16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 08:41
Саломатлик 👁 4,357

АНИҚ ТАШХИС ҚЎЙИШ – КАСАЛЛИКНИ ДАВОЛАШ САРИ МУҲИМ ҚАДАМ

АНИҚ ТАШХИС ҚЎЙИШ – КАСАЛЛИКНИ ДАВОЛАШ САРИ МУҲИМ ҚАДАМ

Ҳа, шундай. Чунки касалликни аниқлаш, тўғри  ташҳис қўйиш – уни самарали ва тезкор даволашга йўл очади.

Туман тиббиёт бирлашмасида бу борада муайян ишлар амалга оширилмоқда. Рентгенологик текширувнинг бунда ўрни алоҳидадир.

Бирлашмага 2014 йилда "Саломатлик - 3” лойиҳаси бўйича келтирилган ва аҳолига тиббий хизмат кўрсатаётган замонавий, компьютерлашган (CR-30-X) 2 та рентген аппаратидан беморларни текшириш ва тез ташхис қўйишда самарали фойдаланилмоқда. Мазкур рентген жиҳозлари тиббиёт бирлашмасининг Шошилинч тиббий ёрдам бўлимига, кўп тармоқли марказий поликлиникага ўрнатилди.

Туман аҳолисига тиббий хизмат кўрсатишни янада яхшилаш мақсадида келтирилган жиҳозлар беморларни тез ва самарали текширишга хизмат қилаётгани билан жуда аҳамиятлидир. Шунингдек, текширув натижалари кўп вақт давомида компьютер хотирасида сақланиб туриши беморнинг текширувдан олдинги ва кейинги ҳолатларини билиш, солиштириб кўриш, даволашнинг боришини кузатиш имконини беради. Қолаверса, аввалги рентген аппаратлари текширув натижаси 15-20 минутда аниқланган бўлса, ҳозирги замонавий компьютерлашган аппаратлар ёрдамида 2-3 минутда аниқланади, қолаверса, текширув вақтида беморнинг нурланиши камаяди.

Туман аҳолисига тиббий хизмат кўрсатишнинг бугунги аҳволини олдинги йилларга солиштирадиган бўлсак, эришилаётган қувонарли натижалар қатори рентгенологик текширишлар савияси ҳам тубдан яхшиланганлигига гувоҳ бўламиз.

Фикримнинг исботи сифатида шуни айтишим мумкинки, 2014 йилда 4000 нафардан ортиқ туманимиз фуқаролари рентгенологик текширувлардан ўтказилган бўлса, 2015 йилда 15000 дан, 2016 йилда эса 20000 дан ортиқ фуқаро текширувдан ўтди. Бундан кўриниб турибдики, беморларга бирламчи ташхис қўйиш ишлари Республика     миқёсидаги марказлар билан тенглашди.

Рентгенологик текширишлар туфайли бирламчи сил касалликлари, саратон касаллиги, ички аъзолар касалликлари тезкор аниқланиб, даволашни самарали олиб бориш имконияти яратилмоқда. Зеро, аниқ ташхис – касалликни тезкор даволаш сари муҳим қадамдир.

Ў.КЕНЖАЕВ, туман тиббиёт бирлашмаси рентгенолог шифокори.

(Фото: ЎзА)

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019