16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 12:14
Адабиёт 👁 2,423

ЛАФЗ ВА ҚАРЗ

ЛАФЗ ВА ҚАРЗ

(Бўлган воқеа)

Собир жуда кўнгилчан йигит. Бировдан ёрдамини аямайди. Ўзи оч қолса-да, остонасидан ҳатлаб келган одамга сўраганини бериб юбораверади.

Тўғриси, Собирбойнинг ошиб-тошиб ётган мол-дунёси йўқ. Болалари ёш, хотини ҳам, ўзи ҳам ҳеч қаерда ишлашмайди. 16 сотих томорқа ерини обод қилиб, мол боқади, қўй-эчкиси, товуғи-ю куркаси бор. Боғ-роғидан, мол-ҳолидан яхши даромад олади.

– Худога шукур, қўлим пулсиз бўлмайди, – деб қўяди у ўзини бойваччалардай тутиб. Ана шу очиқкўнгиллиги туфайли кўпинча панд еб юради, барибир панд едим, деб ҳеч қачон феъли торлик қилмайди.

Нима бўлди-ю Собирнинг тижоратчи акасининг "иши қайтди”. Бир-икки ой ичида касодга учради-ю, дўконидан, "Дамас” русумли автомашинасидан ажралди. Қанча ҳаракат қилишмасин, савдо-сотиғи-ю, хонадонидан файз, барака кетди.

– Собиржон, ука, менга битта молингни қарзга бериб турсанг, – бошини эгиб келди ака.

Собирнинг акасига раҳми келди. Бўрдоқига боқаётган битта ҳўкизини берди-юборди.

– Қайтарармикан? – деди хотини ишонқирамай.

– Қайтаради, "қарзга”, деди-ку! – Собирнинг кўнгли негадир ғаш эди.

Орадан ойлар, ҳатто йиллар ўтди. Ака сира қарзини қайтарай, демади. Собир катта ўғли шартнома асосида ўқишга кирганидан ҳам қувониб, ҳам "қарзга кетган” молининг дарагини билиш ниятида акасининг уйига борди.

– Ҳай, бола, – деди акаси, – уялмай-нетмай шу молингни сўраб келдингми? Чечангнинг олдида мен ким деган одам бўлдим? Битта молга ўтмадимми?

Собирбой донг қотиб қолди. Тили калимага келмади. Ака эса тобора овозини баландлатиб тўнғиллади:

– Отамизнинг мулкида ўтирибсан, сендан ер-мулк сўраётганим йўқ-ку! Ҳовли-жойни бўлиб, теракларни чопиб олсам не қиласан, ўв!

Собирбой аста ўрнидан турди. Томоғига нимадир тиқилди. Кўз олдида акасига янги иморат қурган йиллари, кеча-кундуз тинимсиз ишлаб, иморатини бутлаб берганлари  эсига тушди. Акасининг иморати битгунича Собирбой қанча мол боқди, ҳаловат билмай ишлади.

– Сенинг бошпананг тайёр, болам, акангнинг уй-жойини бутлаб берайлик, – дерди ота-онаси доим Собирбойга. – Бир-икки йил янги киймасанг, киймабсан-да...

Доим акасининг эски кийимларини "янгилаб” киярди Собирбой. У ота-онасидан сабр-қаноатни, кўнгилчанликни, ҳалолликни ўрганганди.

– Қарзга, деганингизга...

– Қарз, қанақа қарз? – бақириб юборди ака.

Собирбой ташқарига чиқди. Акасининг важоҳат билан гапирган гапи унинг бошига  гурзи билан ургандай бўлди. Нафаси қайтиб, юришга қийналса-да, тезроқ бу ердан кетишга ошиқар, ортидан худди ўз туғишган акаси тош отаётгандай, тошлар ёмғири остида қолгандай, бутун танаси зириллаб оғрир эди...

У хотинига ҳеч нарса демади. Икки кундан сўнг бозорга соғин сигирини сотди. Ўғли қувониб-қувониб ўқишига кетди. Хотини  ҳар гал қайноғаси олиб кетган бўрдоқи мол ҳақида гап очиб қўяр, Собирбой лом-мим демасди. Фақат дилидан бир ўй кечарди: "ука, кел, шу молингни менга ўт”, - деса, мен "йўқ”, – демасдим-ку”. Ана шу гина, ана шу ўй унинг дилини ўртаб юборарди. Собирбой ниҳоятда қийналган пайтларида ҳам акасининг остонасидан бошқа ҳатламади, "молим бор”, – деб сўрамади. Ўғли ўқишини тугатиб, пахта тозалаш заводига ишга кирди. Олдинма-кейин  иккинчи ўғли ҳам институтни  тугатиб, банк ходими бўлди-ю Собирбойнинг гарданидаги  рўзғор юки анча енгиллашди.

"Мен битта молга ўтмадимми?” – деб ўзича укасидан ўпкалаб, камнамо бўлиб юрган ака энди тез-тез укани йўқлайдиган бўлди.

– Чечангнинг тижорат ишлари ҳеч юришмаяпти-да, Собирбой. Сал ёрдам бериб юборасанми? – деди бир куни.

Собирбой индамади-ю, кўнглида яхши бир нияти борлигини, катта ўғлини уйлантирмоқчи эканлигини яширолмади. Барибир туғишган-да, қувончини бўлишгиси келди.

– Тўйми? Тўйингга ўзим бош бўламан. Икки-уч ойга бир-икки сўм бериб турсанг, чечанг сал "айлантириб” олгач, пулингни қайтариб бераман.

Собирбой узоқ ўйлади: "Мендан бошқа кими ҳам бор? Майли, бераман, деб турибди-ку, болалар ишлашяпти, қўра тўла мол-ҳоли бор. Тўрт-беш миллион сўмни тижоратчи бир-икки айлантирса, бас, пул дегани ўзи билан ўзи кўпаяди”.

– Майли, – деди Собирбой, – фақат узоққа чўзмай, қайтаринг ака, тўй қилмоқчиман.

Укасидан пулни осонгина ундирган ака шу кундан бошлаб қорасини кўрсатмади. Собирбой эса бу гал ҳам ўз туғишган акасидан панд еганини юрак-юракдан ҳис этиб турар, на илож, сиртига чиқара олмас, ич-этини еб, ўзи билан ўзи олишарди.

Бир куни акасининг хотини – Норгул чечаси қўнғироқ қилди:

– Собирбой, тез кел, аканг мелисага тушиб қолди.

"Ё тавба, мелисага неча тушади?”  Собирбой ташвишланди.

Етиб борса, иш чатоқ, акаси мели-сахонада бошини чангаллаб ўтирибди. Эмишки, бозорда бир кишини сўкибди, жанжаллашибди. Маҳалла катхудоларининг аралашуви билан урушган икки давангирдай эркак ярашишди. Бир-бирини кечиришди-ю, иккаласи ҳам жамоат жойидаги ҳуқуқбузарликлари учун жарима жазосига тортилишди. Собирбой  яна кўнгилчанлик қилди, акаси учун бир қўйини сотиб, фалон сўм жарима тўлади.

– Акангизни уйга кўчириб келақолинг! – гап билан узиб олди хотини.

– Бизга худо берсин, – деди Собирбой астойдил.

– Молни қарзга олиб лафзидан  қайтиб, қарзини  унутса, пул олиб, қайтариш ўрнига панд берса, устига-устак жанжалнинг жабри ҳам сизга тушса, шуми Худонинг бергани!

– Беради, беради, қўй энди! – Собирбой хотинига бу гал ботиниб қаттиқ гапириб юборди.

Орадан бир йил ўтиб, Собирбой данғиллама тўй қилиб катта ўғлини уйлантирди. Келиннинг қадами қутлуғ келиб, ўғиллари кредит ҳисобига "Нексия” автомобили сотиб олишди. Кичик ўғли спортдаги ютуқлари учун ёшлар учун қурилган уйлардан бирини олиш ҳуқуқига эга бўлди.

– Ана, айтдим-ку, худо беради, деб! – хотинига қувонч билан гапириб қўядиган бўлди Собирбой.

Шундай кунларнинг бирида ака оғир касалга чалинди. Собирбой ўпка-гинани йиғиштириб, акасини кўргани борди.

– Собирбой, – деди акаси овози қалтираб, – мени кечир. Уч кундан бери отам тушимга киради. Уч кундан бери менга: "уканг билан ўртангдаги қарзингни уз”, – деб урушади. Эсон-омон оёққа туриб кетсам, молингни ҳам, пулларингни ҳам қайтараман.

Собирбойнинг ўпкаси тўлиб, акасига раҳми келди.

– Ўтдим, ака, – деди меҳр билан, – ҳамма қарзларингизни ўтдим. Менга сиз соғайиб кетсангиз бўлди, ака.

Ака оғир тин олди. Юзига думалаб тушаётган кўз ёшларини яшириш учун орқасига ўгирилиб олди. Собирбой негадир енгил тортди. Худди ота-онаси тирилиб қайтгандай, уларнинг нафасини ҳис этгандай бўлди.

Ака узоқ ётмади. Бир ҳафталардан сўнг ўзи улғайган маҳаллага – ота маконига, укасиникига мол етаклаб келди.

– Собирбой, ҳо Собирбой, қаерга боғлайин буни?

– Менга берақолинг, бова, – Собирбойнинг кичик ўғли мол арқонидан тутди.

– Мана бу – сендан олган қарз пуллар, – ака хонтахта устига каттагина тугунчакни қўйди. – Раҳмат, ука, молинг ҳам, пулинг ҳам фойда берди, укаларинг тижоратини тиклаб олди. Отам тушимга кириб нима деганини биласанми? "Собирбойга қилган лафзингда турмадинг, касал бўлдинг, қарзингни узмасанг, ишинг унмайди”, деди.

Мен ғофил банда, хато қилдим, хато.

– Мен қарзингизни ўтган эдим, ака! – меҳри товланиб акасини қучоқлаб олди ука.

– Йўқ, – деди ака астойдил, – мен қарз, деб олдимми, қарзда! Кўнгилга шайтон ораламасин экан, ука!

– Ана шу шайтонни бутунлай ҳайдаб юборинг-да, бова! – деди Собирбойнинг кичик ўғли.

Шу куни, ота-оналари дунёдан ўтгандан бери илк марта ака-ука ота макондаги чорпояда юлдузларга тикилиб ётдилар, узоқ суҳбат қурдилар. Осмон ҳам, уларнинг кўнгиллари ҳам беғубор эди...

Робия ЙЎЛДОШЕВА.  

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019