16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 08:42
Саломатлик 👁 5,312

ОИВ инфекцияси ва келажак авлод

ОИВ инфекцияси ва келажак авлод

Одам иммунитет танқислик вируси (ОИВ) касаллиги бутун дунёни қора булут сингари эгалламоқда. Жаҳон соғликни сақлаш ташкилотининг маълумотига кўра бугунги кунда жаҳонда 34 млн. дан зиёд инсон ОИВ инфекцияси билан зарарланган. Илк бор бу хасталик 1981 йилда АҚШдаги касалликларни назорат қилиш маркази томонидан қайд қилинган. Бизнинг Республикамизда маҳаллий аҳолида мазкур касаллик билан касалланиш 1989 йилда бошланган. Бу даҳшатли офатдан ҳар йили дунёда 3 млн.га яқин киши вафот этяпти, шундан болалар 600-700 мингни ташкил этади

Ўзбекистонда ОИВ инфекцияси билан яшаётганларнинг сони 16 мингдан зиёд. Уларнинг 70 фоизини эркаклар, 30 фоизини аёллар ташкил қилади. Беморларнинг аксарияти 20-30 ёшдагилар. Ҳар йили ўртача 2000-2500 нафар янги касалланганлар рўйхатга олинмоқда. Касаллик наркотик моддаларни инъекция қилувчи шахслар орасида тез тарқалиши кузатилмоқда.

Одам ОИВ билан зарарлангандан кейин касалликнинг яширин даври 3 ойдан 10 йилгача ва ундан ортиқ вақт давом этади. ОИВ инфекцияси инсон организмида мавжудлиги, вируснинг борлиги, аммо касаллик аломатлари ҳали намоён бўлмаган даврда бундай инсон вирус ташувчи ҳисобланади. ОИТС - касалликнинг сўнгги босқичи бўлиб, бу даврда инсон организми ҳар қандай касалликка бардош бериш хусусиятини йўқотади. Бу давр юқиш йўлларига қараб турлича бўлиши мумкин. Яширин даври ўтгач, касалликнинг айрим белгилари аста-секин ривожланади: жисмоний меҳнат қилганда тез чарчаш, бўйин, қулоқ ости, тирсак ва чов лимфа безларининг катталашиши, иштаҳа ва уйқунинг бузилиши орттирилган иммунитет танқислиги синдроми (ОИТС)нинг дастлабки белгилари ҳисобланади. Вақт ўтиши билан киши озади, меъда-ичак фаолияти бузилиб, ич кетиши кузатилади. Кейинчалик беморда зотилжам ривожланиб, лаб, бурун, оғиз бўшлиғи ва жинсий аъзолар шиллиқ қавати атрофига тошмалар тошади. Булар бир-бири билан қўшилиб, йирингли ярага айланади, улар узоқ вақтгача тузалмай, беморнинг аҳволини янада ёмонлаштиради. Бу орада бемордаги ҳимоя воситаси бўлган иммунитет тобора кучсизлана боради. Натижада ОИТС ўлим билан тугайди.

Касалликнинг вируси одамга қондан, эркакларнинг шаҳватидан, аёллар жинсий ажралмаларидан, касалланган онадан болага ўтиш йўли билан юқади.

Касаллик асосан қуйидаги ҳолатларда юқади:

- вирус билан зарарланган қон ва қон таркибий қисмлари қуйилганда;

- гиёҳванд моддани қон томирларга юбораётганда умумий шприц ва игнадан фойдаланилганда;

- касалланган шахс билан жинсий алоқада бўлганда;

- касалланган онадан ҳомиладорлик даврида ҳомилага, туғруқ жараёнида ҳамда кўкрак сути билан эмизганда гўдакка юқиб қолиши мумкин.

Вирус қуйидаги ҳолатларда юқмайди:

- қўл бериб сўрашганда, ўпишганда, қучоқлашиб кўришганда;

- ҳаво томчи йўли билан - йўталганда, аксирганда;

- касалхонага беморни кўргани борганда;

- қон сўрувчи ҳашаротлар чаққанда;

- умумий ҳожатхонадан фойдаланганда;

- сув ҳавзаси, ҳаммом, ванналардан биргаликда фойдаланилганда;

-ички ва устки кийим орқали.

Мабодо, ўзингизга ОИВ юқиб қолди, деб ўйласангиз нима қилиш керак?

Бундай ҳолларда энг аввало тушкунликка тушмасдан, туман кўп тармоқли поликлиникасининг юқумли касалликлар хонаси, тери-таносил касалликлари ва ишонч хонаси шифокорларига мурожаат қилинг, ОИВ инфекцияси бўйича ўзингизни қизиқтирган барча саволларга жавоб топасиз. Бу ерда бемор шахсини сир сақлаган холда хизмат кўрсатилади. Истасангиз, тегишли лаборатория текширувидан ўтишингиз мумкин ва барча хизматлар бепул.

Ж.ЯВҚАШЕВ.

туман "Саломатлик маркази” директори.

(Фото: http://soglom.uz)

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026