16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 08:47
Жамият 👁 2,926

Либосингиз - маънавий оламингиз кўзгуси

Либосингиз - маънавий оламингиз кўзгуси

Инсоннинг юриш-туришига, кийинишига қараб баҳо беришади. Бу гапда жон бор. Негаки, инсоннинг кийган кийими унинг қандай эканлигини кўрсатиб туради. Инсониятнинг онги ўсиши билан унинг кийиниши ҳам ўзгариб боради. Бугунги кунда кийиниш услублари тубдан ўзгарган. Кийиниш маданияти эса инсонларнинг қай даражада шаклланганлигини кўрсатиб туради. Атрофга назар ташласак, турли кийим кийган одамларни кўрамиз.

Уларнинг кийинишлари қай даражада бизнинг менталитетимизга тўғри келади? Тарихга назар ташлайдиган бўлсак, аёллар кўзни қувонтирадиган даражада юз, қад-қомат гўзалликларини ўз либослари билан безаб, янада чиройли бўлиб юришган.

Аммо у замонлардаги аёллар кийими билан бугунги кийимлар ўртасида ер билан осмончалик фарқ бор. Мен бу билан юз йиллар ортга қайтиб, аёлларимиз классик услубдаги кийимларни кийишсин, демоқчи эмасман. Мен ўша замонлардаги аёллар кийимида акс этиб турган ибо-ҳаёни кийимларда намоён қилиш тарафдориман, холос.

Афсуски, ҳозирги кунда қизлар ҳам, йигитлар ҳам чет эл кийимларидан андоза олиб кийинмоқдалар. Ҳар ўн қиздан 3 нафари тор шимда, яна 3 нафари эса ўзига мос бўлмаган кийимларни кийиб олишади. Йигитларни ҳам бундай ўзгаришлар четлаб ўтаётгани йўқ, албатта.

Миллатимиз - ўзбек. Қон-қонимизга сингиб кетган ибо ва ҳаё, ўзига хос назокатимиз бизни бошқа миллатлардан ажратиб туради. Аммо бугунги ёшларнинг кийимларига эътибор берсак, қизларнинг кийимлари ҳаддан ташқари очиқ-сочиқ эканлиги ва тор шим кийиб юрганлиги дилни хира қилади. Бу, албатта кўзга хунук кўринадиган ҳолат ҳисобланади. Шифокорларнинг фикрларига қараганда танага ёпишиб турадиган, сунъий матодан тикилган кийимлар инсон танасининг нафас олишини қийинлаштирар экан. Ҳа, ҳар томонлама қулай, кийса, ўзини яхши ҳис қиладиган, унча тор бўлмаган кийимни кийиш энг аввало инсон саломатлиги, қолаверса, унинг ташқи кўриниши учун ҳам яхши. Йигитларнинг эгнидаги ўзига ҳаддан ташқари тор ёки йиртиқ-ямоқ жинси шимлари инсон кайфиятига ёмон таъсир қилади. Тенгдошларимизнинг бундай услубда кийиниши энг аввало саломатликка зарар бўлса, бундай тор кийимлар уларнинг жисмоний ривожланишига салбий таъсир қилади.

Қанчадан-қанча ёшлар бор, ҳавас қилса арзигудек. Уларнинг юриш-туриши, ақл-заковати, маданияти таҳсинларга арзийди. Аммо биз юқорида айтиб ўтгандай кийинишлар дилни хира қилади.

Шуни унутмаслик керакки, оммавий маданият - маънавият кушандаси. Маънан етук, соғлом фикрли инсонлар ҳеч қачон ўзлигини йўқотмайди.

Юлдуз ТУРСУНБОЕВА,

3-сонли Амударё академик лицейи ўқувчиси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019