16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 13:24
Жамият 👁 3,412

ОНА ТАБИАТНИ АСРАЙЛИК!

ОНА ТАБИАТНИ АСРАЙЛИК!

Қипчоқ Давлат ўрмон хўжалигида "Ўрмон тўғрисида”ги, "Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги, Ўзбекистон Республикаси "Экологик назорат тўғрисида”ги Қонунларининг бажарилишини таъминлаш борасида ижобий ишлар амалга оширилмоқда. Давлат ўрмон хўжалигинининг давлат ўрмон фонди майдонлари жами 16469 гектар бўлиб, шундан ўрмон билан қопланган майдонлари 3124 гектарни, маданий ўрмонзорлар 180 гектарни, сийрак ўрмонзорлар 480,2, яйловлар 2800, қумликлар 2576, бошқа ерлар эса 6878 гектарни ташкил қилади. Ўрмон хўжалигида Назархон ва Қипчоқ ўрмон тузилмалари мавжуд бўлиб, ўрмон фонди ерлари тўртта ўрмон айланмаларига бириктирилган. Ўрмон хўжалигининг асосий вазифалари мавжуд ўрмонларни сақлаш, қўриқлаш, кўпайтириш, маданий ўрмонлар барпо қилиш, ниҳолхоналарда мевали, доривор ва манзарали дарахт кўчатларини етиштиришдан иборат. Ўрмон хўжалигимизда "Қипчоқ Давлат ўрмон хўжалигининг 2015-2017 йилларга мўлжалланган ривожланиш дастури” асосида режавий ишлар амалга оширилмоқда.

Дастурда жорий йилда 65 гектар майдонда маданий ўрмонзорлар бунёд этиш, 2,3 гектарга мевали ва манзарали дарахтлар уруғидан, 0,7 гектар ерга қаламча экиш, ниҳолхоналарни ташкил этиш ҳамда ушбу дастур асосида доривор ўсимликлар туркумига кирадиган 30 гектар ширинмия (бўён) плантацияси, 1,4 гектар ерга чилонжийда кўчатларини экишга киришилди. 10 гектар ерга ошқовоқ ва 5 гектар ерга бошқа қишлоқ хўжалиги экинларидан экиш, асаларичилик, паррандачилик ва балиқчилик маҳсулотларини етиштириш ҳамда 2015 йилда 100 тонна ширинмия (бўёнтомир), 500 килограмм исириқ каби доривор ўсимликлар тайёрлаш режалаштирилмоқда. Юқорида кўрсатиб ўтилган режаларни амалга ошириш, ерларни экишга тайёрлаш, техника таъминоти, ёқилғи-мойлаш манбалари заҳирасини яратиш, тайёрланадиган доривор ва озуқабоп ўсимликлар хом-ашёсини сотиш бўйича "Ўзфармсаноат” ДАК корхоналари билан контрактация шартномаларини тузиш ишлари олиб борилди.

Жорий йилнинг 1 апрель ҳолатига ўрмон хўжалигининг қум ҳудудига 38 гектар ерга саксовул кўчатлари, ниҳолхоналарга эса 14 турдаги мевали ва манзарали дарахт уруғлари экилди. "Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги, "Ўрмон тўғрисида”ги ва "Экологик назорат тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунлари ижросини таъминлаш мақсадида ўқув муассасалари ва аҳоли ўртасида кенг тушунтириш-тарғибот ишлари олиб борилганлиги боис, туманимизда йил сайин яшил дарахтзорлар майдони кенгайиб бормоқда.

Ўрмонзорларга кўп миқдорда зиён етказадиган ҳолат - бу ўрмон ёнғини бўлиб, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси жиддий зарарланади. Ўрмонларда ўрмон ёнғинининг олдини олиш ва унга қарши курашни кучайтириш мақсадида ҳар йилнинг март ойидан бошлаб ўрмон ёнғини хавфсизлиги мавсуми бошланади. Туман ҳокимининг "Қипчоқ ўрмон хўжалигига қарашли ўрмонзорларда ёнғиннинг олдини олиш ва унга қарши курашни кучайтириш тўғрисида”ги қарори асосида корхона-ташкилотлар, деҳқон-фермер хўжаликлари, овул, маҳалла фуқаролар йиғинлари раҳбарларига, шу ҳудудда яшовчи аҳолига мавжуд ўрмон дарахтларини, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш, ёнғинга қарши чора-тадбирлар кўриш, туманда экологик муҳитни яхшилаш бўйича кўрсатмалар берилди.

Ўрмон фонди ерлари билан чегарадош ҳудудларда дала атрофларини, ариқ ва зовурларни тозалаш пайтида ёнғиннинг олдини олиш мақсадида қамишзорларга ўт қўймаслик, аҳоли ўртасида тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларига ўрмон дарахтларини ўзбошимчалик билан ноқонуний чопиб, ўғирлаш ҳолатлари, броконьерлар ва ўрмон қонунбузарларига нисбатан тегишли чоралар кўриш топширилди.

Ўтган йили ўрмон қўриқчилари томонидан 6 та ўзбошимчалик билан дарахт кесиш ҳолатлари аниқланиб, 4145,6 минг сўмлик ўсимлик дунёсига келтирилган зарар айбдорлардан ундирилди.

2014 йил давомида 58 гектар ердаги ўрмонзорлар табиий тикланишига эришилди, ўрмон зараркунандаларига қарши кураш ишлари 168 гектар майдонда олиб борилди.

Хулоса ўрнида айтиш керакки, ўрмон - миллий бойлигимиз. Уни асраш эса бурчимиздир.

Р.ДОСМАНОВ,

Қипчоқ давлат ўрмон хўжалиги директори в.в.б.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019