16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 06:03
Саломатлик 👁 336

ВИРУСЛИ ГЕПАТИТ А КАСАЛЛИГИГА ҚАРШИ ЭМЛАШ ТАДБИРЛАРИ ЎТКАЗИЛМОҚДА

ВИРУСЛИ ГЕПАТИТ А КАСАЛЛИГИГА ҚАРШИ ЭМЛАШ ТАДБИРЛАРИ ЎТКАЗИЛМОҚДА

Мамлакатимизда аҳолининг репродуктив саломатлигини таъминлаш, айниқса, фасллар алмашиши муносабати билан кузатиладиган юқумли касалликлар тарқалишининг олдини олиш мақсадида тизимли ишлар олиб борилмоқда. Шундай бўлса-да, халқ орасида “ифлос қўллар касаллиги” ва “сариқ касаллик” номини олган вирусли гепатит А ва гепатит Е касаллигига қарши амалга оширилаётган чора-тадбирларга қарамасдан аҳоли орасида ушбу касалликка чалиниш ҳолатларининг кузатилаётгани сир эмас.

Касаллик кўпроқ 2 ёшдан 15 ёшгача бўлган болалар орасида учрайди ва ҳақиқатдан ҳам болаларнинг қўлларини ювмасдан овқатланишлари, мева-сабзавотларни йўл-йўлакай, дарахт шохидан узиб олиб, тоза сувда ювмай истеъмол қилишлари, қайнамаган сувни ичишлари, шунингдек, туриб қолган очиқ сув ҳавзаларида чўмилишлари, усти дастурхон билан ёпилмаган, пашшалар қўнган озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилишлари натижасида келиб чиқади.

Вирусли гепатит касаллиги вирусини юқтириб олган беморнинг дармони қуриб, иштаҳаси йўқолади, кўнгли айнийди, баъзи ҳолатларда қайт қилиб, ҳарорати кўтарилади. Уйқучанлик, гриппга ўхшаш ҳолатлар кузатилади ва кўз оқи, пастки қовоқ шиллиқ пардаси сарғайиб, пешобининг ранги қизаради.

Ана шундай ҳолатлар кузатилган тақдирда зудлик билан шифокорга мурожаат қилиш зарур ва касалликнинг айнан ана шу даврида бемор ўзи билмаган ҳолда вирусли гепатитни бошқаларга, айниқса, оила аъзоларига юқтириб олиши мумкин.

Касалликни даволагандан кўра, унинг олдини олишга қаратилган чора- тадбирлар муҳим аҳамиятга эга. Шу боис, Амударё тумани Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими шифокорлари томонидан мунтазам равишда соҳа мутахассислари ва аҳоли кенг қатлами орасида тушунтириш-тарғибот ва профилактик тадбирлар ўтказилиб, касалликка қарши мавсумий эмлаш ишлари амалга оширилиб келинмоқда.

Айни кунларда Амударё туман Тиббиёт бирлашмаси қошидаги кўп тармоқли Марказий поликлиникада вирусли гепатитга қарши эмлаш ишлари уюшқоқлик билан олиб борилмоқда. Вакцинация жараёнини самарали ўтказиш мақсадида Амударё туман Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлимининг эпидемиология ва иммунопрофилактика бўлими мудираси Гулшод Тажибоева 2 ёшдан 15 ёшгача бўлган фарзандларини эмлатгани келган ота-оналар ва гепатит А вирусига қарши эмланиш истагида бўлган катта ёшдаги фуқароларга ушбу вирусни юқтириб олишдан сақланиш ҳамда касалликнинг инсон учун зарарли асоратлари хусусида керакли тушунчалар, маслаҳат ва тавсиялар бермоқда.

Айниқса, бемор бола фойдаланган идишлар, чойшаб, ёстиқ жилди, кийим-кечак, ўйинчоқлар, сўрғич, ҳожат анжоми, бемордан қолган овқатлар вирус билан зарарланган бўлиши, шу боис, бу идишларни махсус ювиш воситалари билан яхшилаб ювиб, уйдаги эшик тутқичлари, поллар ва умум фойдаланувдаги бошқа буюмларни зарарсизлантирувчи воситалар ёрдамида тез-тез артиб, тозалаб туриш зарурлигини таъкидлади.

Эмлаш тадбири давомида Гулшод Тажибоева жараёнда иштирок этаётган ота-оналар ва аҳоли вакилларига касалликнинг белгиларига бефарқ қараш ва барча ёшдаги беморларда вақтида зарур муолажа чораларининг кўрилмагани натижасида жигар етишмовчилиги, жигар циррози, холецистит ва астеноневротик синдром каби оғир асоратларни юзага келтиришини, шунинг учун касалликка қарши эмлаш чораларига эътиборли бўлиш муҳим аҳамият касб этишини қайд этди. Шу баробарида барча ота-оналарга фарзандларини мактабгача таълим ташкилотларига ва мактабга беришдан аввал вирусли гепатит Ага қарши эмлатишни маслаҳат берди.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, ҳозирги вақтда касалликнинг сариқ белгисиз тури кўпроқ кузатилмоқда ва касалликка тўғри ташхис қўйилиб, тўғри даволанмаса юқоридаги каби оғир асоратларга олиб келиши мумкин.

Бундай муаммоларга дуч келмасликнинг энг тўғри ва самарали усули – касалликка қарши эмланиш ҳамда соғлом турмуш тарзига амал қилиш, фарзандларимизни ҳам тозаликка қатъий амал қилишга ўргатишдир. Зеро тозалик – саломатликнинг бирдан-бир гаровидир.

Робия Йўлдошева.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019