16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 08:21
Жамият 👁 2,516

Интернет туфайли тўкилган кўз ёш

Интернет туфайли тўкилган кўз ёш

XXI аср ахборот асри эканлиги ҳаммамизга маълум. Интернет бизга чексиз имкониятларни инъом этади. Бир сўз билан айтганда, дунё бўйичаўргимчак тўри, дея таърифланаётган интернет – чексиз-чегарасиз ахборот хазинасидир. У бизнинг олтиндан афзал вақтимизни тежаши билан тенг даражада уни оғирлаштираётганини, шу туфайли кўплаб муаммоларга сабаб бўлаётганини, ёшлар орасида турли маънавиятимизга ёт бўлган иллатларнинг тез суръатларда тарқалаётганини ҳам унутмаслигимиз керак. Интернетдан фойдаланишда маълум бир чегара чизиқларидан ўтмаган ҳолда, оқилона иш тутишимиз зарур, деб ўйлайман. Тун-у кун "агент”, "одноклассники” каби мулоқот воситаларидан фойдаланувчи ёшлар сафи янада ортиб бормоқда.

Сўзимнинг далили сифатида ушбу ҳаётий воқеани мисол келтирмоқчиман. Бир куни бозордан қайтаётгандим. Кун иссиқ, ҳамма уйига ошиқмоқда. Машина энди юраётган ҳам эдики, йиғидан кўзлари қизариб кетган чиройли қиз, ёнида эса 12 ёшлар чамаси синглисибилан орқа ўриндиққа ўтирди. Ҳамманинг эътибори шу қизларда. Маршрут такси жойидан қўзғалди ҳамки, қиз йиғидан тўхтамасди. Шунда ёши каттароқ опалардан бири ҳол сўраб, қизни юпатган бўлди. Қиз йиғидан тўхтамагач, ўша опа кичикина қизчадан опасига нима бўлганини сўраб, ҳеч қаери оғримаётганмикан, деб хавотирлана бошлади. Шунда синглиси: "йўқ опамнинг ҳеч қаери оғримаяпти, фақат уни бир йигит хафа қилди, шунга йиғлаяпти”, - деди ва бўлган воқеани айта бошлади. Айтишича, опаси "одноклассники”да бир йигит билан танишиб, уни ёқтириб қолган экан, улар бир-бирларини кўрмасдан деярли 1 йилдан буён телефон орқали гаплашиб юришган экан. Бугун эса интернет кўприги орқали танишган ошиқлар учрашишга қарор қилишган экан. Йигит ўртоқлари билан қизни кутиб турганида, узоқдан 16 ёшли, юзлари оппоққина, жуда чиройли қизга кўзи тушади. Бу орада қиз уларнинг ёнига етиб келади. Қизнинг саломлашиш учун узатган қўлига назар солган йигитнинг ранги ўзгариб, тузукроқ сўрашмай ҳам кетиб қолади. Чунки қизнинг қўлида куйишдан қолган доғ бор экан. Қиз эса зор йиғлаганча қолаверган.

Йўл бўйи ўйланиб бордим. Энди бу қизнинг ҳаёти қандай кечади? Ҳаётга ва муҳаббатга бўлган ишончини ким қайтаради? Унинг қўлидаги доғ вақт ўтиб, йўқолишига, унга халақит бермаслигига ким ишонтиради. Бу сизга оддий ҳолдек туюлаётган бўлиши мумкин. Аммо синган ёш кўнгилни қайта тиклаш мушкул эканлигини англаш қийин эмас. Мана шунга ўхшаш воқеалар кундалик ҳаётимизда тез-тез учраётганлигига сабаб - ёшлар тобора интернет аталмиш уммон тубига шўнғиётганидир. Дўстларим, келинг, интернетдан ўз ўрнида фойдаланайлик. Ота-онамиз ва атрофдагиларга қолаверса, жамиятга зиён етказадиган иллатлардан холи бўлайлик.

Муҳайё РАҲИМБОЕВА,

ҚДУ журналистика факультетининг 2-босқич талабаси.

(Фото - http://tech.uz)

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019