16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 10:55
Адабиёт 👁 3,566

Сабоқ

Сабоқ

Буни ҳаёт дейдилар

Фазилатнинг отаси этикдўз уста эди. У отасининг ишдан қайтишини пойлаб ўтирар, келганида бўйнига опичиб олар, эркаланиб тўймасди, "она қизим”, дея пешонасидан ўпиб эркалатишларини жуда хуш кўрарди... Отажони тўсатдан вафот қилди... Уйда онаси ва ўзидан катта акаси билан қолишди. Ўшанда Фазилат 6 ёшлар чамасида эди...

Мактаб остонасига биринчи бор қадам қўйганидаги қувончини айтмайсизми? Ўқишга, билимга ихлоси баланд Фазилат фанларни тез ўзлаштириши билан ўқитувчиларининг ҳам ихлосини қозонди.

У пайтларда мактаб ошхонасида ёғда қовурилган гўмма сотиларди. Синфдошлари катта танаффусда гўмма олиб ейишарди. Фазилатнинг ҳам гўмма егиси келар, лекин отаси вафотидан кейин оиласи рўзғорида тақчиллик сезилиб қолгани учун оч бўлганида онасининг папкасига солиб юборган нонини еярди... Унинг мурғак қалбидан ўша пайтларда "Катта бўлсам кўп ишлайман...” деган фикрлар ўтарди...

Фазилат шу тариқа қийинчилик кўриб вояга етди. Тикувчиликка қизиқди. Касб ўрганиб, онасига оилада кўмакдош бўлди. Акаси қурилишда ишлади. Ака-сингил пул топишиб, тўйга тараддуд кўришди. Акаси уйланди, уйлари тўлиб қолди..

Шу орада Фазилатга ҳам совчилар кела бошлади. Фазилат қишлоққа келин бўлди... У келин бўлган хонадон кўпчилик бўлиб яшашаркан. Қайнона, қайнота, қайноға, қайнбола-ю, қайнсингилларининг кўнгилларига йўл топиш осон бўлмади. Оила аъзоларининг барчаси далада меҳнат қилишар, бир кийиб келган кийимлари тупроққа беланар, Фазилат кунда бир уюм кир ювар, уй ишлари, меҳмон кутиш, оиладагиларнинг ҳурматини жойига қўйиш осон бўлмади...

Ойлар ўтди, Фазилат ўғилли бўлди. Эри алоқа институтининг сиртқи бўлимини тамомлаб, шаҳарга ишга жойлашди. Улар шаҳарда яшай бошладилар. Фазилат тикиш тикар, эрининг топиши ҳам анчагина эди. Фазилат ўғлини ер-у кўкка ишонмас, ўзи тақчилликни кўриб ўсганиданми, ўғлини бекам-у кўст бўлсин деб интиларди. Ўзининг мактаб пайтида ўртоқлари гўмма ейишганда оғзидан сув оқиб ўтирганлари, янги кийим кийиб бир-бирларига кўз-кўз қилишганларида ҳавас қилиб ўтирганлари ҳеч кўз ўнгидан кетмасди... Ўғлини қаторидан кам бўлмасин, деб кўнглига қаради. Кийимларининг оҳори кетмасидан янгисини олиб берарди... Шу тариқа Азамат эркатой ўғил бўлиб ўсди. У 10-синфни тугатай деб турганида отаси касалликдан қазо қилди.

Эри ўлимидан кейин Фазилат ўғлига:

- Болам, энди отанг йўқ. Менинг топганим рўзғордан ортмайди. Мактабингни тамомлаб институтда ўқи. Касб эгаллаб, ишла. Бор умидим сендан, - деди.

Тайёр пулни сарфлаб, эрка ўсган Азамат онасига у кутган фарзандлик меҳрни бера олмади, институтга ҳам кира олмади. Бебош болалар билан юрадиган, спиртли ичимлик ичадиган бўлди. Бундан Фазилат ич-ичидан эзилар, болани талтайтириб, ҳаддан зиёд эркалатиб, юборганидан пушаймон бўларди. У қариндош-уруғлари билан маслаҳатлашиб, ўғлини уйлантиришга қарор қилди. Зора уйланиб, оиласини боқиш учун меҳнат қилса, ёмон одатларини ташласа, деб умид қилди онаизор. 

Шу тариқа Азаматни қурилиш идораларидан бирига ишга жойлаб қўйишди, уйлантиришди.

Уйлангандан кейин ҳам Азамат ичишни қўймади, ичиб уйда тўполон чиқарадиган бўлди. Ёлчитиб ишламади ҳам.

Онаизорнинг  кўзларидан алам ёшлари тинмайдиган бўлди. Қайғу-ҳасрат одамни емирар экан, она боласининг кўз ўнгида кундан-кунга худди тоғ емирилаётгандек ичдан емирилиб бораётганини бебош ўғил сезмасди.

- Болам менинг мазам йўқ. Қон босимим тез-тез кўтариляпти. Укол, дорилар ҳам фойда бермаяпти. Менинг кўзим тириклигида ўзингни ўнглаб ол. Мен сенга омонатман. Умрим тугаяпти. Сендан кўнглим тўқ бўлиб кетай, - деди бир куни у ўғлига.

Онасининг бу сўзлари ўғилга таъсир қилмади...

Асаблари чарчаган онаизор бир куни ётганича ўрнидан турмади. Ўша куни ўғил уйда йўқ эди.

Уйи олдида тўпланиб турган одамларни кўриб, ичкаридан чиқаётган йиғидан ўғил гўё уйқудан уйғонгандек сесканди. Қўшни отахоннинг "бебош бола, онангдан айрилдинг. Энди она йўқ сенга, қисинтириб онанг умрини қисқартирдинг, энди ерни тепиб дод солганинг билан қўлдан кетганинг келмайди” деган сўзлари Азаматнинг юрагини тешиб ўтгандек бўлди гўё.

Онасини ўз қўллари билан қабрга қўяр экан "онажоним, сизга сўз бераман, энди ҳеч ичмайман, сиз истаган одам бўламан”, деди кўзларидан ёшлар оқиб.

Она ўлимидан кейин ўғилнинг кўр кўзлари очилди гўё. Қизини "онагинам”, дея суядиган бўлди. Меҳнат қилди, жой солди, дарахт экди, боғ яратди...

Қилган ишларини онасининг кўрмагани алам қилиб, дунё кўзига тордек кўриниб кетарди баъзан.

Бир куни Азамат туш кўрибди, тушида онажони "болам мен сендан розиман”, дея қўллари билан пешонасини силармиш, эгнида оқ кўйлак, юзлари чароғон, кулиб турган эмиш...

Азамат пешонасида онаси қўлининг  тафтини сезгандек бўлди. Шу-шу бирор  хайрли иш қилса, онаси кўриб, қувониб тургандек сезадиган бўлди ўзини, эзгу ишларга интилиб яшайдиган бўлди.

Гулнора ЮСУПОВА,

"Ўрта қалъа” овули.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019