16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 03:35
Қишлоқ хўжалиги 👁 356

Техниканинг созлиги – мўл ҳосил гарови

Техниканинг созлиги – мўл ҳосил гарови

Халқимизда “Қиш ғамини ёзда кўр”, деган ҳикмат бежиз айтилмаган. Зеро, қишлоқ хўжалигида ҳар бир дақиқа ғанимат, айниқса, баҳорги экиш мавсуми яқинлашгани сайин дала меҳнаткашлари зиммасидаги масъулият икки ҳисса ортади.

Амударё туманида ҳам айни куларда баҳорги дала ишларига қизғин ҳозирлик кўрилмоқда. Ушбу жараён Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг Амударё туман бўлими ходимлари томонидан мониторинг қилиб борилмоқда. Маълумки, сифатли ва ўз вақтида бажарилган агротехник тадбирларнинг муваффақияти, аввало, қишлоқ хўжалиги техникаларининг созлигига, уларнинг мавсумга шайлигига бевосита боғлиқ. Шу боис, тумандаги барча мутасадди ташкилотлар ва фермер хўжаликлари куч-ғайрати техникаларни таъмирлаш ва созлаш ишларига сафарбар этилган. Бу жараён эртанги кун хирмонининг баракаси учун қўйилаётган мустаҳкам пойдевордир.

Туман бўйича 2026 йилги баҳорги дала ишлари мавсумига тайёргарлик кўриш мақсадида ишлаб чиқилган чора-тадбирлар режасига мувофиқ, мавжуд 16 та устахоналарда кенг кўламли таъмирлаш ишлари ташкил қилинган. Режага асосан, туман бўйича жами 150 дона чигит экиш сеялкалари, 325 дона культиватор, 1700 дона тишли борона ва 293 дона ер текислагич молалар тўлиқ таъмирдан чиқарилиши белгиланган.

Эътиборли жиҳати шундаки, бу йилги мавсумда техника ва агрегатларни замонавий агротехнология талабларига мослаштиришга алоҳида урғу берилмоқда. Хусусан, чигит экиш ва ишлов бериш техникаларини 76 сантиметрли оралиқ схемасига ўтказиш ва мослаштириш ишлари олиб борилаётгани, келажакда ғўза парваришида қатор ораларига ишлов бериш сифатини оширишга, ўсимликнинг ривожланиши учун қулай шароит яратишга хизмат қилади. Мутахассисларнинг таъкидлашича, ушбу схеманинг қўлланилиши техникаларнинг даладаги ҳаракати давомида кўчатларга шикаст етказмаслигини ва агротехник тадбирларнинг юқори аниқликда бажарилишини таъминлайди.

Таъмирлаш ишларининг бориши айрим ҳудудларда намунали ташкил этилганини алоҳида қайд этиш жоиз. Жумладан, Оқ олтин овулидаги фермерларнинг техникалари жамланган устахонада фаолият юритаётган муҳандис-техник ходимлар ва тажрибали чилангарларнинг саъй-ҳаракати билан таъмирлаш ишлари жадал суръатларда якунига етказилмоқда.

Мазкур масканда режалаштирилган техникалардан 12 дона чигит экиш сеялкаси, 16 дона культиватор, 88 дона тишли борона ҳамда 16 дона темир молалар мавсумга тўлиқ шай ҳолатга келтирилди. Ушбу агрегатларнинг барчаси кўрикдан ўтказилиб, эскирган қисмлари янгисига алмаштирилди, бўёқлаш ва мойлаш ишлари сифатли бажарилди.

Худди шундай уюшқоқликни Холимбег овулида ҳудудида ҳам кузатиш мумкин. Ушбу ҳудудда ҳам баҳорги мавсум олдидан техника паркини янгилаш ва созлаш ишларига жиддий эътибор қаратилган. Бугунги кунга келиб, мазкур устахонада 9 дона чигит экиш сеялкаси, 13 дона культиватор, 72 дона тишли борона ва 12 дона темир молаларни таъмирлаш ишлари тўлиқ якунланди.

Бу каби амалий ишларнинг замирида биргина мақсад ётибди: баҳорнинг ғанимат дамларида, тупроқда намлик сақланиб турадиган қисқа муддат ичида чигитни ерга қадаш ва уни парваришлаш ишларини кечиктирмасдан амалга оширишдир. Техника соз бўлса, ишда унум, деҳқоннинг кўнглида хотиржамлик бўлади. Агрегатларнинг, айниқса, борона ва молаларнинг созлиги эса ерга сифатли ишлов бериш, тупроқни майин ҳолатга келтириш ва намликни сақлашда муҳим роль ўйнайди.

Амударё туманида олиб борилаётган бундай тизимли ишлар, техникаларни мавсумга тайёрлаш жараёнлари 2026 йилда мўл ва сифатли пахта ҳосили етиштириш учун мустаҳкам замин яратади, дейишга тўлиқ асос бўла олади. Зеро, бугунги ҳаракат – эртанги барака демакдир.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026