16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 08:44
Жамият 👁 5,228

НИКОҲ - ОИЛА МУСТАҲКАМЛИГИНИНГ ТАМАЛ ТОШИ

НИКОҲ  - ОИЛА МУСТАҲКАМЛИГИНИНГ ТАМАЛ ТОШИ

Ҳар бир инсон боласи оилада дунёга келади, оилада ўсиб улғаяди ва камолга етади. Шунинг учун оилани ҳар қанча авайлаб асрасак, улуғлаб ардоқласак арзийди. Янги фуқаролик жамиятининг бунёдкорлари ва келажак эгалари бўлган ёшлар ҳам оилада дунёга келиб, камолга етадилар. Аҳолиси 30.5 миллион кишидан ошган қудратли мамлакатимиз ёшлар мамлакати, деб таърифланади. Негаки, мамлакатимиз аҳолисининг 60 фоиздан ортиғини ёшлар ташкил этади. Жами аҳолининг 40 фоизи эса 18 ёшгача бўлган ёшлардир. Улар оила ва таълим муассасалари тарбиясидадирлар. Бинобарин, мамлакатимизда янги авлод вужудга келишида ва унинг ўсиб улғайиши ҳамда тарбияланишида оиланинг ўрни ва роли беқиёсдир. Шу боис ҳозирги даврда давлатимиз сиёсатида оила мустаҳкамлиги ва ёшлар тарбияси масалалари устувор йўналиш олганлиги бежиз эмас. Бунда албатта давлатимиз энг аввало конституциямизга, "Ёшлар тўғрисида”ги Қонунга, "Оила Кодекси” тамойилларига ва шу йўналишдаги Президентимизнинг қатор қарорлар ва фармонларга ҳамда ҳуқуқий-норматив ҳужжатларга таянади. Конституциямизда оила тўғрисида алоҳида боб ажратилиб, оила манфаатлари муҳофаза қилинаётганлиги ва оила мустаҳкамлиги тамойиллари белгиланиб кафолатланаётганлиги бежиз эмас. Конституциямизда белгиланган оила манфаатлари, ҳуқуқлари ва мажбуриятларининг "Оила Кодекси” тамойиллари, талаблари ва қоидаларида янада ривожлантирилиб ва мустаҳкамланиб эр-хотин олдига қуйилаётган вазифалар ва мажбуриятлар ҳамда бурчлар қонунийлаштирилган бўлиб, уларни бажаришга ўзаро тенг ҳуқуқли бўлган, эр-хотинлар мажбурдирлар. Айниқса фарзанд тарбиясидаги ота-она масъуллиги кучайтирилиб бу борадаги мажбуриятлари ва бурчларини бекаму кўст бажариш мажбурлиги қонунда белгилаб берилган.

Бизнинг туман ФҲДЁ бўлимимиз ходимлари ва мутахассислари Конституциямизга, "Ёшлар тўғрисида”ги Қонун талаблари ва ғоялари, "Оила кодекси” тамойиллари ва қоидаларига амал қилиб, бу борадаги ва Президентимизнинг қатор қарорлари ва Фармонларига ҳамда соҳага тегишли бошқада ҳуқуқий норматив ҳужжатларга амал қилган ҳолда оила манфаатларини кўзлаб, шунингдек, янги оила қурувчи ёш йигит-қизларнинг бахту саодатларини кўзлаб орзу-истакларини, эзгу ниятларини инобатга олган холда иш юритмоқдамиз.

2013 йил - "Обод турмуш йили”да икки минг нафарга яқин никоҳ қайд қилиниб, ҳужжатлари расмийлаштирилди. Бу туманимиз бўйича шунча янги оила вужудга келди, демакдир. Турмуш қурган йигит-қизларнинг никоҳдан олдин тиббий кўрикдан ўз вақтида ўтишлари таъминланмоқда. Чунки соғлом ота-онадан соғлом фарзанд туғилишини ҳаёт тасдиқламоқда.

Ҳаёт гўзал, баъзан билиб-билмай йўл қўйган хатоликлари туфайли ажралишлар ҳам содир бўлмоқда. Ажрашаётган оилалардаги оилавий шароит ва муҳитни, келишмовчиликлар сабабини ўрганганимизда келин ёки куёв танлашдаги адашишларга йўл қўйилганлиги ойдек равшан бўлиб қолади. Шунингдек, оилавий келишмовчиликлар, низо ва жанжаллар келиб чиқишининг турли сабаблари бўлади. Бунда биринчи навбатда моддий-иқтисодий етишмовчиликлар, қайнона келин муносабатларида аҳиллик йўқлиги, эр-хотиннинг бир-бировларини тўғри тушунмаслиги, ўртада меҳр-муҳаббат, ҳурмат-иззатнинг кўтарилиши, бир-бирига хиёнат қилишлар туфайли келишмовчиликлар охир оқибат эр-хотин ажримлари билан тугайди. 2013 йил мобайнида мана шундай сабабларга кўра туманимиз бўйича 52 та оиланинг никоҳ ажримлари қайд этилди. Энг ачинарлиси ажрим қилинган мана шу оилаларнинг кўпчилигида камида икки нафар фарзанд тирик етим бўлиб қолмоқда. Бу гўдак болалар учун ҳам, оила учун ҳам оғир фожеадир. Бундай ачинарли ҳолатга ҳеч биримизнинг бефарқ қарашга ҳаққимиз йўқ. Қолаверса, етарли ҳаёт тажрибасига эга бўлган катта ёшдаги кишиларнинг, қайнота ва қайноналарнинг, энг яқин қариндош-уруғларнинг, маҳалланинг бундай ҳолатга совуққонлик билан қараб туришларига барҳам берадиган пайт келди.

Мана 2014 йил - "Соғлом бола йили”нинг ҳам илк ойлари поёнига етмоқда. Соғлом авлод ҳақида янада кўпроқ қайғуриб, соғлом фарзандларнинг дунёга келиши, уларнинг ҳам жисмонан, ҳам маънавий жиҳатдан комил инсон бўлиб вояга етишлари учун ўзимиздаги бутун имкониятларимизни ишга соладиган давр келди. Чунки болалар - келажагимиздир.

Санобар Халбаева,

туман ФҲДЁ бўлими мудираси.

(Фото - http://www.haqida.uz)

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026