16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 12:58
👁 2,172

Обод турмуш йили янгиликлари

Обод турмуш йили янгиликлари

Байналмилал тўй

Шу йилнинг 26 август куни "Чойкўл” ОФЙнинг 2 маҳалласида яшовчи қозоқ миллатига мансуб Қуролбой Қурбонбоевнинг оиласида бўлиб ўтган кенжа ўғил Сардорбек ва ўзбек қизи Роҳатжонларнинг никоҳ тўйлари бир-бирлари билан аҳил-иноқ қозоқ, қорақалпоқ ва ўзбек миллатларининг шодиёнасига айланиб кетди. Дўмбира чалиб айтилган ҳазил-мутойибага бой қозоқча, бахшиёна усулдаги ўзбекча ва қорақалпоқча келин саломлари барчани хушнуд этди. Айниқса, Сардорбекнинг чечаси – Ўзбекистон ҳамда Қорақалпоғистон халқ артисти Гулнармин Сиримбетова қайнисига табрик сифатида куйлаган қозоқ, ўзбек, қорақалпоқ халқ қўшиқлари тўйхона меҳмонларининг қалбларини тўлқинлантириб юборди.

Маҳаллада байрам

Манғит шаҳрининг Дурунки маҳалласида мамлакатимиз Мустақиллигининг 22 йиллиги муносабати билан "Қадр-қимматим, таянчим ва ифтихоримсан, мустақил Ватан!” шиори остида ўтказилган тадбирда маҳаллада истиқомат қилувчи барча миллат вакиллари иштирок этдилар.

- Ўзаро аҳил-иноқ яшаётган маҳалламиз аҳли қозоқча, русча, қорақалпоқча ва ўзбекча куйларга рақс тушиб, хурсандчилик қилишди, - дейди диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчи Гавҳар Мингбоева.

Йиғим-теримга тараддуд

Жорий йилда 115 гектар ерга чигит эккан «Юсуфхўжа» фермер хўжалиги деҳқонлари айни кунларда пахта йиғим-теримига тайёргарлик ишларини бошлаб юборишди. Хўжалик ижарачи-деҳқонлари Дилором Раҳимова ва Раъно Раматовлар ўзларининг қармоғидаги пахта далаларида ғўза чеканкасини муваффақиятли тамомлаб, ғўза қатор ораларини бегона ўтлардан тозалаш ишларини охирига етказдилар.

1-синф ўқувчилари учун

Янги 2013-2014 ўқув йилида туманимиз мактабларининг 1-синфида 3400 нафардан зиёд бола илк сабоқ олишни бошлайдилар. Айни кунда туман ХТМФМТТЭБга қарашли барча бошланғич ва умумтаълим мактабларда 148 та синф хонаси 1-синф ўқувчиларини қабул қилишга шай қилиб қўйилди. 1-синфларга қабул қилинган болаларга бепул дарсликлар, папкалар тарқатилди.

Инновацион технологиялар-таълимга

Туманимиз мактабларида 174 нафар чет тиллари фан ўқитувчилари бўлиб, уларнинг барчаси янги ўқув йилини муваффақиятли бошлаш мақсадида чет тили фан хоналарини янги инновацион технологиялар билан жиҳозладилар. 149 нафар чет тиллари фан ўқитувчилари эса К.Убайдуллаев номидаги Республика педагог ходимларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтида таҳсил олиб, малака ошириб қайтишди.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026