида фортепиано йўналишида 7 йилдан буён таҳсил оляпти. Бугунги кунга қадар устози Дилфуза Раҳимовадан кўплаб куйларни маромига етказиб ижро қилишни ўрганди. Фортепианодаги оқ ва қора клавишлар узра нозик бармоқлар оҳиста ҳаракатланар экан, қалбимизни гўзал куйлар мафтун этди. Хона ичра янграган оҳанглар ёшликнинг беғубор орзулари ҳақида ҳикоя қилаётгандек гўё.

Лавҳамиз қаҳрамони бугунги кунда етук мутахассис бўлиш учун хорижий тилларни ўрганиш лозимлигини яхши билади. Шу сабабли мактаб таълимидан ташқари инглиз тилини юқори даражада ўрганиш мақсадида туманимизда фаолият юритаётган хорижий тилларга ихтисослашган ўқув марказларида жонкуяр устозларидан сифатли билим оляпти.

Моҳина Жуманиязованинг китоб жавонидаги адабиётларни кузатиб, ўқиган асарлари ҳақида суҳбатлашар эканмиз, унинг бу танловда шунчаки қатнашиб, тасодифан ғолиб бўлмаганига, балки бу ютуқ йиллар давомида ўрганилган билимларнинг амалий натижаси эканига амин бўлдик.

Лавҳамиз якунида ёш китобхонни ушбу муваффақияти билан яна бир бор муборакбод этиб, бу каби танловларда янада баланд марраларини забт этишига тилакдошлик билдирамиз. Овул-маҳаллаларимизда Моҳина Жуманиёзова каби китобхон ёшлар сафи кўпаяр экан, Амударё тумани номи юқори давраларда эътироф этилаверади.

Шоҳзод Қурбонбоев

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026