16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 09:05
Иқтисодиёт 👁 3,119

Тадбиркорлик – бугунги долзарб вазифа

Тадбиркорлик – бугунги долзарб вазифа

Мен ярим асрдан ортиқ умримнинг катта қисмини қишлоқ хўжалигисиз тасаввур қилолмайман. 1978 йилда Хитой қишлоғи марказидаги 2-сонли умумтаълим мактабини битказишим биланоқ қишлоқ хўжалигига ўралашдим ва собиқОхунбобоев номли колхозда пахтакор деҳқон бўлиб ишлаб келаётган раҳматлик дадам Яхшибой Эшчоновнинг энг яқин ёрдамчисига айландим. Дадамдан ер сирларини ва деҳқончилик ҳадисини ўргандим. Дадам бир умр оддий пахтакор бўлиб ишлаб, зироатчилик илмини пухта эгаллаган, бу борадаги тажрибаларини барчага ўргатишга ҳаракат қиладиган бағрикенг сахий инсон эди.

Кейин оддий пахтакорликдан пахтачилик бригадаси иш бошқарувчиси, сўнгра пахтачилик бригадаси бошлиғи бўлиб ишладим. 1993 йили қишлоғимизда "Намуна” уруғчилик хўжалиги ташкил этилгач, хўжалик бошқаруви котиби, 1998 йилдан эса яна мазкур хўжаликда пахтачилик бригадаси бошлиғи бўлиб ишладим. 2002 йил март ойидан бошлаб эса "Шўрқалъа” фермер хўжалигини ташкил этиб, то айни кунларгача пахтачиликни ривожлантиришга ўзимнинг баҳоли қудрат ҳиссамни қўшиб келмоқдаман.

Фермер хўжалигимизда ҳар йили пахтадан мўл ҳосил етиштириб келинади ва олдинги сафларда пахта тайёрлаш бўйича йиллик шартномавий режамизни ортиғи билан бажариб келмоқдамиз. Жорий 2013 йилда 87 гектар пахта майдонидан йиллик шартномавий режадаги 181 тонна ўрнига 210 тоннадан ортиқ юқори навли пахта ҳосилини давлат хазинасига етказиб бердик. Пахтадан олган даромадимиз ҳам 200 миллион сўмдан ошиб кетди.

Она замин – бизнинг битмас туганмас бойликларимиз хазинасидир. Фақат ишнинг кўзини билиб ерни ишласак, экинларимизни рисоладагидек парвариш қилсак зироатимиз мўл, даромадларимиз мўмай бўлади. Буни якунланаётган 2013 йишлоқ хўжалик йили натижалари яққол кўрсатиб турибди.

Эндиликда фақат пахтанинг даромадига кўз тикиб ўтириш ярамайди. Бундай бир нуқтага тикилиб умид қиладиган турғун ҳолатлар даври ўтиб кетди. Ўзларимизнинг ички резерв ва имкониятларимизни ишга солиб, фермер хўжалигимизни кўп тармоқли хўжаликка айлантириш, ҳар бир ишга, ҳар бир ишлаб чиқариш қувватига, ҳар бир яшириниб ётган резерв ва имкониятларга ижодий ёндошиб тадбиркорликни ривожлантирган ҳолда янги қувватларни ишга тушириш ҳисобига янги иш ўринлари яратиш бугунги шиддаткор даврнинг қатъий талаби бўлиб қолди.

Биз ҳозирги кунда ўз ишимизни мана шу талаблар асосида ташкил қилиб, бу соҳада ҳам бир қанча яхши натижаларга эришмоқдамиз.

Депутатлик фаолиятимга тўхталадиган бўлсам, депутатлик ваколати менга ижтимоий ҳаёт жараёнларига янада чуқурроқ кириб боришга, давр нафасини теранроқ англашга, халқимизнинг кундалик турмушини, яшаш тарзини атрофлича ўрганиш ва таҳлил қилишга ундади, оилалардаги оғизбирчилик, айниқса янги оилаларда тинчлик-тотувлик масалаларини жойлардаги ўзини-ўзи бошқариш органлари раҳбарлари ва маҳалла фаоллари билан ҳамкорликда ҳал қилиш яхши самара бермоқда. Негаки оилалардаги оғизбирчилик ва меҳр-оқибат муҳити элимиз тинчлиги, осойишталигини, фаровонлиги ва ободлигини таъминлайди.

Мамлакатимизда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва кенг миқёсда ривожлантириш, бу борадаги янги-янги лойиҳаларни амалга ошириш давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишига айланган экан, жойларда бу борада ҳали жуда кўп ишларни бажаришимиз, шарт-шароитлар ва қулайликлар яратишимиз, тадбиркор бўлмоқчи бўлган кишиларни, айниқса ёшларни ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлашимиз зарур. Бунинг учун жойларнинг ўзида имконият яратишимиз, турмушнинг, аҳолининг талаб-эҳтиёжларини янада чуқурроқ ўрганишимиз, янада яхшироқ, янада фаровонроқ яшаш имкониятларини ишга солишимиз лозим. Негаки, давр, дунё шиддат билан ривожланиш йўлидан бормоқда. Биз учун, қолаверса тадбиркорлар учун даврдан орқада қолиш мумкин эмас. Аслида бу ҳаётда ҳар биримиз тадбиркор, ишбилармон бўлишимиз керак.

Мен фаолият олиб бораётган 14-Хитой сайлов округида бир қанча тадбиркорлар аҳолининг кундалик ҳаётлари учун зарур бўлган савдо маиший ва техникавий сервис хизматларини бажармоқдалар. Масалан, Хитой қишлоғи марказида тадбиркор Олимбой Қурбонбоев шоли ва буғдой ун харози ишлатиб, аҳолининг ҳурматини қозонмоқда. Ҳайитбой Рейимов ва Давлатёр Холменовлар ўз дўконларида аҳолининг кундалик эҳтиёж моллари билан савдо-сотиқ қилмоқдалар. Олимбой Сапарбоев ва Эргаш Ҳайитбоевлар енгил машиналар учун техникавий сервис хизмати кўрсатмоқда.

Фермерларимиз иқтисодиётимизнинг бош таянчига айланаётган ҳозирги кунда фермер хўжаликларини кўп тармоқли фермер хўжаликларига айлантириш долзарб вазифа бўлиб турибди. "Аширбоев Аминбой”, "Собиров Хидирбой”, "Ойжанов Ўнғарбой” ва ўзим бошқараётган "Шўрқалъа” фермер хўжаликларида пахтачилик, ғаллачилик ва пиллачиликдан ташқари чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик ва боғдорчиликни ривожлантириш йўлида саъй-ҳаракат қилинмоқда ва дастлабки ижобий натижаларга эришилмоқда. Бу натижалар ҳали давр талаби даражасида эмас, албатта. Бу борада амалга оширадиган кўламдор ишларимиз, ишга солинадиган имкониятларимиз ва янги-янги лойиҳалар ҳали орлдинда. Бунинг учун белни маҳкам боғлаб, зўр ғайрат-шижоат билан ишлашимиз керак.

Жаббор ЭШЧАНОВ,

"Шўрқалъа” фермер хўжалиги раиси, халқ депутатлари туман Кенгаши депутати.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026