16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 11:30
👁 3,691

ПУШАЙМОНДАН НАФ ЙЎҚ

ПУШАЙМОНДАН НАФ ЙЎҚ

Ўша куни пул унга жуда зарур эди. Аксига олиб, ота-онасидан сурашга ҳам бирор арзирлик баҳона тополмади. Хотини бугун навбатчиман, деб боя қўнғироқ қилган, ўғли у ишдан қайтганида дарс тайёрлаётган опаси ёнида оқ қоғозга нималарнидир чизғилаб ўтирарди. Уй вазифаси тайёрлашига халал беравергани учун Раъно укасига ҳам вазифа бериб, овутиб қўядиган бўлганди кейинги вақтларда. У фарзандларини кўнглига яқин, ширин бир ҳолатда кўриб, вужудидаги исён бироз босилгандай бўлди. Раъно, Аброр, дея уларни ёнига чорламоқчи ҳам бўлди. Бироқ гаплашишга тоқати етмай қолишидан қўрқиб, ўзини тийди секингина ўз ётоғига ўтиб кетди. Уни яна вужуди талаб қилаётган етишмовчилик қийнай бошлади. Эллик минг сўм топишнинг эвини қилолмаган кунига ҳам, ўзини безовта қилаётган азобга ҳам лаънатлар ўқиди. Ойлик маошига икки-уч кун бор, қарз сўрагулик жўраларидан сўраб бўлган. Қанчасиникини қайтара олмай юрибди ҳали. Бироқ унинг буёғини ўйлашга мажоли йўқ эди.

Қўлидаги соатига қаради. Келишилган вақт ўтиб бораяпти. Энди нима қилса экан? У талмов-сираб, хонасида у ёқдан бу ёққа бесамар юрди. Муаммосига жўяли ечим тополмади. Тополмагани сари тоқати тоқ бўлиб борар, асабийлашганидан бутун вужуди титрарди. Шунда унинг кўзи тошойна олдида ўзларининг никоҳ тўйи куни олинган расмига тушди. Расмда унинг ҳаяжондан, ҳаёдан боши хиёл эгилган оппоқ либосдаги Гулбаҳорнинг бармоғига узук тақаётган лаҳзалари муҳрланган эди. У авваллари ҳар сафар шу расмга кўзи тушганида ҳаётининг масъуд, энг бахтиёр дамларини қайта ҳис қилгандай бўлар, тақдир Гулбаҳордай тўкис умр ҳамдамини пешонасига битганидан қалби қувончга тўлиб кетар эди. Бироқ ҳозир бутун ақл-идроки фақат, фақат вужудини емираётган хуморни босиш истаги билан банд эди. Суратга тикилиб туриб бирдан ўзи топган ечимни қичқириб айтиб юборди:

Узук!

Ҳа, хотини кейинги вақтларда сал тўлишганидан бармоғини сиқаётган никоҳ узугини ечиб қўйган, тошойна олдида пардоз буюмлари солинган қути ичида турганини аввал кўрган эди. У қийналмай қутидан узукни топди. Айвонда телевизор кўриб чой ичиб ўтирган ота-онасига, болаларига бир сўз демай ташқарига отилди. Шошилиб машинасига ўтириб кетган ўғилларининг мақсадини ота-онаси ҳам билолмай қолди.

Қизиқ! У авваллари ҳар гал шу манзилга келаётганида «Бу охиргиси! Энди қайтиб келмайман», дея ўзига-ўзи сўз берар, ўзини-ўзи айблар, сири ошкор бўлиб қолмасидан бунга чек қўйиш кераклигини англар, бунинг уддасидан чиқа оламан, дерди ўзига ўзи. Бироқ ҳозир-ҳозир у гўё шуурсиз бир тарзда сурат-мисол машинасини елдириб борар, на бугуннинг ташвиши, на оқибати қизиқтирарди. Хаёлини манзилга тезроқ етиш, хуморини босишгина банд этганди, холос.

Манғит кўчалари серқатнов. Улов минмаган эркак кам. Шу боисдан йўлда ўта ҳушёрлик, зийраклик талаб этилади улов ҳайдовчисидан. Йўлнинг қор, сирпанчиқлиги яна ҳам машаққат туғиради. Шу боисдан машиналар жуда секин ҳаракатланар, пиёдалар ҳам йўл четларидан эҳтиёткорлик билан қадам ташлашарди.

Манғитга кунчиқар тарафдан кириладиган улкан йўлда оппоқ «Нексия» русумли янги машинанинг шитоб билан елиб келаётганими кўрганлар шу боисдан-да унга ҳайратланиб қарашарди.

Манғит кичкина шаҳар бўлмаса-да кўпчилик бир-бирини танишади. Йўлнинг шаҳар марказига қайрилма жойида сирпаниб йўлдан чиқиб кетиб, захкашга ағанаган «Нексия» ҳайдовчисига ёрдамга шошилганлар ҳам, уни таниганлар ҳам дарров топила қолди. Уни «Тез ёрдам» машинасига солиб касалхонага олиб кетишди. Ўн кундан сўнг жони ўзилди. Вабога сифатланаётган, инсонни ақл-хушидан айириб, тубанликка элтгувчи ва алал оқибат бутун жисмига хукмронлик қилувчи оғу унинг ёшгина умрига нуқта қўйди. Ҳа, у лаънати заҳри қотилга бунчалар тобе бўлиб қолмаганида, ўша манзилга бунчалар тез шошилмаганида, гиёҳвандликнинг охири кулфат эканлигини била туриб, ўзини тия олганида эҳтимол ҳозир ота-онаси, суюмли аёли, гулдай қизи, ўғли бағрида бахтиёр умргўзаронлик қилаётган бўлармиди? Тирикликнинг нақадар тотли эканлигини эҳтимол, у сўнгги лаҳзаларда англагандир? Бироқ сўнгги пушаймондан инсоният ҳеч қачон наф кўрмаган. Ҳа, сўнгги пушаймондан аввалроқ ўйлаш, хулоса чиқармоқ керак.

Вабодан-да хавфли, инсон ҳаётини барбод қилувчи иллат-гиёҳвандликнинг охири нафақат нашавандга, балки бутун оиласига кулфат келтиришини ҳаётнинг ўзи тасдиқламоқда Бироқ афсуски, унинг домига тушиб қолаётганлар ҳам бор. Ишламай мўмай даромад топиш илинжида ақли-хушли одамларни, ҳатто ёш навниҳол ўспиринларни ҳам ўз «клиенти»га айлантиришга уринаётган нопок кимсалар оиласига кулфат соя солишини истамасангиз, огоҳ бўлинг, дегимиз келади. Чунки бугунги кунимизнинг, гиёҳвандликдек зарарли иллатни ҳаётимиздан бутунлай йўқ қилишдек эзгу мақсаднинг талаби шу.

Одамлар кўнглида лоқайдлик, биров билан нима ишим бор, деган ақида яшар экан, бу мақсадга эришиш қийин. Манғит шаҳрининг «Дўстлик» маҳалласида яшовчи О.У. ўз томорқа ерида саккиз туп таркибида гиёҳвандлик моддаси мавжуд бўлган кандир ўсимлигини экиб парваришлаб ва 6 тупини истеъмолга тайёрлаб қуритиб қўйганини ҳеч ким «кўрмагани» ҳам ана шундай лоқайдлик оқибатидир.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари томонидан бу ҳолат аниқланиб, текширилганида унинг қони таркибида гиёҳвандлик моддаси борлиги маълум бўлди.

Жиноят ишлари бўйича туман суди бу ишни атрофлича муҳокама қилиб, қонунга хилоф равишда кандир ўсимлигини етиштиргани ва истеъмол қилгани учун О.Ўни уч йил муддатга озодликдан марҳум қилиш ва шу даврда гиёҳвандликка қарши мажбурий равишда даволаниш жазосини белгилади.

Бу гиёҳвандликнинг инсон ҳаёти заволи эканлигига яна бир далилдир.

Ойгул РАЖАБОВА.

(Фото - http://www.12news.uz)

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026