16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 08:41
Саломатлик 👁 5,457

Эртага – тиббиёт ходимлари куни: ХАЛҚ СОFЛОМ БЎЛСА, ЭЛ-ЮРТ ОБОД БЎЛАДИ

Мамлакатимизда мустақиллик йилларида аҳолининг саломатлигини мустаҳкамлаш, меҳнатга қобилиятлилик даражасини ошириш, тиббий хизмат кўрсатиш маданиятини янада юксалтириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Олиб борилаётган изчил ислоҳотлар натижасида энг олис қишлоқ жойларда ҳам намунали тиббиёт масканлари қад кўтариб, замонавий тиббиёт анжомлари билан таъминланди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 мартдаги "Ўзбекистон Республикасида бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятини ташкил этишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори эса жойлардаги қишлоқ врачлик пунктлари фаолиятини замон талаблари даражасига кўтариш йўлидаги эзгу қадам бўлди. Президент Қарорига мувофиқ ҚВПлар фаолияти оптималлаштирилиб, қишлоқ оилавий поликлиникалари ташкил этилди. Чунончи, бизнинг туманимизда фаолият юритаётган қишлоқ врачлик пунктлари негизида 7 та, яъни Қипчоқ овулида 1-сонли, Дўрман овулида 2-сонли, Оқ олтин овулида 3-сонли, Бобур номли овулда 4-сонли, Куюк кўпир овулида 5-сонли, Хитой овулида 6-сонли, Қиличбой овулида 7-сонли қишлоқ оилавий поликлиникалари ташкил этилиб, Назархон овулидаги Бердақ номли ва "Қангли” овулидаги "Қангли”  ҚВПлар сақлаб қолинди.

Шуниси эътиборга моликки, оптималлашган ҚВПлар базасида шифокорлар учун хизмат уйлари ташкил этилди ҳамда аҳолига бирламчи тиббий ёрдам кўрсатиш учун тегишли хоналар ажратилиб, зарур тиббий асбоб-анжомлар билан жиҳозланди.

Қишлоқ оилавий поликлиникаларининг қишлоқ врачлик пунктларига нисбатан аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш самарадорлигини ошириш мақсадида қўшимча равишда терапевт, педиатор акушер-гинеколог, жарроҳ, УТТ жиҳози мутахассиси каби штат бирликлари ташкил этилиб, тор доирадаги мутахассисларнинг фаолияти йўлга қўйилди. Мазкур оилавий поликлиникаларга ўзида етишмайдиган мутахассислар ўрнини тўлдириш мақсадида туман тиббиёт бирлашмаси ва кўп тармоқли поликлиникаси мутахассис шифокорлари бириктириб қўйилди. Натижада авваллари жарроҳ ёки гинеколог-шифокор кўригидан ўтиш ёки УЗИ аппарати текширувдан ўтиш учун қишлоқ аҳолиси туман марказига қатнайдиган бўлса, эндиликда улар қишлоқ оилавий поликлиникалари фаолиятидан самарали фойдаланиш имконига эга бўлдилар.

Бугунги кунда туман кўп тармоқли марказий поликлиникаси, 7 та қишлоқ оилавий поликлиникаси ҳамда 2 та қишлоқ врачлик пунктлари ҳар куни эрталаб соат 8 00дан кечқурунги соат 20 00 гача халқимиз саломатлигини мустаҳкамлаш йўлида фаолият юритмоқда.

Аҳолига тиббий хизмат кўрсатишда "Тез тиббий ёрдам” бўлимининг тутган ўрни муҳим аҳамият касб этади. Айниқса, аҳоли соғлигига жиддий зиён етказувчи ва ҳаётига хавф туғдирувчи, яъни тўсатдан келиб чиқадиган касалликлар ҳамда сурункали касалликлар, бахтсиз ҳодисалар, ҳар хил шикастланишлар, овқатдан заҳарланиш, ҳомиладорлик, туғруқ ҳолати содир бўлган вақтда тез ва сифатли, вақтида тиббий хизмат кўрсатиш мақсадида "Тез тиббий ёрдам” бўлимида кеча-кундуз барча ёшдаги беморларга тиббий хизмат кўрсатиш учун зарур шарт-шароитлар яратилган.

Барча қулайликларга эга "Тез тиббий ёрдам” бўлими янги замонавий бинода жойлашган бўлиб, 2017 йилда косметик таъмирдан чиқарилди. Бўлим тасарруфидаги 7 та аҳолига бирламчи тез тиббий ёрдам кўрсатиш шохобчалари – Бердақ, Қипчоқ, "Тўлқин”, "Оқ олтин”, "Ўзбекистон”, Хитой ҳамда Қиличбой шохобчалари ҳамда Манғит шаҳридаги 3 та тез тиббий ёрдам кўрсатиш постлари, 1 та реанимобиль бригадаси аҳолига намунали тез тиббий хизмат кўрсатиб келмоқда.

Аҳолига бирламчи тез тиббий ёрдам кўрсатиш сифатини янада яхшилаш мақсадида туман Тиббиёт бирлашмаси томонидан янги тиббий асбоб-ускуна, анжомлар ва ЭКГ аппаратлари олиб келиниши режалаштирилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 мартдаги "Шошилинч тиббий ёрдамни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ, туман Тиббиёт бирлашмаси томонидан туманимиз аҳолисига тез тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини янада юқори поғонага кўтариш бўйича чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди. Унга кўра, туман Тиббиёт бирлашмаси ҳузуридаги шошилинч тиббий ёрдам бўлимида ўринлар сони 40 тага етказилди.

Туманимизнинг чекка қишлоқларида фаолият юритаётган қишлоқ врачлик пунктлари аҳоли соғлигини мустаҳкамлаш, турли хил юқумли касалликлар келиб чиқишининг олдини олишда муҳим ўрин тутади. Бу борада ўз фаолиятларини давом эттираётган Назархон овулидаги Бердақ ҚВП билан "Қангли” овулидаги "Қангли” ҚВПларнинг мутахассис-шифокорлари томонидан амалга оширилаётган ишлар эътиборга лойиқ. "Қангли” қишлоқ врачлик пункти 8184 нафар аҳолига хизмат кўрсатишга мўлжалланган. "Назархон” овулидаги Бердақ ҚВП эса 4349 нафар аҳолига хизмат кўрсатади.

Оптималлаштирилган ҚВПлар базасида ташкил этилган қишлоқ оилавий поликлиникалари бугунги кунда қишлоқ аҳолиси учун қулай ва ишончли тиббий хизмат кўрсатиш масканларига айланиб улгурди.

Туманимизда фаолият юритаётган 7 та қишлоқ оилавий поликлиникаларига қисқа вақт, 5 ой давомида 217421 та қатнов амалга оширилиб, 651 нафар беморга туман тиббиёт бирлашмаси ҳамда бошқа тиббий муассасаларда даволанишлари учун йўлланмалар берилди ва 502 нафар бемор шифохоналарга ётқизилди.

Аҳолини физиотерапевтик даволаш муолажалари орқали соғломлаштириш, болаларни турли касалликларга қарши эмлаш ишлари ўз вақтида олиб борилишида ҳам қишлоқ врачлик пунктлари ва қишлоқ оилавий поликлиникаларининг аҳамияти тобора ошиб бормоқда. Чет давлатларда бўлиб қайтган фуқароларни зудлик билан тиббий кўрикдан ўтказиш, агар бирон бир касаллик аниқланган тақдирда уларни соғломлаштириш, реабилитация марказларига йўлланма бериш, ёшларнинг эрта турмуш қуришининг, яқин қариндошлар никоҳининг олдини олиш, оилаларда соғлом фарзандлар туғилишини таъминлаш мақсадида профилактик тадбирлар олиб бориш ҳамда аҳолининг тиббий маданиятини юксалтириш бугунги тиббиёт тизими мутахассислари, айниқса, қишлоқ врачлик пунктлари ҳамда қишлоқ оилавий поликлиникалари шифокорларининг муҳим вазифасидир.

Чунки халқимиз соғлом бўлса, оилаларимиз тинч, оилаларимиз тинч ва осойишта бўлса, эл-юрт обод, авлодлар баркамол бўлади.

Фурсатдан фойдаланиб, узоқ йиллар эл-юрт саломатлиги йўлида фидойилик билан меҳнат қилган барча фахрийларни, ўз билим ва тажрибалари билан ёшларга ўрнак бўлиб келаётган устоз шифокорларни ва барча ҳамкасбларимни 12 ноябрь – тиббиёт ходимлари куни билан самимий табриклайман. Барчаларининг  оилаларига тотувлик, соғлик ва хотиржамлик тилайман.

Касб байрамингиз қутлуғ бўлсин, қадрли саломатлик посбонлари!

Эндирбой АБДУЛЛАЕВ, 

туман Тиббиёт бирлашмаси бошлиғи, Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган тиббиёт ходими.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019